«Ислом давлати» Шри-Ланкадаги серияли портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди, бироқ оролдаги ҳужумларга алоқадорлигига оид далилларни тақдим этмади.
Шри-Ланкадаги саккизта портлаш натижасида вафот этганлар сони 290 кишига етди, 500 киши жароҳатланди. Ҳодисаларда алоқадорликда гумонланиб 24 киши қўлга олинди.
Шри-Ланкада меҳмонхоналар ва католик черковларидаги портлашларда энг камида 137 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Париждаги Нотр-Дам ибодатхонасида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ҳозирда таъмирланаётган черков чердагида бошланган.
Дунёдаги энг улкан Stratolaunch самолёти Калифорнияда илк парвозини амалга оширди. Коинотга ракеталар ташишга мўлжалланган самолёт ҳавода 2,5 соат давомида парвоз қилди.
Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 9 июнда бўлиб ўтади.
АҚШ молия вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Дэвид Малпасс Жаҳон банки президенти этиб тайинланди.
«Мимино», «Кин-дза-дза!» каби фильмлар режиссёри Георгий Данелия узоқ хасталикдан сўнг 88 ёшда вафот этди.
Жазоирнинг 82 ёшли президенти Абдул-Азиз Бутефлика истеъфога чиқди.
Апрелдан Грузияда бир марталик елим халталарни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш тақиқланди.
Словакияда ўтказилган президентлик сайловида ғолиб бўлган Зузана Чапутова мамлакатнинг илк аёл раҳбари бўлди.
Кеннет Маккензи Жозеф Вотел ўрнига АҚШ ҚК Марказий қўмондонлик қўмондони лавозимига тайинланди. Тайинлаш маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Бортида 13 киши бўлган Қозоғистон Мудофаа вазирлиги вертолёти ўқув машғулотлари вақтида ҳалокатга учради.
Европарламент 2021 йилдан бир марталик пластик идишларни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлади.
Boeing 737 MAX 8 самолёти АҚШдаги Орландо аэропортидан ҳавога кўтарилганидан сўнг дарҳол фавқулодда қўндирилди.
Махсус прокурор Роберт Мюллернинг икки йиллик тергови давомида Дональд Трамп ва Россия ўртасида келишув бўлгани исботланмади.
Қозоғистон парламенти Остона номини референдумсиз Нурсултон этиб қайта номланишини тасдиқлади.
Дариға Назарбоева ёпиқ овоз бериш йўли билан Қозоғистон Сенати раислигига сайланди.
Қозоғистон президенти лавозимига киришган Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд қилди. У пойтахт номини биринчи президент шарафига Нурсултон деб ўзгартиришни таклиф қилди.
Японияда Олимпиада-2020 давомида томошабинларга ўз жойларини топишда кўмаклашадиган, зарур маълумотларни берадиган роботнинг тақдимоти ўтказилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг