Жаҳон

COVID-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси 70% самарадорлигини кўрсатди
24 ноябрь 2020, 09:52

COVID-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси 70% самарадорлигини кўрсатди

Британиянинг AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 га қарши вакцина ўртача 70 фоиз самарадорлигини кўрсатди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 ноябрь 2020, 20:53

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил бош вазирининг Саудия Арабистонига эълон қилинмаган ташрифи, Германияда компаниялар бошқарувида аёллар учун квоталар жорий этилиши, Франция собиқ президенти Николя Саркози иши бўйича суд жараёнининг бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШ Очиқ осмон шартномасидан чиқди
23 ноябрь 2020, 11:18

АҚШ Очиқ осмон шартномасидан чиқди

АҚШ 30 дан ортиқ давлатларни ўз ичига олган Очиқ осмон шартномасидан расман чиқди. Чиқиш режаси ҳақида бундан олти ой олдин эълон қилинган эди.

ХХР раиси коронавирус тести натижалари асосида халқаро «саломатлик кодлари» тизимини яратишни таклиф қилди
22 ноябрь 2020, 18:48

ХХР раиси коронавирус тести натижалари асосида халқаро «саломатлик кодлари» тизимини яратишни таклиф қилди

Си Цзиньпин «соғлиқни сақлаш кодларини» ўзаро тан олишнинг халқаро механизмини яратишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Хитой дунёдаги барча ҳалқлар учун Covid-19 вакциналари билан таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.

Эстония таълим вазири фарзандларини мактабга хизмат машинасида олиб боргани учун истеъфога чиқди
21 ноябрь 2020, 17:38

Эстония таълим вазири фарзандларини мактабга хизмат машинасида олиб боргани учун истеъфога чиқди

Эстония таълим ва фан вазири Маилис Репс фарзандларини мактаб ва тўгаракка ўз хизмат машинасида олиб боргани учун истеъфога чиқди.

Россияда коронавирусга чалинганлар сони икки миллиондан ошди
21 ноябрь 2020, 15:07

Россияда коронавирусга чалинганлар сони икки миллиондан ошди

Россияда кун давомида 24,8 мингта янги коронавирус ҳолати аниқланди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Умумий қайд этилган касалланиш ҳолатлари эса икки миллиондан ошди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 ноябрь 2020, 21:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дональд Трампнинг қизи Иванкага нисбатан тергов ишлари, Арманистон пойтахтида бош вазирга қарши намойишлар, Сеулда коронавируснинг учинчи тўлқини бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Павел Дуров iPhone 12 Pro ни танқид қилди
20 ноябрь 2020, 16:55

Павел Дуров iPhone 12 Pro ни танқид қилди

Павел Дуров янги iPhone 12 Pro смартфонини ноқулай деб атади. Шунингдек, Telegram асосчиси Apple ҳақида фикр билдириб, компания «ҳалигача Стив Жобс томонидан яратилган технологиялар ва обрў-эътибор эвазига» кун кўришини таъкидлади.

Pfizer вакцинаси 15,5 еврога баҳоланмоқда
20 ноябрь 2020, 16:25

Pfizer вакцинаси 15,5 еврога баҳоланмоқда

Клиник синовларнинг навбатдаги босқичида Pfizer препарати 90% дан юқори самарадорликни кўрсатди. Синовда иштирок этган 43 мингдан ортиқ инсонлардан атиги 94 нафар иштирокчи коронавирус инфекциясини юқтирган. Вакцина нархи 15,5 еврога баҳоланмоқда.

Беларусда ижтимоий тармоқдаги канал асосчилари террористлар рўйхатига киритилди
20 ноябрь 2020, 11:30

Беларусда ижтимоий тармоқдаги канал асосчилари террористлар рўйхатига киритилди

Беларусь хавфсизлик хизмати мамлакатнинг энг машҳур Telegram каналлари Nexta ва Nexta Live асосчиларини «террористик фаолиятга алоқадор шахслар» рўйхатига киритди. Рўйхатга киритиш учун асос сифатида Путило ва Протасевичнинг Беларусь Жиноят кодексининг оммавий тартибсизликларни ташкил этиш моддасини бузиш ҳолатлари кўрсатилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 ноябрь 2020, 21:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Арктика ҳудудининг юқори тезликдаги интернет билан таъминланиши, ЕИнинг Тоғли Қорабоғ аҳолисига 3 млн евро гуманитар ёрдам ажратиши, Беларусь фуқаролигини олиш учун янги қоидалари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Евро халқаро тўловларда энг кўп қўлланадиган валютага айланди
19 ноябрь 2020, 16:23

Евро халқаро тўловларда энг кўп қўлланадиган валютага айланди

Сўнги етти йил ичида халқаро тўловларда евро улуши энг юқори кўрсаткични қайд этди. Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг октябрь ойида трансчегаравий тўловларнинг 37,8 фоизи еврода, 37,6 фоизи долларда амалга оширилди.

Глобал очлик индексида Ўзбекистон 30 ўринни эгаллади
19 ноябрь 2020, 15:29

Глобал очлик индексида Ўзбекистон 30 ўринни эгаллади

2020 йилда Глобал очлик индексида энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ўтган йилги кўрсаткичларини яхшилаб, 30 ўринни эгаллади. Беларусь, Босния ва Герцеговина, Бразилия давлатлари рейтингда энг юқори поғонада бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Тимор Лесте ва Чад мамлакатларида кузатилмоқда.

Илон Маск миллиардерлар рейтингида Цукербергни ортда қолдирди
19 ноябрь 2020, 10:20

Илон Маск миллиардерлар рейтингида Цукербергни ортда қолдирди

Илон Маск Forbes ва Bloоmberg миллиардерлар рейтингида Марк Цукербергни ортда қолдирди. Tesla бош директорининг бойлиги йил охирига қадар компаниянинг акциялари S&P 500 индексига кириши ҳақидаги янгилик остида ўсиб бормоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 ноябрь 2020, 23:26

Жаҳон янгиликлари дайжести

Берлиндаги карантинга қарши намойишлар, Эроннинг ядровий келишувга қарамасдан уранни янги ускуналарда бойитиши, БМТ бош котибининг ривожланган давлатлардан маблағ сўрагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди
18 ноябрь 2020, 16:40

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди

The Economist нашрига кўра, Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди. Тошкентдан ҳам арзонроқ деб биттагина Дамашқ шаҳри топилди. Энг қиммат шаҳар эса Цюрих шаҳри бўлди.

Туркияда карантин чоралари кучайтирилмоқда
18 ноябрь 2020, 10:58

Туркияда карантин чоралари кучайтирилмоқда

Туркияда карантин чоралари кучайтирилмоқда. Савдо марказлари, бозорлар ва сартарошхоналар иш вақтига чекловлар қўйилди. Бар ва ресторанлар фақат олиб кетиш хизмати орқали ишлайди. Кинотеатрлар йил охиригача ёпилади, мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтади. Дам олиш кунлари кўчага соат 20:00 дан 10:00 гача чиқиш тақиқланади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 ноябрь 2020, 21:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

Франсиско Сагастининг вақтинчалик Перу президенти этиб сайланиши, Дания ҳукумати парранда гриппи сабабли 25 минг жўжани йўқ қилиш қарорига келгани, Россия биринчи сайёҳлар гуруҳини ХКСга юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Crew Dragon кемаси ХКСга қўшилди
17 ноябрь 2020, 16:56

Crew Dragon кемаси ХКСга қўшилди

Тўртта астронавтни фазога олиб чиққан SpaceX компаниясининг Crew Dragon кемаси Халқаро космик станциясига қўшилди. Экипаж олти ой давомида ХКСда қолади.

Қозоғистон президенти Covid-19 статистикасини яширмасликка чақирди
17 ноябрь 2020, 13:24

Қозоғистон президенти Covid-19 статистикасини яширмасликка чақирди

Қозоғистон президенти Covid-19 бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирди."Ҳаёлпарастлик ўта хавфли ҳодиса, чунки у ҳақиқий таҳдидлар манзарасини бузади, шунингдек бутун мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясига қарши кураш стратегиясини бузади", — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг