Сиёсат

Оҳангарон туманида ҳоким алмашди
Бугун, 12:47

Оҳангарон туманида ҳоким алмашди

2023 йил август ойидан бери Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ҳокимлик қилиб келган Эркин Муҳитдинов лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Унинг ўрнини вилоят ҳокими ёрдамчиси Дониёр Мадиримов эгаллади.

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Бугун, 12:14

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан мамлакат олий диний раҳбарга ҳамдардлик билдирди.

Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади
Бугун, 11:35

Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади

Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат ахборот алмашинуви, ҳарбий-техник ёрдам олиш ва бошқа масалаларни қамраб олади.

Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон ТИВ хавотир билдирди
Бугун, 03:41

Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон ТИВ хавотир билдирди

Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнди». Қидирув ноқулай об-ҳаво шароити ва қоронғилик туфайли мураккаблашган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Зиёрат туризми, ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш — Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қўшма баёнот имзоланди
17 май 2024, 18:54

Зиёрат туризми, ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш — Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қўшма баёнот имзоланди

Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш, сунъий интеллект, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Зиёрат туризми бўйича «Умра плюс» дастури йўлга қўйилади. Президент Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этишга тайёрлигини айтди.

Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлиси 18 май куни чақирилади
17 май 2024, 17:55

Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлиси 18 май куни чақирилади

Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлиси 18 май куни ўтказилади. Унда Солиқ кодексининг 227−1-моддасига ўзгартириш киритиш, давлат мулкини ижарага беришда маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинади. Марказий банкининг 2023 йилдаги ҳисоботи эшитилади.

Қозоғистон президенти «Марказий Осиё давлатларини бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга» қаршилик кўрсатишга чақирди
17 май 2024, 16:55

Қозоғистон президенти «Марказий Осиё давлатларини бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга» қаршилик кўрсатишга чақирди

Қозоғистон президенти Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари котиблари билан бўлиб ўтган биринчи учрашувда «минтақа давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва уларни бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга биргаликда қаршилик кўрсатишга» чақирди.

Малайзия бош вазири Ўзбекистонга келди (фото)
17 май 2024, 15:21

Малайзия бош вазири Ўзбекистонга келди (фото)

Жума куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни аэропортда ҳамкасби Абдулла Арипов кутиб олди. Улар «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Ҳукумат раҳбари куннинг 2-ярмида «Кўксарой» қароргоҳида олий даражадаги тадбирларда қатнашади.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
17 май 2024, 10:56

Ўзбекистоннинг янги элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

2023 йил ноябрь ойида Лондонга янги элчи сифатида етиб борган Равшан Усманов Буюк Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди.

Маҳмуд Истамов Қонунчилик палатаси девонига раҳбар бўлди
16 май 2024, 23:41

Маҳмуд Истамов Қонунчилик палатаси девонига раҳбар бўлди

Маҳмуд Истамов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари этиб тайинланди. У аввал Бухоро вилояти прокурори, МСК раиси ўринбосари, адлия вазирининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Малайзия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
16 май 2024, 23:00

Малайзия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. У Тошкентдан ташқари, Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади.

Дания ва Литва Ўзбекистонга янги элчилар тайинлади
16 май 2024, 17:41

Дания ва Литва Ўзбекистонга янги элчилар тайинлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Дания элчиси Якоб Хеннингсен ва Литва элчиси Эгидиюс Навикасдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Португалиянинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди
16 май 2024, 14:20

Португалиянинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Португалиянинг янги элчиси Мадалена Фишердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Президент Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида қатнашади
16 май 2024, 12:38

Президент Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида қатнашади

Шавкат Мирзиёев 16 май куни Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги янги объект ва лойиҳалар билан танишилади.

Президент Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди
15 май 2024, 20:22

Президент Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди

Президент ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Тошкентда ёшларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар, шунингдек, ёш мутахассисларнинг ташкилот институтларида стажировка ўташини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
15 май 2024, 00:54

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бобур Худжамов Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади
14 май 2024, 18:46

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади, Шавкат Мирзиёев ва мамлакатга ташриф буюрган БМТ бош котиби ўринбосари, ташкилот ижрочи директори Сима Сами Бахус ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Самарқандда Осиё хотин-қизлари форумининг илк куни қандай ўтди? — фоторепортаж
14 май 2024, 10:47

Самарқандда Осиё хотин-қизлари форумининг илк куни қандай ўтди? — фоторепортаж

13−14 май кунлари Самарқандда ўтаётган Осиё хотин-қизлари форумига 30 дан ортиқ давлатдан меҳмонлар, жумладан, БМТ бош котиби ўринбосари келди. Сенат раиси Танзила Нарбаева президентнинг иштирокчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. «Газета.uz» жараённинг биринчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.

«Сайхунобод тажрибаси» бўйича ишларда сусткашликка йўл қўйган 400 га яқин масъул ишдан олинди
10 май 2024, 14:35

«Сайхунобод тажрибаси» бўйича ишларда сусткашликка йўл қўйган 400 га яқин масъул ишдан олинди

Президент ўтказган йиғилишда «Сайхунобод тажрибаси» доирасидаги ишларда сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъул ишдан олингани маълум қилинди. Шунингдек, мазкур тажриба орқали апрель ойида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани билдирилди.

«Ўзбекистондан мева-сабзавотларни кутамиз». Мирзиёев ва Путин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни муҳокама қилди
9 май 2024, 09:59

«Ўзбекистондан мева-сабзавотларни кутамиз». Мирзиёев ва Путин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорлик, жумладан, савдо-иқтисодий соҳаларни муҳокама қилди. «Ўзбекистондан ўтган йилгидек мева-сабзавот кутяпмиз. Бу сиз учун ҳам, биз учун ҳам яхши», — деди Путин. «Бизда Россия бозорини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш имкони бор», — деди Мирзиёев.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг