Япония ҳукумати дастури доирасида Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотларига 195 минг долларлик тиббиёт жиҳозлари топширилди. Кўз жарроҳлиги учун факоэмулсификатор, ультратовуш диагностик ускунаси, видеоэндоскоп, жарроҳлик аспиратори шулар жумласидан.
Япония ҳукумати Бухоронинг Ромитан ва Пешку туман тиббиёт бирлашмаларига умумий қиймати тахминан 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди. Шифохоналарга рентген диагностика ускунаси ва операция учун мўлжалланган ускуналар етказиб берилди.
Японияда Toyota, Suzuki, Mazda, Honda ва Yamaha компаниялари иштирокида можаро келиб чиқди. Расмийлар компаниялар автомобиль сертификати маълумотларини сохталаштирганини аниқлади. Концернлар баъзи моделларни етказиб беришни тўхтатди.
Жанубий Корея, Хитой ва Япония етакчилари мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш мақсадида тўрт йилдан ортиқ вақтдан бери илк бор уч томонлама саммитни ўтказади.
Ўзбекистон Японияда ўтадиган Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этади. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси миллий павильон қурилиши бошланганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йилда Тадао Андо лойиҳаси бўйича Давлат санъат музейи учун янги бино қурилиши бошланади.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур 2023 йилнинг ноябрь ойида Япония императори Нарухито фармони билан «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан тақдирланган эди. Тошкентда орденни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш учун Япониядан 246,2 млн доллардан ортиқ кредит олади.
Япония иқтисодиёти кутилмаганда инқирозга юз тутди. Бу эса Германия дунёнинг йирик иқтисодиёти бўйича 3-ўринга кўтарилиб олишига сабаб бўлди. Кунчиқар мамлакатдаги иқтисодий пасайиш озиқ-овқат, ёқилғи ва бошқа товарлар нархининг ошиши туфайли ички истеъмолнинг заифлашувига олиб келди.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар ажратади. Унинг 40 млн доллари терини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишда фаолият юритмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит шаклида берилади.
Япония суди 2019 йилда Kyoto Animation аниме студиясига ўт қўйишда айбланган шахсни ўлимга ҳукм қилди. Ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳатланганди. Воқеа мамлакатдаги энг даҳшатли қирғинлардан бирига айланган. Судланувчи студия унинг ишини ўғирлаган деб ҳисоблаган.
Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқлангани йўқ. Сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 102 киши бедарак йўқолган. 28 минг маҳаллий аҳоли эвакуация марказларида қолмоқда.
Япония ҳукумати 1 январь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 126 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Яна 500 дан ортиқ одам жароҳатланган, 200 га яқин киши бедарак йўқолган. Бузилган йўллар ва ноқулай об-ҳаво туфайли қутқариш ишлари қийин кечмоқда.
Токио аэропортида Japan Airlines самолёти бир неча дақиқада аланга ичида қолди. Шунга қарамай бортдаги 379 кишининг барчаси қутқарилди. Муваффақиятли эвакуация экипажнинг тайёргарлиги ва йўловчиларнинг намунали хулқи туфайли амалга оширилди. Bloomberg, New York Times ва CNN материалларидан жамланма.
Япониянинг Ишикава префектурасида юз берган 7,6 магнитудали зилзила оқибатида камида 64 киши ҳалок бўлди. Қўшни ҳудудларда ҳам вайронагарчиликлар қайд этилган. Давом этаётган зилзилалар қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда. Фото.
Ўзбекистоннинг икки компанияси — Alfa Beta Creative ва GFK Logistic Asia Япониянинг санкциялар рўйхатига киритилди. Аввалроқ уларга қарши АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам санкция қўллаганди.
Япония ҳукумати Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига қарийб 100 минг долларлик ультратовуш текшируви аппарати совға қилди.
Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Камилов дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун Япониянинг «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан мукофотланди. Орденга Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳам лойиқ кўрилди.
Япония элчихонаси томонидан Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотига болалар ва ошхона мебеллари ҳамда дарслар учун аудиовизуал жиҳозлар совға қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Халқаро ёшлар палатаси президенти Масаҳиро Асони қабул қилди. Ижтимоий масалалар ва халқаро талабалар алмашинуви билан шуғулланувчи палата Ўзбекистонда филиал очишни режалаштирмоқда.
Япониянинг 2 млн долларлик молиявий кўмагида БМТТД Оролбўйида иқлимга чидамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳасини ишга туширди. Япония, шунингдек, инновацион технологиялардан фойдаланиш ва қишлоқ жойларидаги аҳоли барқарорлигини оширишда кўмаклашади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг