Жамият

Фарғонада автомашинадан ноқонуний олиб кирилган 270 дона смартфон аниқланди
Бугун, 15:01

Фарғонада автомашинадан ноқонуний олиб кирилган 270 дона смартфон аниқланди

Фарғона туманида Cobalt автомашинасидан қиймати 367 млн сўм бўлган 270 дона Хитойнинг Tecno Spark смартфони топилди.

Самарқандда 5 ёшли бола ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
Бугун, 14:27

Самарқандда 5 ёшли бола ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Нуробод туманида 5 ёшли бола электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди. «Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари» фаолияти юзасидан текширув тайинланди.

Сурхондарёда туман суди раиси ЙТҲга учраб жароҳат олгани, унинг шериги вафот этгани маълум бўлди
Бугун, 13:10

Сурхондарёда туман суди раиси ЙТҲга учраб жароҳат олгани, унинг шериги вафот этгани маълум бўлди

Сурхондарёда Денов туман суди раиси ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Оқибатда у жароҳат олиб, машинадаги шериги вафот этган. Хизмат текширувида суд раиси Судьялар одоби кодекси талабларини бузган деб топилган ва ваколати муддатидан аввал тугатилган. Бунинг терговга дахли йўқлиги айтилмоқда.

Пайшанбадан Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда
Бугун, 12:14

Пайшанбадан Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ёмғирли ва салқин ўтган дам олиш кунларидан сўнг Ўзбекистон бўйлаб чоршанбагача қуруқ об-ҳаво ҳукм суради, ҳарорат 24−29 даражагача исийди. Пайшанбадан бошлаб айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб, момақалдироқ бўлади.

«Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга ҳукм ўқилди
Бугун, 11:04

«Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга ҳукм ўқилди

Суд 2023 йил охирида Тошкентда ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга нисбатан ҳукм ўқиди. Алибек Файзиев 12 йилга ва Олимжон Амонов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди.

Самарқандда 6-синф қизга севишини айтган 9-синф ўқувчиси «самосуд» қилинди
Бугун, 10:35

Самарқандда 6-синф қизга севишини айтган 9-синф ўқувчиси «самосуд» қилинди

Пастдарғом туманида 15 ёшли бола 6-синф қизга севишини айтгани учун қизнинг акаси томонидан «самосуд» қилинди. Йигит боланинг сочи ва қошини қайчи билан қирққан ва тан жароҳати етказган. Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

Олий судга янги судьялар сайланди
Бугун, 10:19

Олий судга янги судьялар сайланди

Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.

Тошкент вилоятида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетди
Кеча, 17:54 1

Тошкент вилоятида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетди

Тармоқларда Ангрен туманида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳолат хусусий компанияга қарашли темирйўлда, юк тушириш қоидаларига амал қилинмагани оқибатида содир бўлганини билдирди.

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда вақтинча ичимлик суви бўлмайди
Кеча, 17:27

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда вақтинча ичимлик суви бўлмайди

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда 20 май соат 09:00 дан 21 май соат 21:00 гача ичимлик суви бўлмайди. Бу пайтда режали профилактика ишлари амалга оширилади.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ва даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдири нима бўлди?
Кеча, 14:30

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ва даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдири нима бўлди?

Манфаатлар тўқнашуви бўйича қонун Президент администрациясида муҳокамада, даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси эса жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда. «Жараён тўхтаб қолгани йўқ, масала долзарблигини йўқотгани йўқ», — деди Антикоррупция агентлиги директори Акмал Бурханов.

Тошкентда Gentra ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди
Кеча, 10:31

Тошкентда Gentra ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди

Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи шифохонага олиб кетилди. Пойтахт ЙҲХБнинг маълум қилишича, Gentra Monza автомобили билан ҳам тўқнашган.

Тошкент вилоятида ўрага тиқилиб қолган 5 ёшли бола қутқарилди
Кеча, 09:39

Тошкент вилоятида ўрага тиқилиб қолган 5 ёшли бола қутқарилди

Тошкент туманида 5 ёшли бола назоратдан четда қолгани сабаб сув крани учун ўрнатилган ўрага тушиб қолди. ФВБ ходимлари уни соғ ҳолда чиқариб, яқинларига топширди.

Сурхондарёда Cobalt уриб юборган икки боладан бири вафот этди
Кеча, 09:10

Сурхондарёда Cobalt уриб юборган икки боладан бири вафот этди

Музработ туманида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Сobalt ҳайдовчиси 2 нафар болани уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди.

Uzbekistan Airways Qanot Sharq авиакомпаниясидан иккита А330 самолётини ижарага олди
18 май 2024, 17:19

Uzbekistan Airways Qanot Sharq авиакомпаниясидан иккита А330 самолётини ижарага олди

Uzbekistan Airways Qanot Sharq хусусий авиакомпаниясидан иккита Airbus А330 самолётини экипажлар билан ижарага олди. Битим бир йил муддатга имзоланди.

Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилади
18 май 2024, 16:31

Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилади

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 бараварида бож белгиланмоқда. Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.

Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун алоҳида жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
18 май 2024, 14:02

Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун алоҳида жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда

Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки уларни пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Сенат тегишли қонунни маъқуллади.

«Бохо завхоз» лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга, Ниёз Ибодов эса 4 йилга қамалди
18 май 2024, 12:18

«Бохо завхоз» лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга, Ниёз Ибодов эса 4 йилга қамалди

2023 йил декабр ойида ўтказилган рейд чоғида қўлга олинган Баҳодир Султонов ва Ниёз Ибодовга суд ҳукми ўқилди. Улар жуда кўп миқдорда товламачилик қилганликда айбдор деб топилган.

Кучли ёмғир ва шамол оқибатида 6 та ҳудуддаги қарийб 67 минг истеъмолчи электрсиз қолди
18 май 2024, 11:42

Кучли ёмғир ва шамол оқибатида 6 та ҳудуддаги қарийб 67 минг истеъмолчи электрсиз қолди

Қорақалпоғистон ва 5 та вилоятда 66 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинчалик узилди. Бунга жойларда кузатилаётган кучли ёмғир ва шамол оқибатида 6−10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиб қолиши сабаб бўлган.

Сенат Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
18 май 2024, 10:22

Сенат Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар Солиқ кодексининг 227−1-моддасини ўзгартириш бўйича қонунни маъқуллади. Бу модда юзасидан жарима чоракдаги соф даромаднинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди. Маълум бўлишича, модда бўйича 1,5 мингдан ортиқ тадбиркор жаримага тортилган ва 735 млрд сўм жарима солинган.

Ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошлиғи ҳайфсан олди
18 май 2024, 09:41

Ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошлиғи ҳайфсан олди

Zoom орқали ўтказилган мажлисда ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машраповга ҳайфсан берилди. У йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг