Архив

Changan бренди Avtomechanika Tashkent 2024 кўргазмасида янги моделларини расман тақдим этди
30 октябр 2024, 11:00

Changan бренди Avtomechanika Tashkent 2024 кўргазмасида янги моделларини расман тақдим этди

2024 йил 23−25 октябрь кунлари CAEx Uzbekistan кўргазмалар марказида Avtomechanika Tashkent 2024 бўлиб ўтди.

Энди йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машиналари ҳайдовчилари жаримага тортилади
30 октябр 2024, 10:54

Энди йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машиналари ҳайдовчилари жаримага тортилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда йўлнинг четки чап қисмида ҳаракатланган юк машиналари ҳайдовчилари жаримага тортилади. 2022 йил 1 майдан юк машиналарига йўлнинг чап томонидан ҳаракатланиши тақиқланган, аммо жарима кўзда тутилмаганди.

Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси тақдим этилди. Асосий маълумотлар
30 октябр 2024, 10:00

Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси тақдим этилди. Асосий маълумотлар

2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси тақдим этилди. Келаси йилда ЯИМ ўсиши 6 фоиз бўлиши, инфляция 7 фоизгача пасайиши кутилмоқда. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегараси ЯИМга нисбатан 3 фоиз (49,3 трлн сўм) бўлиши, ташқи қарз лимити эса 5,5 млрд долларгача оширилиши таклиф қилинмоқда.

29 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
29 октябр 2024, 23:30

29 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Штати яна қисқараётган вазирлик ва идоралар, 2025 йил учун ташқи қарзнинг чекланган ҳажми, тўғридан-тўғри маҳаллий бюджет ҳисобига тушадиган солиқ тушумлари, кўпроқ реал даромад топаётган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Самарқандда йўл четидаги «КамАЗ»га урилган Nexia ҳайдовчиси вафот этди
29 октябр 2024, 23:20

Самарқандда йўл четидаги «КамАЗ»га урилган Nexia ҳайдовчиси вафот этди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида йўл четида носоз ҳолда тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Тошкентдаги боғчада болага аёллар кийимини кийдириб, рақсга туширган тарбиячи ишдан олинди
29 октябр 2024, 22:57

Тошкентдаги боғчада болага аёллар кийимини кийдириб, рақсга туширган тарбиячи ишдан олинди

Тошкент шаҳридаги боғчада 6 ёшли болага ота-онасининг рухсатисиз аёллар кийимини кийдириб, пардоз қилдирган ва қизларга хос рақсга туширган тарбиячи ишдан олинди. Боланинг отаси бу ўғлининг қадр-қимматини камситган деб ҳисоблаган.

Газ плиталари ҳар йили Европада 40 мингга яқин эрта ўлимга олиб келиши мумкин — тадқиқот
29 октябр 2024, 22:41

Газ плиталари ҳар йили Европада 40 мингга яқин эрта ўлимга олиб келиши мумкин — тадқиқот

ЕИ ва Буюк Британияда деярли 40 мингта эрта ўлим ҳолати газ плиталарини ёпиқ жойларда ишлатганда ажралиб чиқадиган азот диоксиди таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин, дейилади Испаниянинг Хайме I университети тадқиқотида. Аввал АҚШда ҳам шу мавзуда тадқиқотлар ўтказилганди.

МСК ягона сайлов округи бўйича сайлов натижаларини тасдиқлади
29 октябр 2024, 21:59

МСК ягона сайлов округи бўйича сайлов натижаларини тасдиқлади

Марказий сайлов комиссияси ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови натижаларини тасдиқлади ва сиёсий партиялар ўртасида 75 депутатлик мандатини тақсимлади.

Юқори солиқ ва божлар Ўзбекистонда автобозорнинг ривожланишини чекламоқда — KPMG
29 октябр 2024, 21:34

Юқори солиқ ва божлар Ўзбекистонда автобозорнинг ривожланишини чекламоқда — KPMG

KPMG Uzbekistan автобозор таҳлили ва автомобиль нархини белгиловчи омилларни тақдим этди. Божлар «иномарка»лар нархининг 70% ва ундан кўпроғини ташкил этаётган бўлиши мумкин. Бозор ривожланишидаги тўсиқлар мураккаб сертификатлаш талаблари ва ёнилғи билан боғлиқ муаммоларни ҳам ўз ичига олади.

Вазирлик ва идоралар ходимлари сони яна қисқартирилмоқда
29 октябр 2024, 20:01

Вазирлик ва идоралар ходимлари сони яна қисқартирилмоқда

Президент қарори билан вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва ишлаб чиқариш ходимлари сони яна 2845 тага (5,2 фоиз) қисқартирилмоқда. Ҳокимликларнинг бошқарув аппарати ходимлари сони ҳам камайтирилади.

Сойчага ичимлик сув келди. Қандай қилиб?
29 октябр 2024, 18:28

Сойчага ичимлик сув келди. Қандай қилиб?

Наманган вилоятидаги шу вақтгача ичимлик сув масаласида муаммолари бўлган Сойча қишлоғида 2 млн долларлик халқаро лойиҳа доирасида сув инфратузилмалари қурилди. У ўнлаб қишлоқлар орасидан бир неча мезонларга кўра танлаб олинган. Лойиҳа 2026 йилга қадар давом этади.

Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди
29 октябр 2024, 17:49

Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди

Ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи Аббосбек Файзуллаев ОФК томонидан эркаклар орасидаги энг яхши ёш футболчи деб топилди.

Тошкент туманидаги 43 мингга яқин хонадон 10 соат давомида газдан узилади
29 октябр 2024, 17:30

Тошкент туманидаги 43 мингга яқин хонадон 10 соат давомида газдан узилади

Тошкент туманидаги 42 минг 948 та хонадон 10 соат давомида газ таъминотидан узилади. Бу вақтда газ тармоқларидаги ёзги диафрагмалар қишки диафрагмаларга алмаштирилади.

2025 йилда қайси солиқлар маҳаллий бюджетга йўналтирилади?
29 октябр 2024, 17:16

2025 йилда қайси солиқлар маҳаллий бюджетга йўналтирилади?

2025 йил маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш учун улар ихтиёрида қоладиган солиқ тушумларини кўпайтириш режалаштирилмоқда. Бу юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи, айланмадан солиқ ҳамда қисман жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобига амалга оширилади.

«Ўзбекконцерт» ташкилотни огоҳлантирмай хорижда концерт берадиган санъаткорларнинг лицензиясини тўхтатишини маълум қилди
29 октябр 2024, 16:56

«Ўзбекконцерт» ташкилотни огоҳлантирмай хорижда концерт берадиган санъаткорларнинг лицензиясини тўхтатишини маълум қилди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси санъаткорларга Ўзбекистондан ташқарида концертлар ўтказишдан аввал ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиш шартлигини эслатди. Талабларни бузганларнинг лицензияси муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.

Жиззахда метан «заправка» 8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди
29 октябр 2024, 16:23

Жиззахда метан «заправка» 8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди

Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

«Маҳалла еттилиги» тизимида 51 минг нафар ходим фаолият юритмоқда — Қаҳрамон Қуронбоев
29 октябр 2024, 16:18

«Маҳалла еттилиги» тизимида 51 минг нафар ходим фаолият юритмоқда — Қаҳрамон Қуронбоев

Ҳозир Ўзбекистонда жами 9452 та маҳалла мавжуд. Қаҳрамон Қуронбоевга кўра, аҳолини бошқариш учун яратилган «маҳалла еттилиги» тизими дунёнинг бирорта давлатида йўқ. «Бугунги кунда 51 137 нафар ходим еттиликда фаолият юритяпти», — деди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси.

2025 йилда жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд доллар бўлиши кутилмоқда
29 октябр 2024, 15:34

2025 йилда жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд доллар бўлиши кутилмоқда

2025 йилда давлат номидан ва унинг кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд доллар бўлиши кутилмоқда. Бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, маблағнинг 3 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади.

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари статистикаси яхшиланди
29 октябр 2024, 15:17

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари статистикаси яхшиланди

Тўққиз ой якунига кўра, аҳолининг реал даромадлари 7,7 фоизга ўсди, бу 2023 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан юқори. Аҳоли жон бошига умумий даромадлар 15,5 фоизга (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда — 5,5 фоизга) ўсиб, 17,4 млн сўмни ташкил этди.

Наим Қосим «Ҳизбуллоҳ»нинг янги етакчиси бўлди
29 октябр 2024, 15:17

Наим Қосим «Ҳизбуллоҳ»нинг янги етакчиси бўлди

Наим Қосим «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг янги бош котиби этиб сайланди. 71 ёшли раҳбар 30 йилдан ортиқ ҳаракат етакчисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг