1 апрелдан давлат хизматчилари учун мажбурий қилиб белгиланган ҳукумат мобил алоқасига илк фойдаланувчилар уланди.
«Яндекс» Ўзбекистон учун ҳам бутун интернет, ҳам Tas-ix сайтлари бўйича маълумотлар, сурат ва видеоларни қидиришни йўлга қўйди.
Ўзбекистонда тўрт ой ўтиб яна Facebook, YouTube ва VK очилишни бошлади. Бунга қадар бир неча соат интернетга уланишда муаммолар бўлди.
Тошкентда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.
Ҳукумат мобил алоқасини жорий этиш вазифалари UMS зиммасига юклатилди. Маълумотларни криптографик ҳимояловчи UzChat мессенжери унинг асосий ўзига хосликларидан бири бўлади.
Ўзбекистон «мобил қуллик"дан воз кечишни мўлжалламоқда — АКТ вазирлиги мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди.
Тошкентда SOLA бренди остида ягона шаҳар Wi-Fi тармоғи ишга туширилди. 1200 нуқтадан интернетдан бепул ва пулли асосда фойдаланиш мумкин.
Telia Ucell компаниясидаги улушини Давлат рақобат қўмитасига 215 млн долларга сотди.
Фарҳод Ибрагимов Mirzo Ulugbek Innovation Center Инновацион маркази директори лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Нодир Деҳқонов тайинланди.
«Ўзбектелеком» FB ва YouTube ишлашидан фойдаланувчилардан кам манфаатдор эмас, яъни даромадларга таъсир кўрсатади, дея тан олди оператор вакили.
«Яндекс» хизмати Ўзбекистонда тез орада қаерда ёғингарчиликлар ва бошқа об-ҳаво ҳодисалари кузатилишини кўрсатиб турувчи ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди.
ХТВ IT-Nation лойиҳасини амалга ошириш ҳамда информатика ўқув дастурларини замон талабларига мослик бўйича қайта кўриб чиқишни бошлади.
Ўзбекистон Франция президенти Эмманюэл Макроннинг кибермаконда ишонч ва хавфсизлик бўйича Париж чақириғини қўллаб-қувватлади.
Космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисидаги фармон лойиҳаси эълон қилинди. «Ўзбеккосмос» космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги соҳани назорат қилиши кутилмоқда.
Facebook, VK ва YouTube`га киришдаги узилишларга Ўзбекистонда интернетни тезлаштириш учун янги ускуналар ўрнатилаётгани сабаб бўлиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев интернетга уланиш тезлигини ошириш ва «Ўзбектелеком» обрўсини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Apple янги iPhone Xs, IPhone Xs Max ва IPhone Xr смартфонлари ва Watch соатларининг янги авлодини намойиш қилди.
«Ўзбектелеком» куннинг биринчи ярмида айрим интернет манбаларига киришдаги муаммоларга сабаб бўлган аварияни бартараф этди.
«Ўзбектелеком» ва Қирғизистоннинг «ЭлКат» провайдери муқобил интернет йўналишини очувчи телекоммуникация туташ чегарасини фойдаланишга топширди.
Россиянинг «Яндекс» компанияси UZ доменида янгиликлар агрегаторини ишга туширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг