Жаҳон

Қирғизистонда электр энергиясини тежаш учун кўча чироқларини ёқиш тақиқланди
1 октябр 2021, 19:13

Қирғизистонда электр энергиясини тежаш учун кўча чироқларини ёқиш тақиқланди

Қирғизистон Миллий энергохолдинги мамлакатда энергетика инқирози кузатилаётгани ортидан номаиший истеъмолчилар, жумладан кафе ва дўконларга куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ва реклама ёриткичларини ёқишни тақиқлади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 сентябрь 2021, 20:13

Жаҳон янгиликлари дайжести

Франция собиқ президенти Николя Саркозининг бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани, Эквадор қамоқхонасидаги тўқнашувда 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, YouTube’нинг COVID-19 вакциналари ҳақида нотўғри маълумотга эга контентни тақиқлаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 сентябрь 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Тунис тарихида илк бор аёл кишининг ҳукумат раҳбари этиб тайинланиши, «Толибон»нинг Кобул ва Нангархорда ИДга қарши операцияни бошлагани, Францияда 2017 йилдан буён 650 та исломий ташвиқот маркази ёпилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Японияда ҳукумат раҳбари ўзгаради
29 сентябрь 2021, 18:56

Японияда ҳукумат раҳбари ўзгаради

Японияда собиқ ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ҳукмрон Либерал-демократик партияга (ЛДП) янги раҳбар этиб сайланди. У собиқ мудофаа вазиридан 87 та кўп овоз тўплаб, мамлакатнинг юзинчи бош вазирига айланиш имконига эга бўлди.

Тожикистон ва «Толибон» бир-бирига таҳдид қилди
29 сентябрь 2021, 16:22

Тожикистон ва «Толибон» бир-бирига таҳдид қилди

«Толибон» биринчи марта Тожикистонга таҳдид қилди. Аввалроқ, Тожикистон ҳукумати қаршилик кўрсатилаётган сўнгги ҳудуд — Панжшер вилояти толиблар томонидан бостирилаётганини қоралаган эди. Улар, шунингдек, «бу мамлакатда зулм ва таъқиблар натижасида тузилган бошқа Афғонистон ҳукуматини» тан олмасликларини билдиришди. Икки давлат чегарасидаги вазият оғирлашмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
28 сентябрь 2021, 20:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

YouTube’нинг сайлов натижаларига шубҳа туғдирадиган контентни жойлаштиришни тақиқлагани, Афғонистон муваққат ҳукуматининг қирол Зоҳир Шоҳ давридаги конституцияга амал қилиши, Японияда фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Илон Маскнинг бойлиги 200 млрд доллардан ошди
28 сентябрь 2021, 18:43

Илон Маскнинг бойлиги 200 млрд доллардан ошди

Илон Маск яна дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида биринчи поғонани эгаллади. Унинг бойлиги Forbes Real-Time рейтингида 203,4 млрд долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
27 сентябрь 2021, 20:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа Иттифоқининг 2 мингдан ортиқ муҳожирни Беларусга чиқариб юборишга ҳаракат қилгани, «Толибон»нинг эркакларга соқол олишни тақиқлагани, Критдаги кучли зилзила ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ангела Меркель партияси бундестаг сайловларида мағлуб бўлди
27 сентябрь 2021, 12:39

Ангела Меркель партияси бундестаг сайловларида мағлуб бўлди

Германия социал-демократик партияси Германия бундестагига сайловларда 25,7% овоз билан ғалаба қозонди. Ҳукмрон ХДИ / ХСИ партияси блоки 24,1% овоз олди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россияда ҳибсга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин
25 сентябрь 2021, 20:45 1

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россияда ҳибсга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячиси, Tong Jahoni ташкилоти раҳбари Валентина Чупик ҳибсга олинди. ОАВда унинг мамлакатга кириши 30 йилга тақиқланиши ҳақида хабар берилмоқда. Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳуқуқ ҳимоячисини энди ўз мамлакатига депортация қилишлари мумкин.

Хитойда аҳоли даромадлари тенглаштирилиши мумкин
24 сентябрь 2021, 21:15

Хитойда аҳоли даромадлари тенглаштирилиши мумкин

Хитойда аҳоли ўртасида бойликдаги фарқни камайтириш ва хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятларини жорий қилишга доир режа эълон қилинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 сентябрь 2021, 20:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Бир қатор француз мода уйларининг мўйнадан бутунлай воз кечаётгани, Суриянинг AҚШдан қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилгани, Европа Иттифоқининг Кобулда ўз ваколатхонасини очиши мумкинлиги, Украина парламентининг президент Зелинскийга «Оскар» бериш таклифини кўриб чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Олдин Тожикистон билан чегарада миналар бўлган» — Шавкат Мирзиеёв
24 сентябрь 2021, 14:57

«Олдин Тожикистон билан чегарада миналар бўлган» — Шавкат Мирзиеёв

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, бир ярим йил давомида Тожикистон президенти билан қийин музокаралардан сўнг, ўзбек-тожик чегарасидаги миналар тозаланган.

Ўзбекистон интернет эркинлиги бўйича МДҲ давлатлари орасида охирги ўринни эгаллади — Freedom House
24 сентябрь 2021, 13:43

Ўзбекистон интернет эркинлиги бўйича МДҲ давлатлари орасида охирги ўринни эгаллади — Freedom House

Freedom House`нинг интернет эркинлиги даражасини аниқловчи Freedom on the Net 2021 ҳисоботида Ўзбекистон 100 баллдан 28 балл тўплади. Мамлакат эркин интернетга эга бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 сентябрь 2021, 21:01

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жазоирнинг Марокаш учун ўз ҳаво маконини ёпгани, АҚШга эвакуация қилинган афғон қочқинларининг ёмон шароитларда яшаётгани, Украинада олигархлар тўғрисида қонун қабул қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Tesla`дан Alibaba`гача: 2026 йилгача қиймати 1 трлн долларга етиши кутилаётган компаниялар
23 сентябрь 2021, 10:29

Tesla`дан Alibaba`гача: 2026 йилгача қиймати 1 трлн долларга етиши кутилаётган компаниялар

Approve.com тадқиқотига кўра, дунёнинг энг йирик 16 та компанияларининг бозор қиймати кейинги беш йилликда 1 трлн долларга етиши кутилмоқда. Улар орасида Tesla, Netflix, Berkshire Hathaway, Visa, Alibaba Group каби компаниялар ўрин олган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 сентябрь 2021, 20:26

Жаҳон янгиликлари дайжести

БМТ бош котибининг дунё ривожланишга халақит бераётган муаммоларни санагани, Украинада президент ёрдамчисининг машинаси ўққа тутилгани, Намибияда намойишчиларнинг Германиядан геноцид учун 9 млрд доллар тўлашни талаб қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Толибон» Афғонистонда аёллар ва эркаклар таълимига тенг ёндашувни ваъда қилди
22 сентябрь 2021, 15:22

«Толибон» Афғонистонда аёллар ва эркаклар таълимига тенг ёндашувни ваъда қилди

«Толибон» ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши учун «шароит тайёрланаётгани» ва аёллар эркаклар билан бир хил фанларни ўқишини маълум қилди. «Жинсига қараб алоҳида дастурлар бўлмайди ва дипломлар дунёда тан олинади», — деди у.

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 сентябрь 2021, 20:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

Суданда давлат тўнтаришига уринишнинг муваффақиятсиз тугагани, Aфғонистон муваққат ҳукуматида янги тайинловлар, Қозоғистоннинг 2023 йилдан бошлаб янги телефон кодига ўтаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Толибон» қизларнинг таълим олишини чекламоқда, Кобулда давлат хизматидаги аёллар ишга чиқиши тақиқланди
21 сентябрь 2021, 12:47

«Толибон» қизларнинг таълим олишини чекламоқда, Кобулда давлат хизматидаги аёллар ишга чиқиши тақиқланди

«Толибон» ўрта таълимдаги қизларнинг мактабга боришини чеклади. Кобулда давлат хизматида ишловчи аёлларга ишга чиқиш тақиқланиб, фақат айрим касб эгаларига ишлашга рухсат берилди. «Толибон» расмийлари бу ҳолатларни «хавфсизлик нуқтаи назаридан» дея изоҳламоқда. «Касбим бўлмаса, ўқишимга рухсат беришмаса, хавфсизликнинг мен учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бу хавфсизлик фақат «Толибон»га керак», — дейди тиббиёт соҳасида таълим олувчи афғон қизи. «Толибон» матбуот хизмати вакили ҳукуматда аёлларга зарурат йўқлигини, уларнинг вазифаси болаларни дунёга келтириш ва тарбиялаш эканлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг