25 апрель куни Тошкент халқаро аэропортида олтинчи споттинг-тур бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда тадбирни ташкил этган Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Тадбирда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 30 дан ортиқ авиаспоттер иштирок этди. Ҳаммаси бўлиб 100 дан ортиқ ариза топширилди.

Аирспоттерлар Silk Avia, Uzbekistan Airways, MyFreighter, Flynas, Geodis, Loong Air, Air Astana, FlyArystan, Utair ва бошқа йўловчи ҳамда юк ташувчи авиакомпанияларнинг учиш ва қўнишларини суратга олди.

Анкеталарни кўриб чиқишда, аввалги босқичларда бўлгани каби, бир нечта мезонлар — авиация мавзуларига бағишланган шахсий веб сайт, блог ёки ижтимоий медиа аккаунти мавжудлиги, профессионал фото техника, шунингдек, ихтисослаштирилган веб ресурслардаги нашрлар инобатга олинди, дейилади хабарда.

Фото

uzbekistan airports, авиаспоттинг

uzbekistan airports, авиаспоттинг

uzbekistan airports, авиаспоттинг

uzbekistan airports, авиаспоттинг

uzbekistan airports, авиаспоттинг

uzbekistan airports, авиаспоттинг

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк расмий авиаспоттинг 2021 йил 22 октябрда бўлиб ўтган. Шунингдек, 2022 йил 26 январда Вазирлар Маҳкамасининг «Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда споттинг-турларни доимий равишда ўтказиш назарда тутилган.

«Газета.uz» аввалроқ ушбу фаолият билан шуғуланнувчи болалар билан суҳбатлашганди.