Архив

Савдони эркинлаштирмоқчимизми ёки тескариси?
13 декабрь 2021, 11:04

Савдони эркинлаштирмоқчимизми ёки тескариси?

Ҳукумат қарори билан импорт товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби низоми тасдиқланди. Квоталар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан импорт қилувчилар ўртасида тақсимланади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев ушбу қарорнинг салбий оқибатлари, тариф квоталарининг иқтисодиётга таъсири ва ҳукуматнинг квоталардан кўзлаган мақсади ҳақида «Газета.uz» учун мақоласида фикр юритади.

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи қимматлашади
13 декабрь 2021, 10:38

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи қимматлашади

1 январдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун йўл ҳақини 1400 сўмдан 1700 сўмгача ошириш режалаштирилмоқда. Шунга қарамасдан, транспорт картаси билан тўловни амалга ошириш жорий нархдан арзонроқ бўлиши керак. Карта билан жамоат транпортида ҳаракатланиш сонига чегара ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди
13 декабрь 2021, 09:48

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг олдинги хокими имзолаган Нурафшон шаҳрида умумий қиймати 34,4 млрд сўм бўлган ёдгорлик мажмуи ва кутубхона қуриш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ушбу маблағлар муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа мақсадларга сарфланади.

Бокс: Баҳодир Жалолов рақибини 46 сонида нокаутга учратди
13 декабрь 2021, 09:10

Бокс: Баҳодир Жалолов рақибини 46 сонида нокаутга учратди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов рақиби Хулио Калименони биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. У жаҳон чемпионлиги учун жанг қилиш ҳамда оғирвазн тоифасида барча камарларни Ўзбекистонга олиб келиш ниятида эканлигини маълум қилди. «Ким билан бўлса ҳам рингга чиқишга тайёрман. Энтони Жошуа, Александр Усик, Тайсон Фьюри… Менга фарқи йўқ», — деди Баҳодир Жалолов.

«Қўйлиқ» бозори кўчирилишига норозилик сифатида йўлни тўсган беш фуқаро қамоққа олинди
12 декабрь 2021, 15:44

«Қўйлиқ» бозори кўчирилишига норозилик сифатида йўлни тўсган беш фуқаро қамоққа олинди

«Қўйлиқ» бозори бузилишига қарши норозилик билдириб, йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг иши Бектемир туман маъмурий судида кўрилиб, уларнинг беш нафарига 5−7 кун қамоқ жазоси тайинланган.

Ўзбекистонга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди
12 декабрь 2021, 14:01

Ўзбекистонга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга Хитойдан 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди. ССВ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар сони 49 млн дозадан ошди.

Асака тумани ҳокимининг аҳоли билан номақбул тарзда суҳбатлашгани юзасидан изоҳ берилди
12 декабрь 2021, 13:03 1

Асака тумани ҳокимининг аҳоли билан номақбул тарзда суҳбатлашгани юзасидан изоҳ берилди

Андижон вилояти Асака тумани ҳокими аҳоли билан номақбул тарзда суҳбатлашгани акс этган видео юзасидан ҳокимлик матбуот хизмати изоҳ берди. Унга кўра, бўлиб ўтган ҳолат юзасидан видеоларни ҳокимлик Telegram каналига жойлаган масъул ходимларга чора кўрилган.

12 декабрдан Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишида мунтазам парвозлар амалга оширилади
12 декабрь 2021, 11:13

12 декабрдан Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишида мунтазам парвозлар амалга оширилади

Humo Air авиакомпанияси Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишида ҳафтасига икки маротаба мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Шунингдек, Самарқанд аэропортидан авиақатновлар тикланмоқда.

Хотин-қизларни таъқиб қилганлик учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинди
11 декабрь 2021, 20:43

Хотин-қизларни таъқиб қилганлик учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинди

Адлия вазирлиги хотин-қизларни ҳимоя қилишни кучайтириш, жумладан уларни таъқиб қилиш, гап отиш, шахсий ҳаётига дахл қилувчи турли фото-видеоларни тарқатиш ҳолатлари учун жавобгарлик жорий этиш, шунингдек, хусусий сектор ҳисобига аёлларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар сонини оширишни таклиф қилди.

