Таиландда ҳарбий хизматчининг савдо марказига ҳужуми оқибатида 26 киши ҳалок бўлди ва 57 киши жароҳат олди. Оммавий қотил махсус операция вақтида йўқ қилинди.
Қозоғистон жанубидаги Масанчи қишлоғида содир бўлган оммавий жанжал натижасида 8 киши вафот этди, 40 киши жароҳатланди ва 47 киши ҳибсга олинди. Президент топшириғи билан ҳукумат комиссияси тузилди.
Туркия шарқида содир бўлган икки кўчкиси натижасида камида 38 киши ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.
Истанбулда Pegasus авиакомпанияси самолёти қаттиқ қўниши натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 179 киши жароҳат олди.
Лондонда йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилиб, уч кишини жароҳатлаган шахс полиция томонидан отиб ташланди. Кейинроқ унинг терроризмда айбланиб қамалгани ва январь охирида озодликка чиққани маълум бўлди.
Россияда коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ дастлабки иккита ҳолат Байкалорти ўлкаси ва Тюмен вилоятида аниқланди. Иккала бемор ҳам Хитой фуқаролари. Россияликларни Ухандан эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Женевадаги шошилинч йиғилишда ЖССТ 2019 n-CoV коронавируси тарқалиши билан боғлиқ халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Европарламент кўпчилик овоз билан Brexit битимини маъқуллади. Келишувни 621 депутат қўллаб-қувватлади, 49 нафари қарши чиқди, 13 нафари эса бетараф қолди.
Чехиялик дастурчилар транспорт вазири 16 миллион евро сарфлашни истаган сайтни дам олиш кунлари бепулга тайёрлаб беришди.
АҚШ ва Япония расмийлари ўз фуқароларини Ухандан эвакуация қилишни бошлади. Хитой ТИВ ўз фуқароларини эвакуация қилишда қаттиқ туриб оладиган давлатларга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Хитойда янги турдаги коронавирус туфайли келиб чиққан пневмониядан вафот этганлар сони 106 кишига етди. Касалланганлар сони эса 4,5 мингдан ошди.
Коронавирус тарқалиши сабабли Хитойнинг 25 та провинциясида энг юқори даражали фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Уханда шошилинч равишда ушбу вирус билан касалланган беморларни даволаш учун алоҳида касалхоналар қурилмоқда.
Жума куни кечқурун Туркиянинг шарқий вилоятлари Малатя ва Элазиғда кучли зилзила қайд этилди. 22 киши ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди.
ЖССТ Хитойда янги турдаги коронавирус келтириб чиқарган пневмониянинг «жиддий» равишда тарқалаётганини тан олди, аммо халқаро миқёсда фавқулодда ҳолат эълон қилмади.
Ўзбекистон жанубидаги Афғонистонда 12 минг АҚШ ҳарбий аскарлари фаолият олиб боради. Президент Ашраф Ғани уларнинг 1/3 қисми исталган пайтда Афғонистонни тарк этиши мумкинлигини айтмоқда.
Ёмон об-ҳаво шароити туфайли Нур-Султон аэропортида 11 та рейс бекор қилинди, 38 та, шу жумладан Тошкентга ва ундан амалга ошириладиган парвозлар қолдирилди. Қозоғистон пойтахтида қор бўрони ва кучли шамол кузатилмоқда.
Коронавирус тарқалиши бошланган Ухань шаҳридан чиқиб кетиш аҳоли учун чекланди. Хитойда келиб чиқиши номаълум бўлган пневмонияга чалинганлар сони 541 кишига етди.
Грецияда илк бор аёл киши — Олий маъмурий суд раиси Катерина Сакелларопулу президент этиб сайланди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин янги ҳукумат таркибини тақдим этди. 21 та вазирликдан 9 тасининг раҳбарлари ўзгарди, хусусан, Владимир Мединский, Ольга Василева, Максим Орешкин ва Вероника Скворцова вазирлик лавозимларини тарк этди.
АҚШ Сенатида Дональд Трамп импичменти бўйича тинглов бошланди. Сенатдаги кўпчилик республикачилар етакчиси жараённи «тезлаштирилган тартибда» ўтказиш бўйича резолюция тақдим этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг