«хусусийлаштириш» тегли мақолалар


«Адолатли рақобат тамойилларига содиқмиз». Paynet — Humo’ни харид қилгач
14 январь 2025, 20:39

«Адолатли рақобат тамойилларига содиқмиз». Paynet — Humo’ни харид қилгач

Humo тўлов тизимини сотиб олган Paynet рақобатчиларидан устунликка эга бўлиши борасидаги хавотирларга жавобан адолатли рақобат тарафдори эканини билдирди.

Paynet Humo тўлов тизимини 65 млн долларга сотиб олди
13 январь 2025, 15:19

Paynet Humo тўлов тизимини 65 млн долларга сотиб олди

Paynet компанияси Миллий банклараро процессинг маркази — Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиб олди. Компания 3 нафар талабгордан энг юқори нарх — 65 млн доллар таклиф қилган.

Ўзбекистоннинг учта давлат банкини хусусийлаштириш яна кейинроққа қолдирилди
6 январь 2025, 15:18

Ўзбекистоннинг учта давлат банкини хусусийлаштириш яна кейинроққа қолдирилди

Ўзбекистонда «Асакабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Алоқабанк»ни хусусийлаштириш яна кейинроққа қолдирилди. Мамлакатнинг бу йирик давлат банклари акциялари 2025 йилда сотилиши режалаштирилмоқда.

Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонаси 20 млн долларга хусусийлаштирилди
21 ноябрь 2024, 16:17

Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонаси 20 млн долларга хусусийлаштирилди

Тошкентдаги Lotte меҳмонхонасининг давлат улуши 20 млн долларга сотилди, деб хабар қилди Давактив. Унинг харидори Alfa Invest суғурта компанияси бўлди.

Тошкентдаги International меҳмонхонаси 26 млн долларга сотилди
21 ноябрь 2024, 15:36

Тошкентдаги International меҳмонхонаси 26 млн долларга сотилди

Давактив International меҳмонхонаси хусусийлаштирилганини маълум қилди. Уни 26 млн доллар эвазига Smart Fast Stroy қурилиш компанияси сотиб олди.

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Humo’ни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди
16 ноябрь 2024, 12:42

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Humo’ни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди

Қозоғистоннинг Каспи компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди.

БАА компанияси «Пойтахт банк»нинг янги эгасига айланди
24 октябр 2024, 20:03

БАА компанияси «Пойтахт банк»нинг янги эгасига айланди

Bond Investments компанияси (БАА) «Пойтахт банк» акцияларининг 100% эгасига айланди. Июнь охирида Давактив шу инвестор билан банкни 10 млн долларга сотишга келишилгани ҳақида хабар берганди.

Вазирларда рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар пайдо бўлади — Давактив раҳбари
18 октябр 2024, 19:53

Вазирларда рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар пайдо бўлади — Давактив раҳбари

2025 йил Ўзбекистонда барча соҳаларга хусусий секторни жалб қилиш йили бўлади, деди Давактив раҳбари Акмалхон Ортиқов президентга таяниб. Унга кўра, давлат раҳбари вазирларнинг рақамлаштириш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича ўринбосарларини тайинлаш бўйича топшириқлар берган.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» биноси 100,4 млрд сўмга сотилди
16 октябр 2024, 16:47

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» биноси 100,4 млрд сўмга сотилди

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг беш қаватли биноси 100,4 млрд сўмга сотилди. Аукциондаги ягона таклиф фасад-парда ва эшик тизимларини етказиб берувчи компания томонидан тақдим этилди.

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини қўлга киритмоқчи
27 август 2024, 14:04

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини қўлга киритмоқчи

Қозоғистоннинг Kaspi финтех компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда иштирок этишни ва «ушбу мамлакатда технологияларни ривожлантиришга катта сармоя киритишни» режалаштирмоқда.

«ТошуйжойЛИТИ» ва «Узинжиниринг» лойиҳа институтларини хусусийлаштириш бошланди
22 июль 2024, 18:55

«ТошуйжойЛИТИ» ва «Узинжиниринг» лойиҳа институтларини хусусийлаштириш бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «ТошуйжойЛИТИ» лойиҳа институти устав капиталидаги 61,6 фоиз, шунингдек, «Узинжиниринг»нинг 100 фоиз давлат улушини сотиш жараёни бошланганини маълум қилди. Консультант сифатида Abrau Capital ишлайди.

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бошлангани эълон қилинди
22 июль 2024, 14:09

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бошлангани эълон қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Humo давлат тўлов тизимини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланганини маълум қилди. Давлат улуши «музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш» усули орқали сотилади.

Андижон биокимё заводи 101,3 млрд сўмга хусусийлаштирилди
12 июль 2024, 11:13

Андижон биокимё заводи 101,3 млрд сўмга хусусийлаштирилди

Андижон биокимё заводи устав капиталидаги 96 фоиз давлат акциялар пакети 101,3 млрд сўмга Jasminе Gold Group’га сотилди.

«Ўзбекнефтгаз» шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефть заводи қанчага сотилган?
4 июль 2024, 00:01

«Ўзбекнефтгаз» шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефть заводи қанчага сотилган?

«Ўзбекнефтгаз» UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини Данияр Камилов компаниясига 519 млрд сўмга (42,3 млн доллар) сотган бўлиши мумкин. Давактив ва «Ўзбекнефтгаз» ҳалигача келишув тафсилотлари ҳақида маълумот бермади.

«Фотон» заводининг 85,58 фоиз давлат улуши 151 млрд сўмга хусусийлаштирилди
1 июль 2024, 10:28

«Фотон» заводининг 85,58 фоиз давлат улуши 151 млрд сўмга хусусийлаштирилди

Давактив агентлиги радиоэлектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқарувчи «Фотон» корхонасининг 85,58 фоиз давлат улуши Havvo Group МЧЖга 151 млрд сўмга сотилганини маълум қилди.

«Пойтахт банк» 10 млн долларга сотилади
25 июнь 2024, 14:18

«Пойтахт банк» 10 млн долларга сотилади

Давактив БААнинг Bond Investments limited LLC компанияси билан «Пойтахт банк» устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини 10 млн долларга сотиш бўйича келишувга эришди. Тўлов бирйўла амалга оширилади.

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бўйича консультант танлови эълон қилинди
14 июнь 2024, 06:59

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бўйича консультант танлови эълон қилинди

«Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo тўлов тизими) устав капиталидаги давлат улушининг 100 фоизини оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришни ташкил этиш бўйича профессионал консальтинг компаниясини танлаш юзасидан танлов эълон қилинди.

Инвестор Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи учун ҳали пул тўламаган — Давактив
29 май 2024, 20:07

Инвестор Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи учун ҳали пул тўламаган — Давактив

2022 йилнинг май ойида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги 100 фоиз давлат улуши Saneg компаниясига 100 млн долларга сотилгани хабар қилинган эди. Аммо ҳозирда 58,5 фоиз улуш давлат ҳисобида сақланиб қолмоқда. Давактив буни инвестор кўчмас мулк учун маблағни ҳали тўлиқ тўламагани билан изоҳлади.

Тошкентдаги International меҳмонхонасини хусусийлаштириш бошланди
28 май 2024, 12:09

Тошкентдаги International меҳмонхонасини хусусийлаштириш бошланди

Давактив Тошкентдаги International меҳмонхонасини хусусийлаштириш бошланганини эълон қилди. Меҳмонхона «очиқ музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш» усулида сотилиши режалаштирилмоқда. Президент қарорида эса давлат улуши халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланганди.

Humo тўлов тизими акциядорлик жамиятига айлантирилди
14 май 2024, 17:51

Humo тўлов тизими акциядорлик жамиятига айлантирилди

«Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo) акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Аввалроқ ундаги давлат улуши сотувга чиқарилиши хабар қилинганди. Тўлов тизимининг соф фойдаси 2023 йилда салкам 2 баравар, 2024 йил биринчи чоракда эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88 фоизга ошган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг