Вьетнам президенти Чай Дай Куанг 62 ёшда вафот этди.
Сурияда Россиянинг Ил-20 ҳарбий самолёти уриб туширилди, 15 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.
Германияда водород ёнилғисида ҳаракатланувчи дунёдаги илк йўловчи поезди ишга туширилди.
Қуролли можаролар ва иқлим ўзгаришлари сабабли 821 млн киши очликдан азоб чекмоқда, 150 млн бола ўсишдан ортда қолмоқда, дейилади БМТ ҳисоботида.
9 йил давомида БМТ бош котиби лавозимида ишлаган Кофи Аннан 81 ёшда вафот этди.
The Economist журнали дунёнинг энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Вена Мельбурн ва Осакани ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади
«Тимсоҳ Гена ва унинг дўстлари», «Простоквашинодаги таътил» ва бошқа машҳур асарлар муаллифи Эдуард Успенский 80 ёшда вафот этди.
Эфиопия ва Эритрея уруш ҳолатининг тугатилишини ифодаловчи тинчлик ва дўстлик келишувини имзолади.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Brexit борасидаги келишмовчиликлар сабабли истеъфога чиқди. ТИВнинг янги раҳбари Жереми Ҳант бўлди.
АҚШнинг БМТ ҳузуридаги вакили мамлакатнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни «инсон ҳуқуқларини мазахга айлантирувчи ташкилот» деб атади.
Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти этиб қайта номланди, Чимкент республика аҳамиятига эга шаҳар мақомига эга бўлди.
Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили «ҳамкасблари билан келишмовчилик туфайли» истеъфога чиқди. Тбилисида 31 майдан бери ҳукумат истеъфоси талаб қилинган норозилик акциялари ўтказиб келинмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин икки давлат тарихида биринчи марта учрашди.
Ўтган йил апрелда Стокгольмдаги терактни амалга оширишда айбдор деб топилган Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Шавкат Мирзиёев Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сон Ён Гил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Афғонистон пойтахтидаги икки портлаш оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, улар орасида 9 нафар журналист ҳам бор.
Ким Чен Ин 65 йилдан буён Корея ярим оролини бўлиб турган демаркация чизиғини кесиб ўтган биринчи КХДР раҳбари бўлди.
Арманистон бош вазири Серж Саргсян ва унинг ҳукумати ўн кунлик намойишлар манзарасида истеъфога чиқди.
Қирғизистон президенти девонининг собиқ раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев мамлакат бош вазири бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг