Швеция Қироллик Фанлар академияси физика бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини олимлар Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингерга мураккаб фотонлар билан ўтказган тажрибалари учун топширди.
КХДР Япония устидан ракета учирди. Япония ҳукуматининг таъкидлашича, тахминан 20 дақиқалик парвоз давомида ракета Тинч океанига қулашга қадар 4500 км дан ортиқ масофани босиб ўтган. Япония Мудофаа вазирлиги бу Шимолий Корея ракетаси учун рекорд масофа эканлигини алоҳида қайд этди.
Швециялик генетик Сванте Паабо неандертал геномини очганлиги учун тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Индонезиядаги «Канжурахан» стадионида юз берган тиқилинч оқибатида 174 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ўзбекистон президенти фожиа муносабати билан Индонезия президентига ҳамдардлик билдирди.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш учун тезлаштирилган тартибда ариза топширишини маълум қилди. У, шунингдек, Украина РФ билан, лекин бу сафар бошқа Россия президенти билан мулоқотга тайёр эканини айтди.
Кремлда ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари, Украинанинг РФ назоратидаги Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудлари Россия таркибига кириши бўйича келишувлар имзоланди. Владимир Путин ўз нутқида Украинани музокара столига қайтишга чақирди.
Украинанинг Запорожье вилоятида автомобиллар карвонига ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Вилоят маъмурияти 1 октябрни вилоятда мотам куни деб эълон қилди.
Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев йирик миқдорда — $110 минг пора олаётган вақтида қўлга тушди, деб хабар берди мамлакат ИИВ. Қирғизистон президенти матбуот котиби мазкур иш юзасидан кенг қамровли тергов ўтказилишини маълум қилди.
Россиянинг Европага газ етказиб берадиган қувури — «Шимолий оқим»нинг иккала тармоғида бирданига учта жойдан газ сизиб чиққан. Дания, Швеция ва Польша ҳукуматлари бунга олдиндан ўйланган ҳаракатлар натижаси ҳисобланган портлашлар сабаб бўлган деган фикрда.
Маҳаллий Марказий сайлов комиссиялари маълумотларига кўра, ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донецк халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумларда аҳоли Россияга қўшилиш учун овоз берган. Бунга халқаро ҳамжамият қандай муносабат билдирмоқда?
«Агар кўп йиллар давомида фақат бир киши энг юқори лавозимни эгаллаб турса, бундай вазият мамлакатни ҳам, унинг раҳбарини ҳам ҳурматли қилмайди», — деди Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев. «Биз келажакка ишонч билан қарашимиз, ҳалол ва иқтидорли сиёсатчиларга йўл очишимиз керак», — деди у.
Эронда 22 ёшли Маҳса Амини ўлимидан сўнг давом этаётган тартибсизликларда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, ҳақиқий рақамлар бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Amnesty International камида тўрт боланинг ўлими ҳақида хабар берди.
Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларидаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР ҳамда Запорожье ва Херсон вилоятларида РФ таркибига қўшилиш бўйича референдумлар натижалари сарҳисоб қилина бошланди.
NASA агентлигининг DART камикадзе-зонди Диморф астероиди билан тўқнашди. Бу инсониятнинг космик жисмларнинг траекториясини ўзгартириш ва Ер сайёрасини ҳимоя қилиш борасидаги илк уринишидир.
21 сентябрдан бери 98 мингга яқин россиялик Қозоғистонга келди, 64,2 мингдан ортиғи эса чиқиб кетди. «Бизга Россиядан кўплаб одамлар келмоқда. Уларнинг аксари юзага келган чорасиз вазият туфайли кетишга мажбур. Биз уларга ғамхўрлик қилишимиз керак», — дея таъкидлади Қозоғистон президенти.
Россияда қисман сафарбарлик эълон қилингач, чақириш ёшидаги эркаклар мамлакатни тарк этишни бошлади. Уларнинг аниқ сонини ҳозирча РФ ҳам, қабул қилувчи давлатлар ҳам эълон қилгани йўқ. «Новая газета. Европа» нашри маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 260 мингдан ортиқ бўлиши мумкин.
Доғистонда сафарбарликка қарши бошланган ва асосан аёллар иштирок этаётган намойишларда 101 киши ҳибсга олинди. Ёқутистонда ҳам осуохай халқ маросими кўринишида норозилик акцияси ўтказилди, унда 24 нафар аёл ҳибсга олинди.
Номаълум шахс Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда отишма уйиштирди. Унда 13 киши, жумладан 7 бола ҳалок бўлди, 21 киши эса яраланди. Гумонланувчи ўз жонига қасд қилди. Удмуртияда тўрт кунлик мотам эълон қилинди.
Қозоғистон ТИВ Донбасс, Запорожье ва Херсондаги Россияга қўшилиш тўғрисидаги референдумларга изоҳ берди: «Қозоғистон давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, уларнинг суверен тенглиги ва тинч-тотув яшаш тамойилларига таянади».
Эронда ҳижоб туфайли полиция томонидан ҳибсга олинган қизнинг ўлими сабаб тартибсизликлар бўлди. Унда камида 8 киши, жумладан, 2 ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди. Айрим ҳудудларда ижтимоий тармоқлар ва интернетдан фойдаланиш чекланган. Аёллар норозилик сифатида ҳижобларини ёқиб, сочларини кесмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг