Тошкент вилоятида 16 ёшли бола икки шериги билан ўзининг онасини қасддан ўлдириб қўйганликда гумонланмоқда. Бунга оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани ва улар аёлнинг жасадини уйнинг ертўласига кўмиб ташлагани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сариосиё туманида фуқаро ўзининг қариндошини ўлдириш учун 50 млн сўмга одам ёллади. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумондор келишилган пулдан 1,8 млн сўмини берганида ушланди. Унинг айби судда ўз тасдиғини топса, 10 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.
Андижон шаҳрида 2 нафар боланинг ўлимида гумонланиб, 27 ёшли аёл ҳибсга олинди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, у ушбу жиноятни оиласи бузилиб кетишига сабабчи бўлган холаваччаси билан тортишиб қолгани учун содир этганини тан олган. У шу йўл орқали холаваччасидан қасд олгани айтилмоқда.
Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговни вилоят прокурори ўз назоратига олди.
Ургутда фуқаро ўзининг отаси ва акаси билан жанжаллашиб, уларни болта ва пичоқ билан уриб, ўлдириб қўйди. Шундан сўнг, у туман ИИБга бориб, айбига иқрор бўлган ва уларнинг жасадини уйининг томорқасига кўмиб юборганини айтган. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қаршида 27 ёшли фуқаронинг жасади уйидан қотиллик аломатлари билан топилди. Қашқадарё вилоят прокуратураси уни 18 ёшли фуқаро ўлдирганликда айбланаётганини маълум қилди, гумонланувчи ҳибсга олинди.
Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2021 йилда ҳар учинчи қотиллик (158 таси) ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 190 таси оилавий муаммолар туфайли содир этилганини маълум қилди. Қолаверса, ўтган йили аниқланган жиноятларнинг 89 фоизи фош этилгани, қидирувдаги 4,6 мингдан ортиқ шахс эса ушлангани айтилди.
Июль ойида Тошкент вилояти Қибрай туманида бир оиланинг тўрт аъзоси (ота, икки қизи ва ўғил) ҳамда уйда ишлаган қурувчини ўлдирган қотилга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. У махсус тартибли колонияда жазо ўтайди.
Турин политехника университети биноси олдидаги можаро натижасида 18 ёшли талаба вафот этди. Тергов маълумотларига кўра, у жағига туширилган муштдан йиқилиб, боши билан ерга урилган.
Қашқадарёда 2012 йилда Nexia-2 ҳайдовчисини ўлдириб, далага кўмиб юборган шахслар жинояти фош этилди.
Пойтахтнинг Учтепа туманида қашқадарёлик дзюдочи Камолиддин Расулов пичоқлаб ўлдирилди. Уни ўлдирганликда бошқа спортчи гумонланмоқда.
Қибрай туманида беш киши шафқатсиз равишда ўлдирилди, гумондор қўлга олинди.
Фарғона вилоятида такси ҳайдовчиси жонсиз ҳолда топилди. Тўрт киши, жумладан уч нафар вояга етмаган болалар (икки нафари ўқувчи) уни ўлдирганликда гумон қилинмоқда.
Бош прокуратура Aндижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёлни собиқ келини эмас, балки у билан турмуш қурган эркак ўлдирганлигини маълум қилди. Ҳозирда у қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Самарқандда ўз танишининг уйига ўғриликка тушган фуқаро хонадон эгасининг икки нафар фарзандини ўлдириб қўйди. У болаларни алдаб, ўз уйига оборган ва белкурак билан бош қисмларига тан жароҳати етказган. Шундан сўнг, уларнинг жасадларини ёқиб юборгани айтилмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида маҳаллалардан бирининг имом вакили жомеъ масжиди биноси ичида масжид котибини пичоқлади. Котиб шифохона йўлида вафот этди.
«Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий») мажмуасида ука ўз акасини пичоқлаб ўлдирди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам судланган ва ишсиз. Ука қидирилмоқда.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида курьер бўлиб ишлаган 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси тиланчилик билан шуғулланувчи шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Можарога ўзбекистонликнинг ишлаш кераклиги ҳақидаги танбеҳи сабаб бўлган.
Самарқанддаги савдо марказларидан бирида рўй берган жиноят видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатган 3 нафар шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Пастдарғомда яшовчи фуқаро хотини ва унинг севгилиси дея тахмин қилинган шахсни Самарқанддаги савдо марказида пичоқлаб ўлдирди. Эркак қўлга олинган ва прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг