Исроил ва Баҳрайн ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилгани, Норвегияда коронавируснинг янги тури, COVID-19 ҳолатлари қайд этилмаган Туркманистонда фуқароларни ниқоб тақишга чақирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Дунё мамлакатлари бўйлаб COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар сони 40 млн кишидан ошди. Энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган. COVID-19 қурбонларининг умумий сони эса 1 млн 113 мингдан ошди.
Россиялик рэпер Моргенштерн Instagram`да эълон қилган танловда Mercedes-Benz ўйналди ва уни бухоролик йигит ютиб олди. Бастакор Ўзбекистондаги ёпиқ чегара ва машина нархига тенг «растаможка»ни инобатга олган ҳолда автомобилни етказиб беришда ёрдам сўради.
ЖССТ таҳлилларига кўра, ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир/ритонавир ва интерферон каби дори воситалари COVID-19 ни даволашда фойдаси кам ёки умуман самарасиз деб топилди. Олдинроқ, ССВ беморларни ремдесивир ёрдамида даволаётгани, ушбу дори воситаси ижобий натижалар бераётгани ҳақида айтган эди.
Қирғизистон МСК маълумотларига кўра, такрорий парламент сайловлари декабрь охирларида, муддатидан олдинги президентлик сайловлари эса январь ўрталарида бўлиб ўтади.
Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров ўз тарафдорлари олдида ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Маълум бўлишича, лавозимига тушдан кейин киришган парламент спикери президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққани дан сўнг мамлакат раҳбари ваколатларини бажаришдан бош тортган.
Германия канцлерининг коронавирус иккинчи тўлқинига муносабати, ХВЖ директорининг жаҳон иқтисодиёти зарар кўриши ҳақидаги баёноти, Xiaomi`нинг янги Apple смартфонига кулгили изоҳи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Европа Иттифоқи мухолифатчи Алексей Навалнийнинг заҳарланишига алоқадор деб ҳисоблаган россияликларга қарши санкциялар жорий қилди. Санкциялар Европа Иттифоқи мамлакатларига саёҳат қилишни тақиқлаш ва Европа банкларидаги молиявий активларни музлатиш каби чекловларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаровни Қирғизистон бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади.
«Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқаролари қонини тўкиб, уларга ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман». Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди.
Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатдан ўтгани, Хитой иқтисодиётининг янги рекорди, Нурсултонда янги карантин чоралари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
14 октябрдан бошлаб Нурсултонда карантин чекловлари кучайтирилди: кафе, ресторан, барларнинг иш вақти қисқартирилди, давлат хизматчиларининг катта қисми масофадан ишлаш тизимига ўтишмоқда.
Жефф Безоснинг Blue Origin космик компанияси Ойга аниқ қўниш тизимини синаб кўриш учун кўп бор ишлатиладиган ракета учирди.
Қирғизистон президентининг бош вазирни тайинлаш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб элон қилиши, Кипр «олтин паспорт» дастурини бекор қилиши, ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини тўғрисидаги баёноти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Нидерландияда коронавирус билан қайта касаллангандан кейин дунёдаги биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Дастлабки даволанишдан икки ой ўтиб такроран COVID-19 аниқланган 89 ёшли аёл вафот этди.
Беларусь ички ишлар органлари ходимлари, агар керак бўлса, кўчалардаги намойишларда махсус воситалар ва ҳарбий қуроллардан фойдаланишади, чунки Минскдаги норозилик ҳаракатлари радикаллашмоқда, дея хабар берди мамлакат ИИВ.
Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари агар Беларусда вазият яхшиланмаса Лукашенкога қарши санкциялар эълон қилишга келишиб олишди. Келишув бўйича ЕИ Беларусь мамлакати билан ҳамкорликни тўхтатади ва норозилик ҳаракатларига қўшимча ёрдам кўрсатади.
Шимолий Корея раҳбарининг халқдан кечирим сўрагани, Украина президенти урушни тугата олмаса, ўз лавозимини тарк этишга тайёрлиги, Хитойда бутун шаҳар аҳолиси COVID-19 га текширилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Алфред Нобель хотирасига бағишланган иқтисодиёт бўйича ёдгорлик мукофоти Пол Милгром ва Роберт Уилсонга аукционларнинг янги форматларини ихтиро қилганлиги учун топширилди.
Беларусдаги президент сайловлари натижаларига қарши намойишларда бир кун ичида 600 киши ҳибсга олинди. Намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва товушли гранаталардан фойдаланилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг