Яна бир хусусий бандлик агентлигининг 61 фуқародан 45 млн сўмдан олиб, чет элга ишга юбормагани аниқланди.
Хўжаобод туман тиббиёт бирлашмасида 2018−2019 йилларда беморлар тўлаган пулларни талон-тарож қилган мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга жиноят иши қўзғатилди.
26−27 февраль кунлари Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиб, айрим жойларда ёғинлар кучли бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 23−28 метргача кучаяди.
Human хусусий бандлик агентлиги фалиятидан азият чеккан фуқароларнинг катта қисми ўз пулларини қайтариб олди. Бош вазир зарарни Меҳнат вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплашга топшириқ берган эди.
81 туп дарахт кесиб ташлангани сабабли Яккасарой туман ҳокими ўринбосари ва Building And Supplies таъсисчисига қарши жиноят иши қўзғатилди. Айбдорлардан қарийб 2 млрд сўмлик зарар ундирилди. ИИБ бошлиғи ва туман прокурори хайфсан олди. Дарахтлар кесилган жойда 150 туп дарахт экилиб, болалар майдончаси ва сайр ҳудуди барпо этилмоқда.
Жамоат кутубхоналари ҳам иш, таълим ва ижод учун жамоат жойи, ҳам ижтимоий инфратузилма сифатида зарур. Иқтисодчи Ботир Қобилов жамоат кутубхоналарининг фуқаролик жамияти қурилиши, таълим даражасининг яхшиланиши ва ҳар кимга имконият тақдим этишдаги ўрни ҳақида.
Жорий йилда Тошкентда қарийб 700 та лифтни таъмирлаш, 100 та болалар майдончаларини қуриш, шунингдек, болалар боғчалари, мактаблар, шифохоналар ва маданият марказларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Шавкат Мирзиёев янги лойиҳалар билан танишди.
Тошкентнинг Яккасарой туманида 81 туп дарахт кесиб ташланди. Қурувчида 70 туп дарахтни кесишга ҳокимият рухсатномаси бўлган. Мораторий муносабати билан ҳужжат ноқонуний деб топилса, ўсимлик дунёсига етказилган зарар 630,4 млн сўмни ташкил этиши мумкин.
Италиялик бошловчи актёр ва модел Жоржо Гено Тошкентдаги квартирасида жонсиз ҳолатда топилди. Ўлим сабаблари аниқланмоқда.
2020−2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари маълум қилинди. Бу ҳақда иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг янги босқичига бағишланган конференцияда фикр билдирган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасида мобил қурилмаларни IMEI бўйича пулли рўйхатга олиш жараёнини бекор қилиш тўғрисидаги петицияни кўриб чиқиш бошланди.
2001 йилдан буён ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаб келаётган Дада-Али Зуфаров Тошкент ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Журналист Давлат Назар вафот этган ЙТҲда айбли деб топилган ҳайдовчига уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Марҳумнинг турмуш ўртоғи судланувчининг вояга етмаган фарзандини якка боқувчисиз қолдирмасликни сўраган.
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари учун белгиланган фоизда ордер беришга маблағ ажратилмаяпти. Айни пайтда ордер олиш учун катта навбатлар пайдо бўлишига ҳам шу омил сабаб бўлмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Мўминов.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, ҳароратнинг бир оз пастлаши кутилмоқда. Якшанба куни эса илиқ ва нам об-ҳаво ҳукмронлик қилади.
Санжар Юсупов Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади. Лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн долларлик кредит жалб қилинади.
Украинанинг Полтава вилоятида аҳоли Ухандан келтирилганларни жойлаштиришга қарши норозилик билдирди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири 14 кунлик карантин муддатини эвакуация қилинганлар билан биргаликда ўтказишга қарор қилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов президент лицензия ва рухсатномалар сонини икки-уч мартага қисқартириш бўйича топшириқ берганини маълум қилди. Лицензия аҳоли ҳуқуқ ва манфаарлари ҳамда жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган соҳаларда берилиши керак.
Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасига «Усмон Мусҳафи» ва бошқа ноёб асарлар нусхалари ҳамда 350 дан зиёд турли мавзудаги китобларни тақдим этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг