Жаҳон

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлади
25 июнь 2024, 21:51

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлади

Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг иттифоққа қўшилиши бўйича расмий музокараларни бошлади. «Олдиндаги йўл осон бўлмайди. Аммо у улкан имкониятларга ҳам тўла», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Халқаро жиноий суд Сергей Шойгу ва Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди
25 июнь 2024, 17:01

Халқаро жиноий суд Сергей Шойгу ва Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди

Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва мамлакат собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳибсга олишга ордер берди. Улар ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларда гумонланмоқда. Ордер учун Украинадаги фуқаролик объектларига берилган зарбалар асос бўлган.

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди
25 июнь 2024, 14:38

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж сўнгги 5 йилини ўтказган Британия қамоқхонасидан гаров эвазига озод қилинди. АҚШ расмийлари билан келишув доирасида у жосуслик айбловларидан бири бўйича айбини тан олди. Бунинг эвазига у Британиядаги қамоқда ўтаган вақтга тенг муддатга қамалади ва озод қилинади.

Нетаньяху: ҲАМАС билан шиддатли жанглар ниҳоясига етмоқда, аммо уруш давом этади
24 июнь 2024, 23:34

Нетаньяху: ҲАМАС билан шиддатли жанглар ниҳоясига етмоқда, аммо уруш давом этади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС билан Ғазодаги шиддатли жанглар якунланаётганини айтди, бироқ гуруҳ йўқ қилинмагунча урушни давом эттиришга ваъда берди. Исроил қўшинларининг бир қисмини «Ҳизбуллоҳ» билан тез-тез жанглар содир бўлаётган Ливан билан чегарага юборишни режалаштирмоқда.

Жанубий Кореяда заводдаги ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
24 июнь 2024, 17:27

Жанубий Кореяда заводдаги ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги литий батареялар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши, асосан, хорижликлар ҳалок бўлди.

Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 1300 дан ортиқ зиёратчи вафот этди
24 июнь 2024, 14:22

Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 1300 дан ортиқ зиёратчи вафот этди

Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, бу йил Ҳаж вақтида 1301 киши вафот этди. Уларнинг аксарияти рўйхатдан ўтмаган зиёратчилар бўлиб, жазирамада узоқ вақт қолиб кетган.

Черногория, Босния, Хорватия ва Албанияда кенг масштабдаги блэкаут юз берди
21 июнь 2024, 21:01

Черногория, Босния, Хорватия ва Албанияда кенг масштабдаги блэкаут юз берди

Черногория, Босния, Албания ҳамда Хорватиянинг Адриатика денгизи қирғоқларидаги катта қисмида кенг масштабли блэкаут юз берди. ОАВ тўрт мамлакатнинг барча қисмларида электр узилишлари ҳақида ёзмоқда.

Арманистон Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди
21 июнь 2024, 15:45

Арманистон Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

Арманистон Фаластинни давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги «икки давлат» тамойилини Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли деб атади.

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати чоғида ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди — France-Presse
20 июнь 2024, 18:19

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати чоғида ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди — France-Presse

Саудия Арабистонида ҳаж вақти жазирама иссиқда ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди, уларнинг ярмидан кўпи рўйхатдан ўтмаган зиёратчилардир, дея хабар бермоқда France-Presse (AFP) агентлиги.

Евроиттифоқ Россияга қарши 14-санкция пакети бўйича келишиб олди
20 июнь 2024, 17:32

Евроиттифоқ Россияга қарши 14-санкция пакети бўйича келишиб олди

Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция пакети юзасидан келишиб олди. Янги чекловлар Россия энергетика секторига таъсир қилади ҳамда учинчи мамлакатлар, жумладан, Хитой, Туркия ва Ҳиндистондаги ўнлаб компаниялар билан савдони чеклайди.

АҚШдаги юз минглаб ҳужжатсиз иммигрантлар мамлакат фуқаролигига қабул қилиниши кутилмоқда
20 июнь 2024, 11:59

АҚШдаги юз минглаб ҳужжатсиз иммигрантлар мамлакат фуқаролигига қабул қилиниши кутилмоқда

АҚШ фуқаролари билан оила қурган ҳамда мамлакатда камида 10 йил яшаган ноқонуний иммигрантлар мамлакат фуқаролигини олиш учун ариза топшириши мумкин. Янги дастур 500 мингдан ортиқ кишини қамраб олиши кутилмоқда.