Дилшод Ходжиаҳмедов сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди
11 декабрь 2021, 15:15

Дилшод Ходжиаҳмедов сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди

2017 йилдан бери Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Дилшод Ходжиаҳмедов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

«Замонавий IT-хабга айлантириш керак». Президент Мирзо Улуғбек туманидаги IT-паркка борди
11 декабрь 2021, 14:50 2

«Замонавий IT-хабга айлантириш керак». Президент Мирзо Улуғбек туманидаги IT-паркка борди

Шанба куни Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ташриф буюриб, уни «замонавий IT-хабга айлантириш кераклигини» таъкидлади. Давлат раҳбари шу ернинг ўзида ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчилари билан ҳам суҳбатлашди.

Андижон университетида зинадан йиқилиб тушган аёл вафот этди
11 декабрь 2021, 14:49

Андижон университетида зинадан йиқилиб тушган аёл вафот этди

Андижон давлат университети биносининг тўртинчи қаватидан йиқилиб тушган 28 ёшли аёл, воқеа содир бўлганидан 5 кун ўтиб, шифохонада вафот этди.

Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди
11 декабрь 2021, 11:49

Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди

2017 йилдан бери адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.

290 дан ортиқ журналист ҳибсда сақланмоқда — ЖҲҚ
11 декабрь 2021, 11:47

290 дан ортиқ журналист ҳибсда сақланмоқда — ЖҲҚ

2021 йилда дунё бўйлаб қамоқхоналардаги журналистлар сони рекорд даражага етди — 293 нафар ОАВ ходими қамоққа олинган. Яна 24 нафар журналист ҳалок бўлган.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ доирасида савдодаги тўсиқларни бартараф этишга чақирди
11 декабрь 2021, 11:10

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ доирасида савдодаги тўсиқларни бартараф этишга чақирди

Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлаб, ЕОИИ доирасида ўзаро савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф қилиш, янги транспорт йўлакларини барпо этиш ва «яшил» энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди
11 декабрь 2021, 11:09

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 72-сонли йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли автобус пиёдани уриб юборди.

Нима тайёрлаймиз: янги йил дастурхони учун ширинликлар
11 декабрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: янги йил дастурхони учун ширинликлар

Шоколадли ҳамда лимонли меренга рулетлари, апельсин цедрасига эга шоколадли пряниклар, асалли «Арча» ва «Баунти» тортлари, кўргазмали печеньелар — Zira.uz янги йил дастурхони учун ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистонга 200 минг доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди
10 декабрь 2021, 23:04

Ўзбекистонга 200 минг доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди

Ўзбекистонга Россиядан 200 минг доза янги турдаги вакцина — Sputnik Light келтирилди. Шу билан Ўзбекистонда коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя.

Жаҳон янгиликлари дайжести
10 декабрь 2021, 22:44

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда инфляция даражасининг охирги 40 йилликдаги максимумга етгани, Пентагоннинг Афғонистонда «Ал-Қоида» жангарилари кўпайганини маълум қилгани, Мексикадаги автоҳалокатда 50 га яқин кишининг ҳалок бўлгани, Халқаро валюта жамғармаси янги COVID-19 штаммидан келадиган зарарни 5,3 трлн долларга баҳолагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 декабрь 2021, 22:00

10 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Бош прокуратуранинг яна бир ходими пора олгани, To’palang HPD Platinum Сурхондарёда $138 млнлик лойиҳани тендерсиз амалга ошираётгани, Қонунчилик палатаси мажлисининг жонли эфирдан узиб қўйилиши, ОТБнинг Ўзбекистон учун ажратаётган $100 млн кредити, Ўзбекистон иқтисодиёти 30 йил мобайнида қандай ўзгаргани ҳақидаги мақола — «Газета.uz» нинг 10 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг