Эрон ҳукумати президент вафотидан сўнг баёнот берди
Бугун, 13:48

Эрон ҳукумати президент вафотидан сўнг баёнот берди

Эрон ҳукумати президент Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида вафот этганидан сўнг берган баёнотида мамлакат бошқарувида «ҳеч қандай узилишлар» бўлмаслигига ишонтирди. Президентнинг вазифалари, Эрон конституциясига кўра, биринчи вице-президент Муҳаммад Мохберга ўтади.

Petronas Ўзбекистонда газни қайта ишлаш бўйича иккита лойиҳани амалга оширади
Бугун, 13:37

Petronas Ўзбекистонда газни қайта ишлаш бўйича иккита лойиҳани амалга оширади

Малайзиянинг Petronas нефть-газ компанияси Ўзбекистонда газни қайта ишлаш бўйича иккита йирик лойиҳани амалга оширишда иштирок этади, деб маълум қилди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов. 10 йил аввал компания Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпган ва барча лойиҳалардан воз кечганди.

Сурхондарёда туман суди раиси ЙТҲга учраб жароҳат олгани, унинг шериги вафот этгани маълум бўлди
Бугун, 13:10

Сурхондарёда туман суди раиси ЙТҲга учраб жароҳат олгани, унинг шериги вафот этгани маълум бўлди

Сурхондарёда Денов туман суди раиси ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Оқибатда у жароҳат олиб, машинадаги шериги вафот этган. Хизмат текширувида суд раиси Судьялар одоби кодекси талабларини бузган деб топилган ва ваколати муддатидан аввал тугатилган. Бунинг терговга дахли йўқлиги айтилмоқда.

Бишкекда маҳаллий аҳоли ва хорижликлар ўртасидаги муштлашув намойишларга сабаб бўлди
Бугун, 13:02

Бишкекда маҳаллий аҳоли ва хорижликлар ўртасидаги муштлашув намойишларга сабаб бўлди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда маҳаллий аҳоли ва хорижликлар ўртасидаги муштлашув меҳнат мигрантларига қарши тартибсиз намойишлар бошланишига сабаб бўлди. Воқеа оқибатида камида 29 киши жароҳатланди.

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Бугун, 12:53

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Мансабдорлар давлат мулкини шартнома тузмасдан ижарага берган, ижарачининг мулкни қабул қилиб олишига асоссиз тўсқинлик қилган ва бошқа ҳолларда жаримага тортилади.

Оҳангарон туманида ҳоким алмашди
Бугун, 12:47

Оҳангарон туманида ҳоким алмашди

2023 йил август ойидан бери Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ҳокимлик қилиб келган Эркин Муҳитдинов лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Унинг ўрнини вилоят ҳокими ёрдамчиси Дониёр Мадиримов эгаллади.

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Бугун, 12:14

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан мамлакат олий диний раҳбарга ҳамдардлик билдирди.

Пайшанбадан Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда
Бугун, 12:14

Пайшанбадан Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ёмғирли ва салқин ўтган дам олиш кунларидан сўнг Ўзбекистон бўйлаб чоршанбагача қуруқ об-ҳаво ҳукм суради, ҳарорат 24−29 даражагача исийди. Пайшанбадан бошлаб айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб, момақалдироқ бўлади.

Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади
Бугун, 11:35

Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади

Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат ахборот алмашинуви, ҳарбий-техник ёрдам олиш ва бошқа масалаларни қамраб олади.

«Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга ҳукм ўқилди
Бугун, 11:04

«Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга ҳукм ўқилди

Суд 2023 йил охирида Тошкентда ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга нисбатан ҳукм ўқиди. Алибек Файзиев 12 йилга ва Олимжон Амонов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди.

Самарқандда 6-синф қизга севишини айтган 9-синф ўқувчиси «самосуд» қилинди
Бугун, 10:35

Самарқандда 6-синф қизга севишини айтган 9-синф ўқувчиси «самосуд» қилинди

Пастдарғом туманида 15 ёшли бола 6-синф қизга севишини айтгани учун қизнинг акаси томонидан «самосуд» қилинди. Йигит боланинг сочи ва қошини қайчи билан қирққан ва тан жароҳати етказган. Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

Олий судга янги судьялар сайланди
Бугун, 10:19

Олий судга янги судьялар сайланди

Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.

Ўрол Тансиқбоев уй-музейидаги қатор суратлар реставрация қилинди
Бугун, 09:55

Ўрол Тансиқбоев уй-музейидаги қатор суратлар реставрация қилинди

Франция Миллий мерос институти ва Ўзбекистон Маданий мерос агентлигининг қўшма дастури доирасида рассом Ўрол Тансиқбоевнинг 18 та асари реставрация қилинди.

Эрон президенти вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди
Бугун, 09:39

Эрон президенти вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Mehr агентлиги. Унга кўра, президентдан ташқари, ташқи ишлар вазири ҳамда Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори ҳам ҳалок бўлган.

Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон ТИВ хавотир билдирди
Бугун, 03:41

Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон ТИВ хавотир билдирди

Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнди». Қидирув ноқулай об-ҳаво шароити ва қоронғилик туфайли мураккаблашган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Тошкент вилоятида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетди
Кеча, 17:54 1

Тошкент вилоятида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетди

Тармоқларда Ангрен туманида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳолат хусусий компанияга қарашли темирйўлда, юк тушириш қоидаларига амал қилинмагани оқибатида содир бўлганини билдирди.

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда вақтинча ичимлик суви бўлмайди
Кеча, 17:27

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда вақтинча ичимлик суви бўлмайди

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда 20 май соат 09:00 дан 21 май соат 21:00 гача ичимлик суви бўлмайди. Бу пайтда режали профилактика ишлари амалга оширилади.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ва даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдири нима бўлди?
Кеча, 14:30

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ва даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдири нима бўлди?

Манфаатлар тўқнашуви бўйича қонун Президент администрациясида муҳокамада, даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси эса жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда. «Жараён тўхтаб қолгани йўқ, масала долзарблигини йўқотгани йўқ», — деди Антикоррупция агентлиги директори Акмал Бурханов.

Тошкентда Gentra ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди
Кеча, 10:31

Тошкентда Gentra ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди

Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи шифохонага олиб кетилди. Пойтахт ЙҲХБнинг маълум қилишича, Gentra Monza автомобили билан ҳам тўқнашган.

Тошкент вилоятида ўрага тиқилиб қолган 5 ёшли бола қутқарилди
Кеча, 09:39

Тошкент вилоятида ўрага тиқилиб қолган 5 ёшли бола қутқарилди

Тошкент туманида 5 ёшли бола назоратдан четда қолгани сабаб сув крани учун ўрнатилган ўрага тушиб қолди. ФВБ ходимлари уни соғ ҳолда чиқариб, яқинларига топширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг