ШҲТ саммити арафасида Самарқандда Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари музокара ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух икки давлат ўртасида сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» ни қабул қилишга келишиб олди.
Ижтимоий тармоқларда Украинада жанг қилгани айтилаётган икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалгач, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «батафсил ва ишончли маълумот» олиш учун мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди.
Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати кутилмасини 5,1 фоизга оширди. Прогнозларга кўра, жорий йилда инфляция даражаси ўртача 11,7% ни ташкил қилади ва 2024 йилга келиб 9,2% га пасаяди. Ўзбекистон суверен кредит рейтинги эса ВВ- (барқарор кутилма) даражада баҳоланди.
32 йил ичида илк марта БМТТДнинг Инсон тараққиёти индекси 2 йилдан бери кўп мамлакатларда инқирозлар туфайли пасайиб бормоқда. Ўзбекистонда эса ушбу индекс ўсишни қайд этмоқда. Шунга қарамасдан, мамлакат янги глобал муаммоларни ҳал қилишга тайёр туриши керак, деб ҳисоблайди БМТТД.
ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартибида глобал геосиёсий инқирозлар ҳақида бирор гап йўқ ва унинг ҳужжатларида геосиёсий мақсадларни кўзловчи масалалар юзасидан баёнот ва чақирувлар бўлмайди, деди Ўзбекистоннинг ШҲТдаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.
Президент томонидан Ўзбекистон ва Озарбайжон ўтрасида саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича битим имзоланди. Икки давлат раҳбарлари бу бўйича 21 июнь куни Тошкентда декларация ва 18 та ҳужжат имзолаганди.
Якшанба куни РФнинг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 3 нафари жароҳат олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди.
Июлда Афғонистондан Термизга 5 та ракета снаряди учирилганди. «Газета.uz» билан суҳбатда ракета тушган хонадон эгалари уйга киришга ҳам қўрқиб қолганини айтишди. Сиёсатшунослар эса МО давлатлари бошиданоқ шу каби хавф борлигини билишгани ва бу яна такрорланиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Ўта йирик ҳажмда ўғриликни содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган ўзбекистонлик фуқаро АҚШда ушланди. Америка томони уни мамлакатдан чиқариб юборди. АҚШ Иммиграция ва божхона назорати ходимлари гумондорни Тошкент аэропортида Ўзбекистон томонига топширди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди, қолаверса, эхтиёткор бўлишга чақирди. Аввалроқ Пермдаги ўзбеклар ташкилоти раҳбари Жаҳонгир Жалолов шундай даъват билан чиққан эди.
Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юртларида Тожикистон ҳарбий хизматчиларини тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги шартномага мудофаа вазирлари Баҳодир Курбанов ва Шерали Мирзо имзо чекди.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг финал босқичида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов рақибини мағлубиятга учратиб, терма жамоага Олимпиаданинг илк олтин медалини келтирди.
Интерпол бюроси Қирғизистонда расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган шахсни Ўзбекистонда ушлади. Бош прокуратура экстрадиция қилиш масаласини кўряпти.
Украинадаги можаролар ортидан санкциялар остида қолган Россияда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йил бошидан бери кескин тушиб кетди. Бунинг натижасида Ўзбекистон машина ишлаб чиқаришда МДҲ мамлакатлари орасида етакчига айланди, дея қайд этди «ПромРейтинг» тадқиқотчилари.
Термизда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг «Ҳамдўстлик-2022» қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди.
Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қозоғистон Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ҳамда АҚШ, Туркия ва Хитой тимсолида иттифоқчи қидира бошлади, деб ёзади WSJ. Мамлакат савдо йўлларини диверсификация қилишга тушди, мудофаа бюджетини оширди ва Туркия билан жанговар дронларни ишлаб чиқаришга келишиб олди.
Ўзбекистон мобиль интернет нархининг арзонлиги бўйича дунёда 15-ўринга чиқди. Мамлакатда 1 ГБ мобил интернетнинг ўртача нархи йил давомида деярли 40 фоизга, уч йил ичида эса қарийб 9 мартага арзонлашган.
Ўзбекистон асосий ресурслар нархи кескин ошгани сабабли қашшоқлик даражаси ўсиши хавфи юқори бўлган давлатлар қаторига киради, дея маълум қилди БМТТД.
Сешанба куни Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини қабул қилди. Ираклий Гарибашвили Ўзбекистонни нафақат ишончли ҳамкор, балки дўст деб ҳам атади. Ўзбекистон Грузиянинг транзит салоҳияти, жумладан, юкларни экспорт ва импорт қилишда Батуми ва Поти портларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг