Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг иттифоққа қўшилиши бўйича расмий музокараларни бошлади. «Олдиндаги йўл осон бўлмайди. Аммо у улкан имкониятларга ҳам тўла», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва мамлакат собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳибсга олишга ордер берди. Улар ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларда гумонланмоқда. Ордер учун Украинадаги фуқаролик объектларига берилган зарбалар асос бўлган.
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж сўнгги 5 йилини ўтказган Британия қамоқхонасидан гаров эвазига озод қилинди. АҚШ расмийлари билан келишув доирасида у жосуслик айбловларидан бири бўйича айбини тан олди. Бунинг эвазига у Британиядаги қамоқда ўтаган вақтга тенг муддатга қамалади ва озод қилинади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС билан Ғазодаги шиддатли жанглар якунланаётганини айтди, бироқ гуруҳ йўқ қилинмагунча урушни давом эттиришга ваъда берди. Исроил қўшинларининг бир қисмини «Ҳизбуллоҳ» билан тез-тез жанглар содир бўлаётган Ливан билан чегарага юборишни режалаштирмоқда.
Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги литий батареялар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши, асосан, хорижликлар ҳалок бўлди.
Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, бу йил Ҳаж вақтида 1301 киши вафот этди. Уларнинг аксарияти рўйхатдан ўтмаган зиёратчилар бўлиб, жазирамада узоқ вақт қолиб кетган.
Черногория, Босния, Албания ҳамда Хорватиянинг Адриатика денгизи қирғоқларидаги катта қисмида кенг масштабли блэкаут юз берди. ОАВ тўрт мамлакатнинг барча қисмларида электр узилишлари ҳақида ёзмоқда.
Арманистон Фаластинни давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги «икки давлат» тамойилини Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли деб атади.
Саудия Арабистонида ҳаж вақти жазирама иссиқда ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди, уларнинг ярмидан кўпи рўйхатдан ўтмаган зиёратчилардир, дея хабар бермоқда France-Presse (AFP) агентлиги.
Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция пакети юзасидан келишиб олди. Янги чекловлар Россия энергетика секторига таъсир қилади ҳамда учинчи мамлакатлар, жумладан, Хитой, Туркия ва Ҳиндистондаги ўнлаб компаниялар билан савдони чеклайди.
АҚШ фуқаролари билан оила қурган ҳамда мамлакатда камида 10 йил яшаган ноқонуний иммигрантлар мамлакат фуқаролигини олиш учун ариза топшириши мумкин. Янги дастур 500 мингдан ортиқ кишини қамраб олиши кутилмоқда.
Nvidia Microsoft ва Apple`ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Унинг бозор қиймати рекорд даража — 3,335 трлн долларгача кўтарилди. Nvidia қийматининг тез ўсиши инвесторларнинг сунъий интеллект технологиялари ривожланиши бўйича оптимизми билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Саудия Арабистонидаги Ҳаж вақтида жазирама туфайли камида 550 нафар зиёратчи ҳалок бўлди. 17 июнь куни Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати +52 даражагача кўтарилди.
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартнома имзолади. Ҳужжат иштирокчилардан бирига тажовуз қилинганда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Германия ҳукумати Ўзбекистон билан Германиядан афғон қочқинларини депортация қилиш имконини берувчи келишувни тузиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзмоқда Bloomberg. Бундай келишув Берлинга «Толибон» билан бевосита келишувлардан тийилиш имконини беради.
G7 мамлакатлари етакчилари Россия урушни тўхтатиши ва Украинага етказилган 486 млрд долларлик зарарни қоплаши кераклиги ҳақида баёнот берди. Шунингдек, улар ядровий, кимёвий, биологик ёки радиологик қуроллардан исталган кўринишда фойдаланиш жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
Шу ҳафта охирида Бюргенштокда Украина ва Швейцария ташкилотчилигидаги тинчлик саммити бўлиб ўтади. Мақсад — Украинанинг Россия билан урушни тугатиш учун «тинчлик формуласи»ни глобал қўллаб-қувватлаш. «Газета.uz» анжуман ва унинг иштирокчилари ҳақида нималар маълумлиги ҳақида ёзади.
АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский G7 саммити доирасида икки томонлама хавфсизлик шартномасини имзолади. У 10 йилга мўлжалланган ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлишида «кўприк» сифатида кўрилмоқда.
Европа комиссияси июль ойидан бошлаб Хитой электромобиллари учун импорт божларини жорий 10 фоиздан тахминан 30 фоизга ошириш ниятида. Хитой ТИВ буни «протекционизмнинг одатий ҳолати» деб атади.
БМТ мустақил комиссияси ҲАМАС ҳам, Исроил ҳам 2023 йил октябрь ойидан бери уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг