Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди ҳамда томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришди.
Ўзбекистон 2022 йилда Афғонистонга 2 млрд кВт соат электр энергиясини етказиб беради. Буни назарда тутувчи келишув Тошкентда имзоланди, унинг умумий қиймати 100 млн долларни ташкил этади.
2022−2026 йилларда республика бўйича ягона транспорт тизимини ривожлантириш, Тошкент ва йирик шаҳарларга узоғи билан 6−7 соатда бориб-келиш имкониятини яратиш таклиф этилаяпти. Бунинг учун 2022 йилда пойтахт жамоат транспорти учун 673 та электробус ва 14 та метро поездини харид қилиш мақсад қилинган. 60 та шаҳарлараро автобус йўналишини ташкил этиш, маҳаллий авиақатновлар сони эса ҳафтасига 48 тадан 80 тага етказиш кўзда тутилган.
Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатларга эга ходимларга қўшимча устама тўланиши, ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилиши, 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳолидан талаб қилинмаслиги, чек бермасдан товар сотганлар ҳақида хабар берганларнинг мукофотланиши, тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилиши, автомобилни нотариус тасдиғисиз ижарага бериш мумкинлиги ва метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилиши ва бошқалар — 1 январдан нималар ўзгаради?
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 280 километрлик янги автомобиль ва темир йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Мазкур йўлнинг Марказий Осиё давлатларини Қозоғистоннинг жанубий, марказий ва шимолий ҳудудлари орқали Россия билан бирлаштириши кутилмоқда
21 декабрь куни бир қатор ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача, айрим жойларда эса 25−28 м/c гача кучайиши мумкин. 21−22 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳафта давомида мамлакат бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Чўл ҳудудларда эса чанг бўрони кузатилиши мумкин.
Шанба куни кундузги ҳаво ҳарорати +17 даражагача пасаяди, якшанба куни эса Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳудудларда ёмғир ёғади ва ҳаво бироз совийди.
Совет Иттифоқи давридаги уран конлари фаолияти натижасида Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар тўпланиб қолган. Бу кўрсаткич Қозоғистонда 240 миллион, Қирғизистонда 132 миллион, Тожикистонда эса 42 миллион тоннани ташкил қилади.
30 йил давомида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари ЯИМининг умумий ҳажми уч баробардан зиёдга ўсди. 2020 йилда Ўзбекистон реал ЯИМ ҳажми 1991 йилга нисбатан 3,4 бараварга кўпайди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи 2,9 фоизга ошди. Мамлакат экспорти таркибида пахта хомашёси улуши кескин қисқариб, олтин етакчи экспорт маҳсулотига айланди.
Британиянинг Cable портали тузиб чиққан рейтингда Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар ўнлигига кирди. Ушбу ўнликдан Қирғизистон ва Тожикистон ҳам ўрин олган.
Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади, дея таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
Толиблар Ўзбекистонни Афғонистон ҳукумати қулаганидан кейин афғон учувчилари мамлакатни тарк этган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақирди. Август ўрталарида Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёт ҳамда 24 та ҳарбий вертолёти Термиз халқаро аэропортига мажбурий равишда қўндирилган эди.
Қирғизистонда кузатилган зилзила Ўзбекистон ҳудуларида ҳам сезилди. Жумладан, Хонободда 3−4 балл, Қўрғонтепада 3 балл, Жалақудуқда 3 балл, Пахтаободда 3 балл, Асакада, Норин, Марҳамат ва бошқа туманларда 2 баллик силкинишлар қайд этилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон қуролли кучларининг ҳамкорликдаги ўқув машқлари 17−24 ноябрь кунларида «Термиз» полигонида бўлиб ўтади. Унда Су-30СМ қирувчилари, ҳарбий самолётлар ва учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш режалаштирилган.
9 ой ичида Ўзбекистонга 1,2 млн нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган, 273 млн долларлик туризм хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, ушбу даврда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 6,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган.
Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев Тоқтогул сув омборининг сув сатҳи «ўлик чегара» даражасигача тушиши эҳтимоли катталиги туфайли Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, «вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарур».
Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳкумларнинг умумий сони бўйича рейтингда 62-ўринни эгаллади, ҳозир муассасаларда 22 867 нафар шахс жазо ўтамоқда. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади ва бу борадаги рейтингда эса Ўзбекистон 179-ўринга лойиқ кўрилди.
ЕТТБ бошқарувидаги Марказий Осиё учун Экологик қайта тиклаш ҳисоби Янгиобод ва Чоркесардаги эски уран шахталарини ёпиш учун 2 млн евро миқдорида грант ажратади.
Термиздаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Афғонистоннинг муваққат ҳукумати ҳамкорликнинг бир нечта соҳалари бўйича ишчи гуруҳлар тузишди. 10 кун ичида «йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва уни икки давлат етакчиларига тақдим этиш режалаштирилмоқда.
АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Кристофер Майер бошчилигидаги идоралараро делегация Тошкентда чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда АҚшнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениэл Розенблюм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг