Жаҳон

Эмомали Раҳмон президентлик сайловларида ғолиб бўлди
12 октябр 2020, 11:21

Эмомали Раҳмон президентлик сайловларида ғолиб бўлди

11 октябрь куни Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Сайловларда 90,92% овоз билан Тожикистоннинг амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон ғалаба қозонди.

Дунёда бир кунда 338 мингдан ортиқ COVID-19 ҳолатлари қайд этилди
9 октябр 2020, 18:43

Дунёда бир кунда 338 мингдан ортиқ COVID-19 ҳолатлари қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда COVID-19 билан касалланганлар сонининг бир кунлик рекорд даражадаги ўсишини қайд этди — кунига 338 мингдан ортиқ киши. Аксарият ҳолатлар Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Европага тўғри келмоқда.

Бишкекда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
9 октябр 2020, 17:00

Бишкекда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

Қирғизистон президенти оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтаётган Бишкекда фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Шаҳарга қўшинлар киритилиб, блокпостлар ўрнатилади.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Жаҳон озиқ-овқат дастурига берилди
9 октябр 2020, 16:21

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Жаҳон озиқ-овқат дастурига берилди

Тинчлик бўйича 2020 йилги Нобель мукофоти БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурига очлик билан курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун берилди.

Қирғизистон ҳукумати ва бош вазири истеъфога чиқарилди
9 октябр 2020, 14:18

Қирғизистон ҳукумати ва бош вазири истеъфога чиқарилди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бош вазир Кубатбек Бороновнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳукуматнинг ҳам истеъфога чиқарилганини англатади, аммо ҳукумат янги бош вазир жамоа шакллантирмагунча ишлашда давом этади.

Сооронбай Жээнбеков мамлакат қонунийлик йўлига қайтиши биланоқ истеъфога чиқишга тайёр
9 октябр 2020, 11:33

Сооронбай Жээнбеков мамлакат қонунийлик йўлига қайтиши биланоқ истеъфога чиқишга тайёр

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков қирғиз халқига навбатдаги мурожаатида ижро ҳокимиятининг қонуний раҳбарлари тасдиқланиб, мамлакат қонунийлик йўлига қайтиши биланоқ истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати эълон қилинди
8 октябр 2020, 16:57

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати эълон қилинди

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик шоира Луиза Глюкка топширилди.

Қирғизистон чегаралараро тўловларни тўхтатиб қўйди
8 октябр 2020, 13:47

Қирғизистон чегаралараро тўловларни тўхтатиб қўйди

Қирғизистонда маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида чегаралараро тўлов тизимлари, шу жумладан SWIFT тизими фаолияти тўхтатиб қўйилди. Аввалроқ банкларга фаолиятини тўхтатиб туриш, 8 октябрдан бошлаб эса соат 15:00 гача ишлаш тавсия қилинган.

АҚШ меҳнат визалари беришни мураккаблаштирди
7 октябр 2020, 18:44

АҚШ меҳнат визалари беришни мураккаблаштирди

АҚШ юқори малакали ишчилар учун H-1B меҳнат визаларини беришни мураккаблаштирди. Хорижлик ишчиларни иш билан таъминлаш учун «махсус касблар» сони камайтирилади.

Кимё бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номи маълум бўлди
7 октябр 2020, 17:18

Кимё бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номи маълум бўлди

Кимё бўйича Нобель мукофоти геномларни таҳрирлаш услубини яратгани учун Женнифер Дудна ва Эмануэль Шарпеньтьега берилди.

Қирғизистонда парламент спикери ва бош вазир истеъфога чиқди
6 октябр 2020, 23:23

Қирғизистонда парламент спикери ва бош вазир истеъфога чиқди

Қирғизистонда Жогорку Кенеш спикери ва бош вазир ўзгарди. Мухолифатчи депутат Миктибек Абдилдаев парламент спикери этиб сайланди, яқинда қамоқдан озод қилинган Садир Жапаров эса ҳукумат раҳбари в. б. бўлди. Президент Сооронбай Жээнбеков қонуний президент эканлигини маълум қилди.

Физика бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди
6 октябр 2020, 16:59

Физика бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди

Швеция Қироллик Фанлар академияси томонидан физика бўйича Нобель мукофоти Рожер Пенроуз, Рейнхард Генцель ва Андреа Гезга қора туйнуклар борасида олиб борган тадқиқотлари учун топширилди.

Ўзбекистон Қирғизистондан киришни чеклади (аниқлик киритилди)
6 октябр 2020, 14:57 2

Ўзбекистон Қирғизистондан киришни чеклади (аниқлик киритилди)

6 октаябрдан бошлаб Бишкекдаги тартибсизликлар манзарасида Ўзбекистон Қирғизистондан киришга чекловлар қўйди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари. Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилмоқда. Ўзбекистон томони эса чекловлар йўқлигини эълон қилди.

Қирғизистон МСК парламент сайловларида овоз бериш натижаларини бекор қилди
6 октябр 2020, 14:08

Қирғизистон МСК парламент сайловларида овоз бериш натижаларини бекор қилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда бўлиб ўтган Жогорку кенеш сайловларидаги овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди. 5 октябрда минглаб фуқаролар норозилик намойишига чиқиб, натижаларни бекор қилишни талаб қилган эди.

Бишкекда намойишчилар Оқ уйни эгаллаб олди
6 октябр 2020, 12:39

Бишкекда намойишчилар Оқ уйни эгаллаб олди

Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган минглаб фуқаролар намойиш ўтказди. Улар Оқ уй, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноларини эгаллаб олди ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилди. Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков сиёсий кучларни ақл билан иш кўришга чақирди ва овоз бериш натижалари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтди.

Камчаткада денгиз жониворларининг оммавий ўлиш ҳолати кузатилди
5 октябр 2020, 18:54

Камчаткада денгиз жониворларининг оммавий ўлиш ҳолати кузатилди

Тинч океанининг Камчатка ўлкаси қирғоқларида денгиз жониворларининг оммавий ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилди. Greenpeace буни экологик фалокат деб атади. Ўлка расмийлари содир бўлган воқеанинг учта версиясини, шу жумладан техноген ифлосланишни кўриб чиқмоқда.

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди
5 октябр 2020, 16:00

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди

Физиология ва тиббиёт соҳаси бўйича Нобель мукофоти гепатит С вирусини кашф этган Ҳарви Альтер, Майкл Хоутон ва Чарльз Райсга топширилди.

Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди
5 октябр 2020, 12:46

Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўринлар учун курашган 16 партиядан атиги 4 таси парламентга кира олди. Аҳолининг сайловда иштирок этиш кўрсаткичи 56,2 фоизни ташкил этди.

Дональд Трамп ва унинг рафиқаси коронавирус юқтириб олди
2 октябр 2020, 10:46

Дональд Трамп ва унинг рафиқаси коронавирус юқтириб олди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трампда COVID-19 инфекцияси аниқланди. Аввалроқ Трампнинг маслаҳатчиларидан бири Хоуп Хикснинг коронавирус билан касаллангани маълум бўлган эди.

АҚШда Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги илк дебатлар бўлиб ўтди
30 сентябрь 2020, 19:15 1

АҚШда Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги илк дебатлар бўлиб ўтди

АҚШда президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасида илк дебатлар бўлиб ўтди. Сиёсатчилар COVID-19 пандемияси, иқтисодиёт ва ирқчиликни муҳокама қилишди. Томонлар бир-бирларига гап бермасдан, бир-бирини ёлғончиликда айблашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг