Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тузалди. Унинг коронавирус инфекциясига топширган тести манфий натижа бергани ҳақида маълум қилинди.
Қозоғистонда COVID-19 ҳолатлари кўпайиши сабабли 5 июлдан бошлаб карантин икки ҳафтага кучайтирилади. Оммавий тадбирлар ўтказиш ва ёпиқ бозорлар, гўзаллик салонлари, болалар боғчалари ва бошқа объектлар иш фаолияти тақиқланади.
Ҳиндистоннинг жанубидаги Карнатака штатида COVID-19 қурбони бўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Расмийлар узр сўради.
Йилнинг иккинчи чорагида иш вақти ҳажми 14 фоизга камайди, бу — 400 млн иш жойининг йўқолишига тенгдир. ХМТ экспертлари иш ўринлари яна 11,9 фоизга, яъни 340 миллион иш жойига қисқариши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Microsoft Googleни энг қиммат брендлар учлигидан чиқариб ташлади. Microsoft 326 млрд долларга, Google эса 323 млрд долларга баҳоланди. Amazon яна биринчи ўринда. TikTok бренди деярли 17 млрд долларга баҳоланиб, Uber ва Adidas каби компаниялардан қимматроқ бўлди.
Ҳиндистон расмийлари TikTok, WeChat, Weibo ва Helo каби бир қатор дастурларни «Ҳиндистоннинг суверенитети ва яхлитлигига путур етказади» деб топди. Ушбу тақиқ оқибатида Хитой мобил иловалари ҳидистонлик 300 миллион фойдаланувчисини йўқотиши билдирилмоқда.
Дунёдаги бир қатор йирик компаниялар Facebook ижтимоий тармоғига қарши уюштирган бойкотдан сўнг компания акциялари 8,3 фоизга тушиб кетди. Марк Цукерберг эса 7,2 млрд доллар йўқотди.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 10 млндан ошди. Бунда, 5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 500 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон Оқ уйда ишлаган даври ҳақида китоб чоп этди. АҚШ президенти ва администрациясининг қаттиқ эътирозига сабаб бўлган мемуарда Трампнинг Россия ва Путинга бўлган муносабатлари, Шимолий Корея билан музокаралар, Украинадаги вазият ва бошқа масалалар тўғрисида Болтоннинг хотиралари берилган. «Газета.uz» ушбу китобда келтирилган асосий фикрларни тақдим этади.
Ливерпуль муддатдан аввал Англия чемпиони бўлди. Чемпионатнинг 31-туридан ўрин олган Челси-Манчестер Сити ўйинида лондонликлар 2−1 ҳисобида ғалаба қозонганлиги сабабли, Ливерпуль 23 очкога ўзиб кетди. Мерсисайдликлар учун чемпионатдаги ғалаба 1990 йилдан биринчиси бўлди.
Халқаро валюта жамғармаси дунё ЯИМ пасайиши аввал прогноз қилинган 3 фоиздан 4,9 фоизигача пасайишини маълум қилди. Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига кутилганидан кўра кўпроқ салбий таъсир кўрсатгани билдирилди.
Барселонада карантиндан сўнг опера театрида илк концерт бўлиб ўтди. Концерт тингловчилари сифатида 2292 та хона ўсимликлари бўлди. Концертдан кейин ўсимликлар шифокорларга совға қилинди.
Даркнетдаги форумлардан бирида бир неча миллион Telegram фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар базаси жойлаштирилган. Базадаги маълумотлар телефон рақамлар ва никнеймлар кўринишида бўлган. «Газета.uz» ушбу маълумотлар базасини текширганда, унда 50 мингдан ортиқ Ўзбекистонда рўйхатга олинган телефон рақамлари мавжудлигини аниқлади.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан Россияга учиб келган делегациясининг икки нафар аъзосида коронавирус инфекцияси аниқланигани сабабли президент Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этмади.
9 август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. 1994 йилдан бери мамлакат президенти бўлган Александр Лукашенко бу сафар ҳам президентликка ўз номзодини кўрсатган. Бу йилги сайловолди жараёни намойишлар ҳамда Лукашенко рақобатчиларининг қамоққа олиниши билан ўтмоқда.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда жиноий авторитет ҳисобланадиган Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилганлиги учун коррупцияда айбланиб, 11 йил ва 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 9 млндан ошди. Бунда, 4,5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 472 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп йил охиригача чет эллик мутахассислар ва мавсумий ишчилар учун иш визаларини беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Трамп пандемия даврида устувор ўринда америкаликларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу қарорни қабул қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчилик гуруҳларга нисбатан тазйиқ ўтказган мансабдор шахсларга нисбатан санкция қўллаш борасидаги қонунни имзолади.
Қозоғистоннинг биринчи президенти ва мамлакатнинг хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбаевда коронавирус касаллиги аниқланди. У масофадан туриб ишлашни давом эттираётганлиги айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг