Жаҳон

Москвага иккита дрон ҳужуми уюштирилди (видео)
24 июль 2023, 09:30

Москвага иккита дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

24 июль тонгида Москвага иккита дрон ҳужум қилди. Бири бизнес марказига, иккинчиси Россия Мудофаа вазирлиги биноси яқинига қулади. Дронлар Украинага тегишли экани даъво қилинмоқда.

Россия Одессага ракета ҳужуми уюштирди, Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди
23 июль 2023, 18:44

Россия Одессага ракета ҳужуми уюштирди, Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди

Россиянинг навбатдаги ракета ҳужуми натижасида Украинанинг Одесса шаҳрида бир киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Зарба шаҳарнинг тарихий марказидаги камида 25 та обидага зарар етказган. Одессадаги энг катта православ черкови — Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди.

Ўзбекистонлик акциядори бўлган Ураль КМК АҚШ санкцияларига учради
21 июль 2023, 17:35

Ўзбекистонлик акциядори бўлган Ураль КМК АҚШ санкцияларига учради

Ураль кон-металлургия компанияси АҚШ санкциялари рўйхатига киритилди. Аввалроқ Forbes Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов компаниянинг янги бенефициар эгасига айлангани ҳақида хабар берганди.

АҚШ Қирғизистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
21 июль 2023, 16:00

АҚШ Қирғизистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Қирғизистоннинг тўртта компаниясини санкциялар рўйхатига киритди. Маълумотларга кўра, улар Россия мудофаа саноати учун Россияга электроника ва санкция остидаги бошқа маҳсулотларни етказиб берган. Украина ТИВ Қирғизистон элчисини чақиртирди.

Нью-Йоркда отиб ўлдирилган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозасида шаҳар мэри қатнашиб, нутқ сўзлади
21 июль 2023, 15:19

Нью-Йоркда отиб ўлдирилган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозасида шаҳар мэри қатнашиб, нутқ сўзлади

Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган отишмада оғир яраланиб, шифохонада вафот этган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозаси бўлиб ўтди. Унда шаҳар мэри Эрик Адамс ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади.

Қирғизистон АҚШнинг эҳтимолий санкциялари бўйича изоҳ берди
20 июль 2023, 22:18

Қирғизистон АҚШнинг эҳтимолий санкциялари бўйича изоҳ берди

Қирғизистон қўш мақсадли товарлар экспорти устидан назорат кучайтирилганини билдирди. Аввалроқ The Washington Post АҚШ Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдами учун мамлакатга қарши санкциялар тайёрлаётганини ёзганди. Қирғизистон МХДҚ санкцияларни хусусий компаниялар бузиши мумкинлигини тан олди.

АҚШда 15 ёшли ўзбекистонлик йигит отишмада вафот этди
20 июль 2023, 12:47

АҚШда 15 ёшли ўзбекистонлик йигит отишмада вафот этди

Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган отишмада оғир яраланган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит шифохонада вафот этди. 17 ёшли гумонланувчи қидирувга берилган.

Николаев вилоятига уюштирилган ракета зарбаси оқибатида 19 киши жароҳатланди
20 июль 2023, 12:16

Николаев вилоятига уюштирилган ракета зарбаси оқибатида 19 киши жароҳатланди

Россия томонидан Украинанинг Николаев вилояти ўққа тутилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 19 киши жароҳат олган, қурбонлар ҳам борлиги айтилмоқда. Ракета зарбаси 3 қаватли бинонинг бир неча қаватини вайрон қилган ва 450 квадрат метр майдонда ёнғин келиб чиққан.

Владимир Путин Гаага суди ордери билан ҳибсга олиниш хавфи бўлгани боис ЖАРдаги БРИКС саммитига бормайди
19 июль 2023, 22:05

Владимир Путин Гаага суди ордери билан ҳибсга олиниш хавфи бўлгани боис ЖАРдаги БРИКС саммитига бормайди

Россия президенти Владимир Путин ЖАРда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига бормайди. У ерда Путинни мамлакат расмийлари Халқаро жиноят суди ордери билан ҳибсга олиши мумкин эди. РФ раҳбари украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумонланмоқда.

АҚШ Қирғизистонга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда — The Washington Post
19 июль 2023, 13:34

АҚШ Қирғизистонга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда — The Washington Post

АҚШ Россияга қарши чекловларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун Қирғизистонга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда, дея хабар берди The Washington Post. Мамлакат ҳудуди орқали санкциялар остидаги маҳсулотлар, хусусан, Хитой дронлари Россияга етказиб берилаётгани таъкидланган.

Исроилда суд ислоҳотига қарши яна норозиликлар бўлмоқда
19 июль 2023, 10:40

Исроилда суд ислоҳотига қарши яна норозиликлар бўлмоқда

Исроилда баҳсларга сабаб бўлган суд ислоҳоти лойиҳасига қарши янги йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Минглаб намойишчилар мамлакат бўйлаб йўлларни тўсиб қўйди, бир қанча шаҳарларда полиция билан тўқнашувлар бўлмоқда.

Ўзбекистон жаҳон паспортлари рейтингида 78-ўринга кўтарилди
19 июль 2023, 10:05

Ўзбекистон жаҳон паспортлари рейтингида 78-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Henley & Partners консалтинг компаниясининг жаҳон паспортлари рейтингида беш поғонага юқорилаб, 78-ўринни эгаллади. Япония 5 йил ичида биринчи марта рейтингда етакчиликни йўқотди, унинг ўрнини Сингапур эгаллади. Афғонистон паспорти эса энг кучсиз деб топилди.

Қирғизистонда давлат хизматчиларига иш вақтида қирғиз тилидан фойдаланиш мажбурий қилинди
18 июль 2023, 18:36

Қирғизистонда давлат хизматчиларига иш вақтида қирғиз тилидан фойдаланиш мажбурий қилинди

Қирғизистон президенти имзолаган қонун билан барча давлат хизматчиларига қирғиз тилини билиш мажбурий этиб белгиланди. Иш жараёнида ҳам қирғиз тилидан фойдаланиш мажбурияти юкланмоқда.

Кремль дон битими «амалда бекор қилинганини» эълон қилди
17 июль 2023, 15:05

Кремль дон битими «амалда бекор қилинганини» эълон қилди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 17 июлдан бошлаб Туркия ҳамда БМТ иштирокида Украина билан тузилган дон шартномаси амалда тугатилганини маълум қилди. У бунга битимдаги Россия талаблари бажарилмаганини сабаб сифатида келтирган.

Эрон ҳукумати «ахлоқ полицияси» қайтганини эълон қилди
17 июль 2023, 14:36

Эрон ҳукумати «ахлоқ полицияси» қайтганини эълон қилди

Оммавий намойишлардан сўнг ғойиб бўлган «ахлоқ полицияси» Эрон кўчаларига қайтди. Пиёда ва автомобиль патруллари аёлларнинг ҳижоб ўраш мажбуриятини назорат қилади.

Қрим кўпригида портлаш содир бўлди
17 июль 2023, 11:15

Қрим кўпригида портлаш содир бўлди

Қрим кўпригида портлаш содир бўлди ва унда ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди. Расмий маълумотларга кўра, воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир нафар бола яраланган.

AP: Россия минглаб украиналик тинч аҳолини қамоқхоналар тармоғида сақламоқда
14 июль 2023, 23:05

AP: Россия минглаб украиналик тинч аҳолини қамоқхоналар тармоғида сақламоқда

Минглаб Украина фуқаролар Россия Украина томонидан босиб олинган ҳудудлардаги расмий ва норасмий қамоқхоналарда сақланмоқда. Улар қийноққа солиниб, қул сифатида меҳнатга мажбурланмоқда, дейилади Associated Press суриштирувида.

Европарламент Қирғизистон ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатишга чақирди
14 июль 2023, 09:35

Европарламент Қирғизистон ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатишга чақирди

Европарламент депутатлари кўпчилик овоз билан Қирғизистонда сўз эркинлигига босим тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда мамлакат расмийлари бир қатор мунозарали қонун лойиҳаларини қайтариб олишга ва қатор журналистларга нисбатан айбловларни олиб ташлашга чақирилган.

G7 давлатлари Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги декларацияни имзолади
13 июль 2023, 10:00

G7 давлатлари Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги декларацияни имзолади

НАТО саммитида «Катта еттилик» давлатлари Украина хавфсизлигини узоқ муддатда таъминлашга ваъда берди. Бунда Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатга техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

Қирғизистон суди «Азаттиқ» радиосини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди
13 июль 2023, 09:39

Қирғизистон суди «Азаттиқ» радиосини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди

Бишкек суди Қирғизистон Маданият вазирлиги даъвоси бўйича «Азаттиқ» радиосини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди — томонлар келишувга эришди. Нашр мамлакатда 2022 йилда қирғиз-тожик чегарасидаги можаро ҳақида хабар бергани учун блокланган, унда, расмийларга кўра, «нотўғри маълумотлар» мавжуд эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг