Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 5 апрель куни коронавирус инфекциясининг аломатлари йўқолмаганлиги учун касалхонага ётқизилди. Унинг шифокори бу ҳолатни «эҳтиёт чораси» деб атамоқда.
Zoom платформасида сақланган минглаб видеолар Youtube ва Vimeo платформаларига чиқиб кетди. Улар орасида фойдаланувчиларнинг шахсий рақамлари ва маълумотлари, компанияларнинг молиявий ҳисоботлари эълон қилинган видеолар ҳам бор. Компания охирги ойда кунига 200 млн киши платформадан фойдаланаётганлигини маълум қилган эди.
НАТОга аъзо давлатлар Шимолий Македонияни ҳарбий иттифоқнинг ўттизинчи аъзоси сифатида қутлаб олишди. Мамлакат ўз номини ўзгартиргандан кейин бу имкониятга эга бўлди.
Жаҳон банки Афғонистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 100,4 миллион долларлик грантни маъқуллади. Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистонга мос равишда 11,3 ва 12,15 миллион доллар ажратилади.
Ўзбекистон Афғонистон раҳбариятининг инклюзив музокара жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлади. Аввалроқ президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги келишмовчиликлар сабабли Толибон билан ўзаро келишув ва маҳбус алмашуви бўйича музокаралар қолдирилган эди.
Қирғизистонда коронавирусга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар қониқарсиз ташкиллаштирилганлиги учун бош вазирнинг ўринбосари Олтиной Омурбекова ва Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ўз лавозимларидан озод этилди.
Евросиё иқтисодий иттифоқи пандемия сабабли гречка, гуруч, жавдар, кунгабоқар уруғи ва бошқа маҳсулотлар экспортини тақиқлади.
GM, Ford, Tesla ва бир қатор йирик АҚШ компаниялари COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган беморлар учун сунъий нафас ускуналари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Гонконг университети олимлари COVID-19 коронавируси қайси даражада фаол бўлиши ва неча даражада ўз кучини йўқотишини аниқлади. Бундан ташқари, вируснинг пластик ва пўлат юзаларда қанча муддат сақланиши маълум бўлди.
Дональд Трамп Америка тарихида энг йирик миқдордаги иқтисодий рағбатлантириш қонунига қўл қўйди. Қонун коронавируснинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган. Унга кўра, паст ва ўрта даромадга эга фуқаролар бир маротабалик тўлов тарзида 1200 доллар олишади. Ҳар бир ёш бола учун қўшимча 500 доллар берилиши белгиланган.
Хитой ҳудудида коронавирус тарқалиши тўхтади. Касалланганлар ва даволанаётганлар сони — 3000 нафардан камроқ.
Москванинг барча аҳолиси учун умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди. Яшаш жойини фақатгина ишга, яқин дўкон ёки дорихонага бориш, тез тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш мақсадида тарк этиш мумкин. Махсус рухсатнома бўлсагина кўчага чиқишга рухсат этилади.
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Борис Жонсоннинг коронавирусга қарши тест натижалари ижобий бўлиб чиқди. Энди у карантиндан туриб ҳукуматни бошқаради.
АҚШ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича Хитой ва Италияни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга чиқди. Президент Дональд Трамп буни оммавий текширув ўтказилгани билан боғлади.
Ҳиндистон ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб «мутлақ» карантин эълон қилди, бутун аҳолига — қарийб 1,4 млрд кишига — ҳар қандай сабаб билан уйни тарк этиш тақиқланди.
ХВЖ бош директори коронавируснинг дунё иқтисодиётига етказадиган зарарини камайтириш мақсадида фавқулодда молиялаштиришни кучайтириш ва 1 трлн долларлик кредит ажратишга тайёрлигини билдирди.
Хитойнинг Хубэй провинциясида эпидемиологик вазият яхшиланди, ҳудудда карантин чекловлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда. 25 мратдан провинция, 8 апрелдан эса маъмурий маркази Ухан чегаралари очилади.
Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоиздан зиёди соғайди. Ҳозирда шифохоналарда 4735 нафар бемор қолган.
World Happiness Report ҳисоботига кўра, Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида уч поғонага кўтарилиб, 38-ўринни эгаллади. Тошкент — аҳолиси энг оптимист шаҳар бўлди.
Россияда коронавирус аниқланган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Оператив штаб унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлмаганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг