ЮНИСЕФ Қашқадарёга кислород ускуналарининг биринчи партиясини етказиб берди
30 май 2024, 15:14

ЮНИСЕФ Қашқадарёга кислород ускуналарининг биринчи партиясини етказиб берди

ЮНИСЕФ Қашқадарё вилоятига 150 минг она-болага тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун кислород ускуналарининг биринчи партиясини етказди. Улар ёрдамида янги туғилган чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичлари ошиши таъкидланди.

Ўзбекистон 2026 йилгача ЖСТга аъзо бўлмоқчи
30 май 2024, 13:38

Ўзбекистон 2026 йилгача ЖСТга аъзо бўлмоқчи

«Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ўз мажбуриятларида собит, бунга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз», — деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев. ЖСТнинг расмийга таяниб билдиришича, Ўзбекистон 2026 йилгача ташкилотга аъзо бўлишни режа қилмоқда.

ДХХ Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган 78 кг гиёҳвандлик воситасини мусодара қилди (видео)
30 май 2024, 12:47

ДХХ Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган 78 кг гиёҳвандлик воситасини мусодара қилди (видео)

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида жами 78 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди. Гиёҳванд моддалар Тожикистон ва Афғонистондан олиб келингани аниқланди. Видео.

Иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари туфайли Сергелидаги айрим йўллар камида бир ойга ёпилди
30 май 2024, 11:40

Иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари туфайли Сергелидаги айрим йўллар камида бир ойга ёпилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида узунлиги 510 метр бўлган эскирган иссиқлик қувурини янгилаш ишлари бошланди. Шу муносабат билан ҳудуддаги айрим йўлларда транспорт ҳаракати камида бир ойга чекланди (харита).

Президент Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади
30 май 2024, 10:56

Президент Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент Солиқ кодексининг 227−1-моддасига ўзгартириш киритиш бўйича қонунни имзолади. Бу модда бўйича жарима чораклик соф тушумнинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди.

Янги ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланади
30 май 2024, 10:06

Янги ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланади

2024−2025 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июнда бошланиб, 25 июнга қадар давом этади. Давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.

Тошкент вилоятида 6 кг синтетик наркотик модда айланмасига чек қўйилди (видео)
30 май 2024, 09:34

Тошкент вилоятида 6 кг синтетик наркотик модда айланмасига чек қўйилди (видео)

Бўстонлиқ туманида автомобиль эҳтиёт қисми ичидан тахминий нархи 4,8 млрд сўм бўлган 6 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди. Моддалар Telegram бот ёрдамида Қирғизистондан етказиб берилгани аниқланди.

«Асакабанк» 2024 йилда тадбиркорликни ривожлантиришга 2,1 млрд доллар, БРБ эса 1,5 млрд доллар жалб қилмоқчи
30 май 2024, 09:28

«Асакабанк» 2024 йилда тадбиркорликни ривожлантиришга 2,1 млрд доллар, БРБ эса 1,5 млрд доллар жалб қилмоқчи

«Асакабанк» бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 2024 йилда 2,1 млрд доллар жалб қилишни, «Бизнесни ривожлантириш банки» эса инвестиция лойиҳаларига 1,5 млрд доллар ажратишни режа қилмоқда. Банк фақат кредит берадиган марказ эмас, замонавий инвестиция-тижорат тузилмаси бўлиши керак, деди президент.

IT`даги қизлар: Тошкентдаги Women in Tech Talks учрашувлари қандай ўтмоқда?
30 май 2024, 09:00

IT`даги қизлар: Тошкентдаги Women in Tech Talks учрашувлари қандай ўтмоқда?

Қизларга технология соҳасида ўз йўлини топишга ёрдам бериш Women in Tech Tashkent жамиятининг асосий мақсадидир.

Учта давлат банкининг Tashkent City`даги кўп қаватли бизнес марказлари сотилади
30 май 2024, 00:09

Учта давлат банкининг Tashkent City`даги кўп қаватли бизнес марказлари сотилади

Давактивга кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» (SQB), «Асакабанк» ва «Алоқабанк»нинг Tashkent City`даги янги бинолари инвесторларга сотилади. Банклар ушбу «премиум тоифа»даги лойиҳаларга камида 339 млн доллар маблағ киритган. SQB филиалларидан бири ўрнида 21 қаватли бино қурмоқчилигини маълум қилганди.

Сирдарёда машинасини қасддан одамлар устига ҳайдаб борган ҳайдовчи қамоққа олинди (+видео)
29 май 2024, 23:41

Сирдарёда машинасини қасддан одамлар устига ҳайдаб борган ҳайдовчи қамоққа олинди (+видео)

Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси машинасини қасддан бир гуруҳ одамлар орасида кескин бошқариб, уларни босиб кетишга ҳаракат қилди. ИИБ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

«Насаф» Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига айланди (+видео)
29 май 2024, 22:58

«Насаф» Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига айланди (+видео)

Қаршининг «Насаф» клуби пойтахтнинг «Пахтакор»ини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, уч карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди (видео, фото).

Тошкентда автобус ва тепловоз тўқнашди
29 май 2024, 22:22

Тошкентда автобус ва тепловоз тўқнашди

Тошкент шаҳри Сергели туманида King Long автобуси тепловоз билан тўқнашди. Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ. ЙТҲга темирйўл кесишмасининг назоратчи ходими воқеа жойида бўлмагани сабаб қилиб кўрсатилди.

Халқ банкининг Қатортол бозори ёнидаги бош офиси салкам 120 млрд сўмга сотилди
29 май 2024, 21:41

Халқ банкининг Қатортол бозори ёнидаги бош офиси салкам 120 млрд сўмга сотилди

Тошкентдаги Қатортол бозори ёнида жойлашган Халқ банки бош офиси биноси салкам 120 миллиард сўмга сотилди. Аукционда ягона таклиф Oazis Samarkand умумий овқатланиш корхонаси томонидан тақдим этилди.

Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди
29 май 2024, 21:03

Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди

Намангандаги жазони ижро этиш муассасасида гиёҳванд моддалар савдоси сабаб қамалган 24 ёшли маҳкум ўзини осиб, вафот этди. Марҳумнинг онаси ўғлининг танасида қийноқ излари борлигини айтди, Бош прокуратура эса маълумотни рад этмоқда.

Сўм долларга нисбатан кетма-кет бешинчи сессияда мустаҳкамланиб бормоқда
29 май 2024, 20:44

Сўм долларга нисбатан кетма-кет бешинчи сессияда мустаҳкамланиб бормоқда

Марказий банк эълон қиладиган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет беш савдо кунидирки, пасаймоқда. 24 майдан буён миллий валюта қарийб 84 сўмга мустаҳкамланиб, 12 640 сўмни ташкил қилди.

Инвестор Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи учун ҳали пул тўламаган — Давактив
29 май 2024, 20:07

Инвестор Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи учун ҳали пул тўламаган — Давактив

2022 йилнинг май ойида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги 100 фоиз давлат улуши Saneg компаниясига 100 млн долларга сотилгани хабар қилинган эди. Аммо ҳозирда 58,5 фоиз улуш давлат ҳисобида сақланиб қолмоқда. Давактив буни инвестор кўчмас мулк учун маблағни ҳали тўлиқ тўламагани билан изоҳлади.

1 июнда «Янги Ўзбекистон» боғи пляжига 10 мингта пластик ўрдак туширилади. Эковазирлик — қарши
29 май 2024, 19:26

1 июнда «Янги Ўзбекистон» боғи пляжига 10 мингта пластик ўрдак туширилади. Эковазирлик — қарши

Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғи 1 июнь куни пляжига 10 мингта ўйинчоқ ўрдак туширмоқчи. Экология вазирлиги бу каби ҳолатлар жавобгарликка сабаб бўлишини билдириб, янгиликни «кескин қоралади».

Сўнгги 5 йилда рублнинг Ўзбекистон экспорт ва импортидаги улуши сезиларли ошди
29 май 2024, 17:51

Сўнгги 5 йилда рублнинг Ўзбекистон экспорт ва импортидаги улуши сезиларли ошди

Охирги 5 йилда Россия рублининг Ўзбекистон экспортдаги улуши 0,8 фоиздан 5,3 фоизгача, импортдаги улуши эса 4,2 фоиздан 7,6 фоизгача ошди. 2023 йилда экспортнинг 79,5 фоизи долларда, 9,9 фоизи еврода амалга оширилган. Сўмдаги экспорт ва импорт улуши мос равишда 0,2 ва 0,3 фоизни ташкил этди.

ЕХҲТ ДИИҲБ эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Ўзбекистонга келди
29 май 2024, 17:34

ЕХҲТ ДИИҲБ эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ мамлакатнинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш заруриятини баҳолашни бошлади. Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари ЕХҲТ ДИИҲБ тавсияларини сайлов қонунчилиги ва амалиётига татбиқ этиш чоралари ишлаб чиқилгани учун миннатдорлик билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг