Жаҳон

Украина илк F-16 қирувчи самолётларини қабул қилиб олди
5 август 2024, 16:30

Украина илк F-16 қирувчи самолётларини қабул қилиб олди

Украина президенти Американинг F-16 қирувчи самолётлари биринчи партиясини олганини тасдиқлади. Киевга уларни олиш учун икки йилдан кўпроқ вақт керак бўлди. 2024 йил охиригача мамлакатга 20 та шундай самолёт келиши кутилмоқда.

Туркияда Instagram блокланди
2 август 2024, 19:40

Туркияда Instagram блокланди

Туркия расмийлари кутилмаганда Instagram`га киришни блоклади. Регулятор блокировканинг сабаблари ва муддатини айтмади. Мамлакатда ушбу платформанинг 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор.

Россия ва Ғарб кенг кўламли маҳбуслар алмашинувини амалга оширди. Нималар маълум?
2 август 2024, 12:41

Россия ва Ғарб кенг кўламли маҳбуслар алмашинувини амалга оширди. Нималар маълум?

Анқарада Россия ва Ғарб давлатлари (АҚШ, Германия, Польша, Словения ва Норвегия) ўртасида сиёсатчи, журналист, қатор мухолифатчилар ва бошқалардан иборат маҳбуслар алмашинуви бўлди. Жами 26 киши: 10 киши Россияга, 13 киши Германияга, 3 киши АҚШга юборилди. Батафсил.

Японияда гуруч захиралари 1999 йилдан бери энг паст даражага етди, сабаб — сайёҳлар ва кам ҳосил
31 июль 2024, 23:47

Японияда гуруч захиралари 1999 йилдан бери энг паст даражага етди, сабаб — сайёҳлар ва кам ҳосил

Японияда гуруч захиралари ҳосил камайишига олиб келган туризм буми ва жазирама туфайли сўнгги ўнйилликлардаги энг паст даражага тушди. Танқислик шароитида экин нархи 30 йиллик максимумга етди.

Ким Чен Ин ҳокимиятни қизига топширишга тайёрланмоқда — ОАВ
31 июль 2024, 23:28

Ким Чен Ин ҳокимиятни қизига топширишга тайёрланмоқда — ОАВ

Жанубий Корея разведкаси КХДР етакчиси қизи Ким Жу Эйни ворисликка тайёрлашни бошлаган, деб ҳисобламоқда. Ёш бўлишига қарамай (тахминан 11 ёшда), у барча муҳим тадбирларда, жумладан, ракета синовларида отасига ҳамроҳ бўлмоқда.

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилди
31 июль 2024, 09:50

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилди

Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ва унинг қўриқчиси уларга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Ҳания Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурация маросимида қатнашиши учун Теҳронга келганди.

Туркия қаровсиз итларни тутиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, мухолифат унга қарши чиқишга ваъда берди
30 июль 2024, 23:57

Туркия қаровсиз итларни тутиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, мухолифат унга қарши чиқишга ваъда берди

Туркия парламенти қаровсиз итларни тутиш ва бошпаналарга жойлаштириш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Мамлакат бўйлаб ҳужжатга қарши норозиликлар бўлиб ўтди, фаоллар бу ҳайвонлар эвтаназиясининг кучайишига олиб келади, деб ҳисобламоқда. Мухолифат қонунга суд орқали эътироз билдиришга ваъда берди.

АҚШ ноқонуний миграцияга ёрдам берган туроператорларга виза чекловларини жорий этади
30 июль 2024, 16:48

АҚШ ноқонуний миграцияга ёрдам берган туроператорларга виза чекловларини жорий этади

АҚШ Давлат департаменти ноқонуний миграцияга кўмаклашувчи сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари раҳбарларига нисбатан виза чекловлари жорий этилишини эълон қилди.

Венесуэлада президентлик сайловларидан кейин норозилик намойишлари бошланди
30 июль 2024, 15:28

Венесуэлада президентлик сайловларидан кейин норозилик намойишлари бошланди

Венесуэланинг амалдаги раҳбари Николас Мадуро ғалаба қозонган президентлик сайловларидан сўнг Каракас ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида минглаб одамлар намойишга чиқди. У 2013 йилдан буён шу лавозимда қолмоқда.

Байден собиқ президентлар дахлсизлигини бекор қилишни таклиф қилмоқда
29 июль 2024, 22:54

Байден собиқ президентлар дахлсизлигини бекор қилишни таклиф қилмоқда

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг собиқ раҳбарларини жиноий жавобгарликка иммунитетини ва Олий суд судьяларининг ваколат муддатини чеклайдиган ислоҳотларни таклиф қилди. «Ҳеч ким қонундан устун эмас. АҚШ президенти ҳам. АҚШ Олий суди судьяси ҳам. Ҳеч ким», — деди Байден.

Венесуэладаги президентлик сайловларида Николас Мадуро ғолиб бўлди, мухолифат натижаларни тан олмаяпти
29 июль 2024, 22:18

Венесуэладаги президентлик сайловларида Николас Мадуро ғолиб бўлди, мухолифат натижаларни тан олмаяпти

Венесуэла сайлов кенгаши мамлакатни 2013 йилдан бери бошқариб келаётган Николас Мадуро президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди. Мухолифат ҳукуматни сохтакорликда айблади. Бир қатор Лотин Америкаси давлатлари ҳам натижаларни тан олишдан бош тортди.

Францияда Олимпиаданинг очилиш куни темирйўлда саботаж юз берди
26 июль 2024, 19:01

Францияда Олимпиаданинг очилиш куни темирйўлда саботаж юз берди

Париж Олимпиадаси очилиши куни Франция темирйўл тармоғида саботаж уюштирилди. Вандаллар бир неча муҳим йўналишлардаги сигнал қутиларига ўт қўйди, бу эса тезюрар поездларнинг ҳаракатига жиддий зиён келтирди.

«Исроил тўлиқ ғалабагача курашади». Нетаньяҳу АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади
25 июль 2024, 22:31

«Исроил тўлиқ ғалабагача курашади». Нетаньяҳу АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ Конгрессидаги нутқида Исроил ҲАМАС билан тўлиқ ғалабагача курашишини айтди ва Ғазодаги урушни Эрон билан курашга қиёслади. Унинг чиқиши Вашингтонда норозилик намойишларини юзага келтирди. У намойиш аъзоларини «Эроннинг фойдали аҳмоқлари» деб атади.

«Демократия ҳар қандай унвондан муҳимроқ». Байден сайловдан нега воз кечганини изоҳлади
25 июль 2024, 16:10

«Демократия ҳар қандай унвондан муҳимроқ». Байден сайловдан нега воз кечганини изоҳлади

Жо Байден Америка халқига мурожаатида унинг шахсий амбициялари демократия йўлига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини айтди. «Мен бу лавозимни қадрлайман. Аммо ватанимни кўпроқ севаман», — деди у сайловдан чиқиш қарорини изоҳлаб. Байден «эстафетани янги авлодга топшириш» зарурлигини айтди.

КХДР Жанубий Кореяга чиқинди шарларини учиришда давом этмоқда, улардан бири президент қароргоҳига тушди
25 июль 2024, 00:41

КХДР Жанубий Кореяга чиқинди шарларини учиришда давом этмоқда, улардан бири президент қароргоҳига тушди

Шимолий Корея томонидан учирилган чиқинди тўлдирилган шарлардан бири Жанубий Корея президенти идораси биносига келиб тушди. Май ойидан бери Пхеньян жанубга 3000 дан ортиқ шундай шарларни учирди.

АҚШ Махфий хизмати раҳбари Трампга суиқасддан сўнг истеъфога чиқди
25 июль 2024, 00:29

АҚШ Махфий хизмати раҳбари Трампга суиқасддан сўнг истеъфога чиқди

АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл собиқ президент Дональд Трампга суиқасд уюштирилгани сабабли танқидлар остида истеъфога чиқди. У бу воқеа Махфий хизматнинг сўнгги ўнйилликлардаги «энг катта муваффақиятсизлиги» эканини тан олди.

21 июль дунёдаги энг иссиқ кун бўлди
24 июль 2024, 17:51

21 июль дунёдаги энг иссиқ кун бўлди

21 июль, якшанба куни 1940 йилдан бери бошланган кузатувлар тарихидаги рекорд даражадаги иссиқ кун бўлди. Европа иқлим хизмати маълумотларига кўра, ўша куни сайёрада ўртача ҳарорат Целсий бўйича 17,09 даражага етган.

Камала Ҳаррисни президентликка номзодлик учун етарлича демократ қўллаб-қувватлайди
23 июль 2024, 20:24

Камала Ҳаррисни президентликка номзодлик учун етарлича демократ қўллаб-қувватлайди

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррисни Демократик партиядан президентликка номзод бўлиш учун етарлича делегат қўллаб-қувватлайди, деб ҳисоблайди AP. Расмий овоз бериш август ойида бўлиб ўтади. CNN маълумотларига кўра, муваффақиятли стартга қарамай, Ҳаррисни «анча қийинроқ муаммолар» кутиб турибди.

Бой мамлакатлар мигрантларни тобора камроқ хоҳлаяпти — Economist
23 июль 2024, 19:39

Бой мамлакатлар мигрантларни тобора камроқ хоҳлаяпти — Economist

Бой давлатлар муҳожирлар сони ортиб бораётганига қарши «қўзғолон кўтариб», миграция сиёсатини кучайтирмоқда. Бу эса ўз натижаларини бермоқда — миграция буми ниҳоясига етаётгандек, аммо бундай чоралар иқтисодиётга катта зарар етказиши мумкин, деб ёзди The Economist.

Жо Байден АҚШ президентлик сайловларидан чиқишга қарор қилди
21 июль 2024, 23:35

Жо Байден АҚШ президентлик сайловларидан чиқишга қарор қилди

АҚШ президенти Жо Байден ноябрь ойидаги сайловларда мамлакат президентлиги учун курашдан чиқишини маълум қилди. Сўнгги ҳафталарда у номзодини қайтариб олишга чақирган партиядошлари томонидан босим остида қолганди. У Камала Ҳаррисни номзод сифатида кўрсатишни таклиф қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг