Италияда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» номли икки қисмдан иборат кўргазма тақдимоти давом этмоқда. Хусусан, тарихи 1868 йилларга тақаладиган Венециянинг етакчи олийгоҳлардан бири — Ка Фоскари университетида «Шакл ва рамз» кўргазмаси ўтказилмоқда.

авангард, венеция, кўргазма, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

«Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳаси халқаро жамоатчиликни Игор Савицкий сиймоси ва унинг бадиий меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодларга безавол етказишга таъсир қилган ва қўшган ҳиссаси билан танишиш имконини беради.

авангард, венеция, кўргазма, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Жумладан, «Шакл ва рамз» кўргазмасида 1921 йилда Маориф халқ комиссарлиги тасвирий санъат бўлими ҳузуридаги Москва музейлар бюроси томонидан Тошкент санъат музейига юборилган авангард коллекциясининг Марказий Осиё рангтасвирига кўрсатган таъсирига эътибор қаратилган.

Унда Туркистон мусаввирлари орасида биринчилардан бўлиб предметсиз санъатга ўтишни бошлаб берган ҳамда абстракционизмнинг ХХ аср санъатида жаҳон миқёсидаги ҳаракат сифатида шаклланишига таъсир кўрсатган Экстер, Кандинский, Клюн, Попова, Родченко, Розанова каби авангард рассомларнинг жами 59 та асарини томоша қилиш мумкин.

авангард, венеция, кўргазма, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Намойиш буюмлари сифатида, шунингдек, Ўзбекистон давлат санъат музейи ва И.В.Савицкий номидаги Нукус музейи коллексияларидан avant-garde orientalis рассомларининг энг сара асарлари тақдим этилган.

Миллий безакли амалий санъат ашёлари билан бойитилган кўргазма майдони маданий ва тарихий мероснинг нақадар чуқур экани ҳамда уларнинг аксарияти Ўзбекистондан ташқарида таҳсил кўриб, аммо илҳом манбаини айнан Марказий Осиёда топган ўзбекистонлик, қозоғистонлик, россиялик ва арманистонлик мусаввирлар ўртасидаги узвий маданиятлараро мулоқотни намойиш этади.

авангард, венеция, кўргазма, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Кўргазма маълумоти бўйича археолог, рассом ва суратларнинг ашаддий шайдоси бўлган Савицкийнинг 1950 йилларнинг охиридан бошлаб Қорақалпоғистондан минглаб археологик топилмалар ва безакли амалий санъат буюмларини тўплагани, уларни Ўзбекистон ва Совет Иттифоқининг минглаб рангтасвир ва графика асарлари билан «муштарак музей» тушунчасига ҳамоҳанг ёнма-ён жойлаштиргани билан таништиради.

Игор Савицкий бунда ХХ аср бошлари авангарди асарларига катта эътибор қаратган ҳолда мунтазам равишда Москвага ташриф буюриб, рассомлар ижод устахоналаридан санъат асарларини излаб, уларни бева қолган ва меросхўрлардан харид қилган, аммо II Жаҳон уруши йилларида ўзи ҳам эвакуация қилинган, Ўзбекистонда яшаб ижод қилган рассомлар асарларини ўз қизиқишлари диққат марказида сақлаган.

Намойишда, шунингдек, Савицкий томонидан тўпланган асарлар билан бир қаторда архив фотосуратлари ва мультимедиа қурилмаси ҳам тақдим этилади.

Венециядаги Ка Фоскари университетида «Шакл ва рамз» кўргазмасини 29 сентябргача томоша қилиш мумкин.

Фото