Nvidia дунёдаги энг қиммат компанияга айланди
20 июнь 2024, 10:50

Nvidia дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Nvidia Microsoft ва Apple`ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Унинг бозор қиймати рекорд даража — 3,335 трлн долларгача кўтарилди. Nvidia қийматининг тез ўсиши инвесторларнинг сунъий интеллект технологиялари ривожланиши бўйича оптимизми билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Саудия Арабистонида Ҳажга борган камида 550 зиёратчи жазирамадан вафот этди
19 июнь 2024, 16:45

Саудия Арабистонида Ҳажга борган камида 550 зиёратчи жазирамадан вафот этди

Саудия Арабистонидаги Ҳаж вақтида жазирама туфайли камида 550 нафар зиёратчи ҳалок бўлди. 17 июнь куни Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати +52 даражагача кўтарилди.

Россия ва КХДР стратегик шерикчилик тўғрисида шартнома имзолади
19 июнь 2024, 15:45

Россия ва КХДР стратегик шерикчилик тўғрисида шартнома имзолади

Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартнома имзолади. Ҳужжат иштирокчилардан бирига тажовуз қилинганда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Германия афғонларни Ўзбекистон орқали депортация қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Bloomberg
19 июнь 2024, 14:39

Германия афғонларни Ўзбекистон орқали депортация қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Bloomberg

Германия ҳукумати Ўзбекистон билан Германиядан афғон қочқинларини депортация қилиш имконини берувчи келишувни тузиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзмоқда Bloomberg. Бундай келишув Берлинга «Толибон» билан бевосита келишувлардан тийилиш имконини беради.

Россия Украинага урушда етказилган зарар учун 486 млрд доллар тўлаши керак — G7 етакчилари
15 июнь 2024, 12:56

Россия Украинага урушда етказилган зарар учун 486 млрд доллар тўлаши керак — G7 етакчилари

G7 мамлакатлари етакчилари Россия урушни тўхтатиши ва Украинага етказилган 486 млрд долларлик зарарни қоплаши кераклиги ҳақида баёнот берди. Шунингдек, улар ядровий, кимёвий, биологик ёки радиологик қуроллардан исталган кўринишда фойдаланиш жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.

Швейцарияда Украина бўйича тинчлик саммити бўлиб ўтади. У ҳақда нималар маълум?
15 июнь 2024, 01:36

Швейцарияда Украина бўйича тинчлик саммити бўлиб ўтади. У ҳақда нималар маълум?

Шу ҳафта охирида Бюргенштокда Украина ва Швейцария ташкилотчилигидаги тинчлик саммити бўлиб ўтади. Мақсад — Украинанинг Россия билан урушни тугатиш учун «тинчлик формуласи»ни глобал қўллаб-қувватлаш. «Газета.uz» анжуман ва унинг иштирокчилари ҳақида нималар маълумлиги ҳақида ёзади.

АҚШ ва Украина 10 йиллик хавфсизлик шартномасини имзолади
14 июнь 2024, 07:41

АҚШ ва Украина 10 йиллик хавфсизлик шартномасини имзолади

АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский G7 саммити доирасида икки томонлама хавфсизлик шартномасини имзолади. У 10 йилга мўлжалланган ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлишида «кўприк» сифатида кўрилмоқда.

ЕИ Хитой электромобиллари учун божларни ошириш ниятида
13 июнь 2024, 21:59

ЕИ Хитой электромобиллари учун божларни ошириш ниятида

Европа комиссияси июль ойидан бошлаб Хитой электромобиллари учун импорт божларини жорий 10 фоиздан тахминан 30 фоизга ошириш ниятида. Хитой ТИВ буни «протекционизмнинг одатий ҳолати» деб атади.

БМТ комиссияси ҳам ҲАМАСни, ҳам Исроилни уруш жиноятларида айблади
12 июнь 2024, 20:52

БМТ комиссияси ҳам ҲАМАСни, ҳам Исроилни уруш жиноятларида айблади

БМТ мустақил комиссияси ҲАМАС ҳам, Исроил ҳам 2023 йил октябрь ойидан бери уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг