2007 йилда ўзбекистонлик Дониёр Шамузафаров миллий киберспорт тарихидаги биринчи медални қўлга киритди ва допинг тестидан ўтди. Бугун у Тошкентда кичик пицерияга эгалик қилади, деярли компьютер ўйинларини ўйнамайди. Дониёр Шамузафаровнинг ҳикояси — бепарво ёшлик гўзаллиги ва улғайиш жасорати ҳақида. Киберспорт нимани ўргатади, яқин-қадрдонлар қўллаб-қувватлашининг аҳамияти ва ғалаба шукуҳи — Сабина Бакаева репортажида.
Apple Event тақдимотида Apple компанияси янги iPhone смартфонлари ва HomePod mini «ақлли» карнайларини тақдим этди
Google компаниясининг машҳур Chrome браузери сотилиши мумкин. Бундан ташқари, компания реклама бизнесининг бир қисмидан ҳам айрилиши мумкин.
Nvidia компанияси нейротармоқлар ёрдамида ишлайдиган Maxine хизматини ишга туширди. У видеоқўнғироқларнинг сифатини оширади, ортиқча шовқинни бартараф этади ва жонли тарзда таржима қилади.
Telegram мессенжерининг Android бета-версиясида изоҳлар қолдириш функцияси пайдо бўлди. Аввал изоҳ қолдириш фақат қўшимча ботлар орқали амалга оширилар эди
Suntronix консалтинг компанияси халқаро экспертиза ва илғор IT технологияларни бизнес рақамли трансформациясининг асоси сифатида таклиф этади.
UZIMEI тизими оператори мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодини учинчи шахслар паспортларидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди.
Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 131 давлат орасида 93-ўринни эгаллади. Сўнгги беш йилда мамлакат маълумотлар етишмагани сабабли рейтингга киритилмаган эди.
Илон Маск Neuralink нейроинтерфейсининг Link симсиз чипини тақдим этди. Танга шаклидаги мия фаолиятини ўқий оладиган ускуна ҳайвонларда синаб кўрилмоқда.
Ўзбекистонда 1 октябрдан мобил телефон рақамини ўзгартирмасдан туриб бошқа компанияга ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун мобил алоқа оператори билан тегишли шартнома тузиш керак бўлади.
Болалар фойдаланаётган интернет-контентни назорат қилиш шартми? Бунда нималарга эътибор бериш керак ва қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик зарур? «Газета.uz» икки фарзанднинг отаси, ресторатор Павел Георгановдан интернетдан фойдаланишда ота-оналарнинг назорати ҳақидаги фикрларини сўради.
Ўзбекистонлик тадбиркор Бобир Акилханов Forbes журналининг технология бўйича кенгаши (FTC) таркибига кирди. Тадбиркор ушбу кенгашга аъзо бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлиб, бу унга таниқли журналда технология бўйича мақолалар жойлаштириш имкониятини беради.
TikTok ижтимой тармоғига эгалик қилувчи Хитой ByteDance компанияси АҚШ ҳукумати устидан судга шикоят қилди. Компания АҚШдаги фойдаланувчилари шахсий маълумоти ва хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўрганини, лекин ҳукумат бу ишларни эътиборсиз қолдираётганини айтмоқда.
«Яндекс» компанияси «Такси» базаси асосида бир нечта хизматлар учун янги дастурни ишга туширди. Ўзбекистонда «Яндекс Go» ҳозирда такси ва етказиб бериш хизматларини ўз ичига олган. Бошқа мамлакатларда эса буларга, шунингдек, ресторан ва дўконлардан таомларни тезкор етказиб бериш, жамоат транспортлари жадвали ва каршеринг хизматларини ҳам қўшиш мумкин.
SpaceX Falcon 9 ракетасини олтинчи маротаба учириб, орбитага навбатдаги Starlink интернет сунъий йўлдошларини юборди. Starlink интернети тезлиги, аноним маълумотларга кўра, сониясига 11 мегабитдан 60 мегабитгача чиқиши мумкин.
Оммабоп ўйинлардан бўлган Fortnite App Store ва Google Play да блокировка қилингач, Epic Games компанияси компанияларни судга берди. Павел Дуров ва Марк Цукерберг Apple нинг 30 фоизлик комиссиясини танқид қилиб чиқишди.
14 август куни Telegram мессенжерининг Android-версияси янгиланди ва видеоқўнғироқлар пайдо бўлди.
Google Android-қурилмалар учун зилзилалар ҳақида огоҳлантирадиган дастур устида ишлаяпти. Смартфон мини-сейсмометр вазифасини бажариб, фойдаланувчиларни табиий офат ҳақида огоҳлантиради.
Samsung янги Galaxy Note20 ва Note20 Ultra смартфонлари, Tab S7 ва S7+ планшетлари, Galaxy Watch3 «ақлли» соати, Galaxy Buds Live симсиз қулоқчинлари ва Galaxy Z Fold 2 букилувчан экранли смартфонларини тақдим этди.
Telegram мессенжерининг янги версиясида видеоқўнғироқлар, видеоаватарлар, фото ва видеони таҳрирлаш ва бошқа ўзгаришлар киритилди. Улардан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида «Газета.uz» қўлланмасида ўқинг.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг