Жаҳон

Жаҳон янгиликлари дайжести
25 февраль 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда айрим тоифадаги чет элликларга қўйилган тақиқларнинг бекор қилиниши, Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганлари, Aвстралияда Google ва Facebook’нинг маҳаллий янгиликлар учун пул тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Хитой қашшоқлик устидан тўлиқ ғалабага эришганини эълон қилди
25 февраль 2021, 19:27

Хитой қашшоқлик устидан тўлиқ ғалабага эришганини эълон қилди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакатда қашшоқлик тўлиқ бартараф этилганини эълон қилди. Ҳукумат сўнгги 8 йил ичида бунинг учун жами 246 млрд доллар сарфлаб, деярли 100 млн аҳолини қашшоқлик даражасидан олиб чиқди.

Арманистон қуролли кучлари Никол Пашиняндан истеъфо беришини талаб қилишди
25 февраль 2021, 18:23

Арманистон қуролли кучлари Никол Пашиняндан истеъфо беришини талаб қилишди

Арманистон қуролли кучлари бош штаби мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва ҳукуматнинг истеъфо беришини талаб қилмоқда. Никол Пашинян ушбу ҳаракатни «ҳарбий тўнтариш қилишга уриниш» деб атади.

Pfizer/BioNTech вакцинаси 94 фоизга самарали деб топилди
25 февраль 2021, 13:29

Pfizer/BioNTech вакцинаси 94 фоизга самарали деб топилди

АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина Исроилдаги оммавий вакцинация жараёни натижаларига кўра, биринчи дозадан сўнг самарадорлик 57%, иккинчисидан сўнг 94% деб топилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 февраль 2021, 21:13

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинанинг МДҲнинг ҳаво макони тўғрисидаги шартномасидан чиқаётгани, Беларусда муҳим товарлар нархларига чекловлар қўйилгани, Хитой судининг фуқарога уй ишлари учун рафиқасига пул тўлашни буюргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Facebook Австралияда янгилик материалларини чеклашни бекор қилади
24 февраль 2021, 17:18

Facebook Австралияда янгилик материалларини чеклашни бекор қилади

Австралия ҳукумати ва Facebook онлайн-платформаларда янгиликларнинг жойланиши учун ОАВларга пул тўлашга мажбур қилиб қўювчи қонун лойиҳаси бўйича келишувга эришишди. Аввалроқ компания Австралия ОАВларининг тармоқдаги барча постларини блоклаган эди.

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
24 февраль 2021, 12:55

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Ташрифга тайёргарлик кўриш масалалари икки мамлакат ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосарлари томонидан муҳокама қилинди. Ташриф қачон уюштирилиши ҳозирча маълум эмас.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 февраль 2021, 21:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Илон Маскнинг дунёдаги энг бой одам унвонидан маҳрум бўлгани, Германия армиясида фашистик кайфиятдагилар сонининг ошгани, Илон Маскнинг бир кунда 15 млрд доллар йўқотгани, бир гуруҳ америкаликларнинг Саудия Арабистони ҳукуматини судга бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШда коронавирусдан вафот этган 500 минг фуқаро хотирасига бағишлаб беш кунлик мотам эълон қилинди
23 февраль 2021, 13:01

АҚШда коронавирусдан вафот этган 500 минг фуқаро хотирасига бағишлаб беш кунлик мотам эълон қилинди

Жо Байден АҚШда COVID-19 асоратларидан вафот этган 500 минг фуқаро хотирлаш муносабати билан беш кунлик мотам эълон қилди. У америкаликларни масофа сақлашга, ниқоб тақишга, шунингдек, вакцина билан эмланишга чақирди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 февраль 2021, 21:27

Жаҳон янгиликлари дайжести

Япония бош вазирининг ўғли расмийлар билан овқатлангани учун кечирим сўрагани, Boeing’нинг авиакомпанияларга 777 лайнерида парвозларни тўхтатиб қўйишни маслаҳат бергани, AҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 500 мингдан ошгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россияда дунё бўйича илк бор H5N8 парранда гриппини юқтириб олган инсон аниқланди
22 февраль 2021, 12:34

Россияда дунё бўйича илк бор H5N8 парранда гриппини юқтириб олган инсон аниқланди

Роспотебнадзор дунё бўйлаб илк бор H5N8 парранда гриппи билан зарарланган инсонни аниқлади. Вируснинг одамдан одамга юқишининг иложи йўқлигини таъкидланмоқда, аммо вирусда мутация содир бўлиши мумкин.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 февраль 2021, 20:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

НAТОнинг Ироқдаги контингентини саккиз баравар ошириши, Туркиянинг март ойидан бошлаб карантин чекловларини сусайтириши, БМТнинг атроф-муҳит дастури бўйича янги ҳисоботи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Марсни ўрганувчи Perseverance қурилмаси Марсга муваффақиятли тарзда қўнди
19 февраль 2021, 12:52

Марсни ўрганувчи Perseverance қурилмаси Марсга муваффақиятли тарзда қўнди

NASA Perseverance Марсни ўрганувчи қурилмаси режалаштирилганидек Марсдаги Езеро (Jezero) кратерига қўнди. Унинг вазифаси Марс сайёрасидан грунт (тупроқ) намуналарини олиб келиш.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 февраль 2021, 20:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Грузия бош вазирининг истеъфоси, Жанубий Кореяга КХДР томонидан кунига 1,6 млнга яқин хакерлик ҳужумлари, Испанияда рэпернинг ҳибсга олинишига қарши тартибсизликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Тақдир ҳазили», «Ишдаги ишқ» фильмларида бош ролни ўйнаган актёр оламдан ўтди
18 февраль 2021, 15:35

«Тақдир ҳазили», «Ишдаги ишқ» фильмларида бош ролни ўйнаган актёр оламдан ўтди

«Тақдир ҳазили», «Ишдаги ишқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган актёр Андрей Мягков 82 ёшида вафот этди.

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилади
18 февраль 2021, 14:54

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари Ашхобод шаҳрида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилишини маълум қилди.

Украина МДҲнинг яна бир битимидан чиқди
18 февраль 2021, 11:00

Украина МДҲнинг яна бир битимидан чиқди

Украина МДҲнинг электр ва почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш тўғрисидаги битимидан чиқди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 февраль 2021, 21:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

Янги зеландиялик ҳарбийларнинг Aфғонистондан олиб чиқилиши, Японияда депутатнинг фавқулодда вазият қоидаларини бузгани учун истеъфога чиқиши, Европанинг аёллар ва ногиронларни Ойга юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 февраль 2021, 20:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Канада ҳукуматининг аҳолидан қурол сотиб олиш дастури, ЖССТнинг SARS-CoV-2 келиб чиқиши бўйича тўрт версияси, Исроилнинг вакциналарни Фаластинга киритмагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзоси турк разведкаси томонидан қўлга олинди
16 февраль 2021, 17:26

Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзоси турк разведкаси томонидан қўлга олинди

Мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FEТО) нинг икки аъзоси Ўзбекистон ҳудудида қўлга олинди. Улар Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилотларга кўмаклашиб келгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг