Бобур Алишер ўғли Худжамов Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Бобур Худжамов 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2013 йилда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини, 2015 йилда Кардифф Метрополитан университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Ушбу тайинловга қадар вазирликнинг Янги инвесторларга ҳамкорлик қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бобур Худжамовгача бу лавозимни 2022 йил сентябридан бери Баҳодир Ботиров эгаллаб келаётган эди. Хабарда у нима сабабдан ишга кетганига аниқлик киритилмаган.