Сиёсат

дайжест

Давлат идоралари ўз автопаркини электромобиллар билан янгиламоқда

Давлат идоралари электр ва гибрид автомобилларга ўтишни бошлади. Давлат харидлари порталидаги маълумотлар бир қатор ҳокимликлар машиналарни етим болаларни қўлловчи «Меҳр дафтари» жамғармаси орқали сотиб олганини айтмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги техник хатолик бўлганини маълум қилди.


дайжест

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси — фото, видео

24 апрель куни Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» доирасида раҳбарлар ва ходимлар пиёда ёки жамоат транспортида ишга борди. Улар орасида экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова бор. «Газета.uz» жараён акс этган видео ва суратларни бир саҳифага жамлади.


дайжест

ТИВда Кипр ва Чилининг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр ва Чилининг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчилари — Кипрос Йоргаллис ҳамда Эдуардо Эскобардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.


дайжест

Машиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаган. Техник хатолик ҳақида хабар берилди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаганини маълум қилди. Техник хатолик юз берди, сабаблари аниқланмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.


Иқтисодиёт

дайжест

Paynet`нинг таъсисчиси ўзгарди. Тўлов хизматининг янги эгаси ким?

Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.


дайжест

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди

2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.


дайжест

Биринчи чоракда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 1,5 баробар ошди

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 91 мингтага етди ёки бир ярим баробарга ошди. Деярли барча моделлар орасида ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилмоқда.


Жамият

дайжест

Наманган вилоятида уй-жой қуриш мақсадида археология ёдгорлигидаги қабрлар бузиб юборилди

Янги Наманган туманидаги «Бўзчи мозор» археология ёдгорлигига 6,9 млрд сўмлик зарар етказилди. Фуқаро ҳудудда уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрларни бузган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

«Ўткан кунлар» романи илк бор араб тилида нашр этилди

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи илк марта араб тилига ўгирилиб, Мисрда «Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси» номи остида тақдим этилди. Уни араб тилида ўқишни истаганлар Тошкентдаги Абдулла Қодирий уй-музейига ёки Мисрдаги элчихонага мурожаат қилиши мумкин.


дайжест

Тошкент шаҳри ва вилоятида қалбаки 71,2 минг долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ доллари муомалага киритилиши олди олинди.


дайжест

Жиззахда 8 ёшли ўғлига пичоқ тираган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.


дайжест

Туркияда 53 ёшли Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди

Истанбулда вақтинча яшаб, ишлаётган самарқандлик 53 ёшли эркак иш жойида зинадан йиқилиб тушиш оқибатида ҳушини йўқотиб, воқеа жойида вафот этди. Унинг жасади моргда сақланмоқда, бош консулхона марҳумнинг қариндошларидан мурожаат қилишни сўради.


Спорт

дайжест

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогида Вьетнамни мағлуб этди (+ видео)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Вьетнамни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Жамоа чорак финалда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради (видео, фото).


Жаҳон

дайжест

АҚШ Конгресси ниҳоят Украина, Исроил ва Тайван учун ёрдам пакетларини тасдиқлади. Асосий маълумотлар

АҚШ Сенати Вакиллар палатасидан сўнг Украина, Исроил ва Тайванга 95 млрд долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Лойиҳа юзасидан келишиб олишга салкам олти ой вақт кетди. Президент Байден ҳужжатни дарҳол имзолашга ваъда берди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!