Архив

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
30 октябр 2024, 20:47

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Усмон Шарифхўжаев ўрнига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Шерзод Каримов тайинланди. Бунгача у Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментида ишлаган.

Ўзбекистонда Япония билан ҳамкорликда халқаро университет очилади
30 октябр 2024, 20:07

Ўзбекистонда Япония билан ҳамкорликда халқаро университет очилади

Ўзбекистонда Япониянинг Цукуба университети кўмагида янги халқаро университет очилиши мумкин. Университет ректори Нагата Кёсукэ вазирликлар раҳбарлари билан учрашувда янги университет учун қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишга янги технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Samsung маиший техникаси AI ва дастурий таъминот билан такомиллашмоқда
30 октябр 2024, 19:00

Samsung маиший техникаси AI ва дастурий таъминот билан такомиллашмоқда

Samsung ўз маҳсулотларида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда бир қатор янгиликларни тақдим этади.

2025 йилги бюджет лойиҳаси: Қайси вазирлик ва идорага қанча маблағ йўналтирилади?
30 октябр 2024, 18:50

2025 йилги бюджет лойиҳаси: Қайси вазирлик ва идорага қанча маблағ йўналтирилади?

2025 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, 18 та вазирликка жами 195 трлн сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилиши режалаштирилмоқда (Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларидан ташқари). Ҳар бир вазирлик ва бошқа давлат идораларига қанча маблағ ажратилиши ҳақида маълумотлар.

IFC Ўзбекистонда ACWA Power томонидан яшил энергетика объектлари қурилишини қарз билан қўллаб-қувватлади
30 октябр 2024, 18:31

IFC Ўзбекистонда ACWA Power томонидан яшил энергетика объектлари қурилишини қарз билан қўллаб-қувватлади

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистондаги ACWA Power лойиҳалари, жумладан, 1 ГВт қувватга эга ФЭС, 668 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ва 500 км узунликдаги юқори вольтли электр узатиш линиялари қурилиши учун 240 млн доллар оралиқ кредити ажратди.

Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди, скутер ҳайдовчиси жароҳатланди
30 октябр 2024, 18:12

Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди, скутер ҳайдовчиси жароҳатланди

Яшнобод туманида Tracker ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўқнашув оқибатида скутер ҳайдовчиси жароҳатланди.

Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди — Рақобат қўмитаси
30 октябр 2024, 17:10

Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси онлайн дўконлардан мижозларга 100 млн сўмга яқин маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва 9,3 млн сўмлик товарлар алмаштириб берилишини таъминлади. Қўмита уларнинг оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади, уларни қонунчиликка мослаштирилишини таъминлади.

Нима учун пешоб пайтидаги оғриқни эътиборсиз қолдириб бўлмайди: урологга мурожаат қилишнинг 5 сабаби
30 октябр 2024, 17:00

Нима учун пешоб пайтидаги оғриқни эътиборсиз қолдириб бўлмайди: урологга мурожаат қилишнинг 5 сабаби

Тashkent Medical Park мутахассислари сийдик чиқаришда эътиборга олиш мумкин бўлган нохуш аломатлар ва оғриқлар ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон жамоаси TechWomen дастурида ғалаба қозонди
30 октябр 2024, 16:00

Ўзбекистон жамоаси TechWomen дастурида ғалаба қозонди

Ўзбекистон жамоаси ижтимоий лойиҳа устида ишлаш доирасида TechWomen дастурида ғалаба қозонди. Бу 9 йиллик иштирок давомидаги илк ғалаба ҳисобланади.

Тошкентга тўртта кириш дарвозаси эскизини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди
30 октябр 2024, 15:56

Тошкентга тўртта кириш дарвозаси эскизини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди

Tashkent invest компанияси пойтахтга тўртта кириш дарвозасининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов эълон қилди. Аризалар 7 ноябргача қабул қилинади. Қурилиш ишлари 2024 йилда бошланиши режалаштирилган.

Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
30 октябр 2024, 15:32

Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори билан Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди. Идора атом энергиясидан фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Украина ва Россия энергоиншоотларга ҳужумларни тўхтатишни муҳокама қилмоқда — FT
30 октябр 2024, 15:14

Украина ва Россия энергоиншоотларга ҳужумларни тўхтатишни муҳокама қилмоқда — FT

Украина ва Россия бир-бирининг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатиш бўйича «дастлабки музокаралар»ни бошлади. Қатар мамлакатлар ўртасида воситачи вазифасини бажаради, деб ёзмоқда Financial Times.

Chery Tiggo 9 автомобилларининг халқаро саммити доирасида краш-тест бўлиб ўтди
30 октябр 2024, 15:00

Chery Tiggo 9 автомобилларининг халқаро саммити доирасида краш-тест бўлиб ўтди

20 октябрь куни Хитойнинг Уҳан шаҳрида жойлашган Chery штаб-квартирасида Tiggo 9 Ultimate Safety Exploration Tour номли маросим бўлиб ўтди.

«ҲЭT» чиқинди хизматидан қарзи борлар электр таъминотидан узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
30 октябр 2024, 14:58

«ҲЭT» чиқинди хизматидан қарзи борлар электр таъминотидан узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

«ҲЭТ» 1 ноябрдан чиқинди хизматидан қарзи борларнинг электр энергияси узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Ушбу санадан бошлаб чиқинди хизматидан 3 ойлик қарзи бўлган шахсларга «свет» учун тўловлар қабул қилинмаслиги режалаштирилганди. Бироқ, бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарур.

Акциз солиғини газсиз ширин ичимликларга ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда
30 октябр 2024, 13:13

Акциз солиғини газсиз ширин ичимликларга ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда акциз солиғини таркибида шакар бўлган барча газсиз ичимликлар, жумладан, ширин чойлар, мева шарбатлари ва компотларга ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ширинлаштирувчи ва хушбўйлаштирувчиси бўлган бошқа газли ичимликлар учун ставкани камайтириш таклиф этилмоқда.

Uzum Bank ўзбекистонликлар учун Visa карталарини расмийлаштиришни бошлади
30 октябр 2024, 13:00

Uzum Bank ўзбекистонликлар учун Visa карталарини расмийлаштиришни бошлади

30 октябрдан бошлаб фуқаролар Uzum Банкдан бепул хизмат кўрсатиш, кешбек ва воситачилик ҳақисиз ўтказмалар билан Visa виртуал картасини расмийлаштиришлари мумкин.

Сайловда бир кишига бир неча бюллетень берган сайлов комиссияси аъзоси жаримага тортилди
30 октябр 2024, 12:45

Сайловда бир кишига бир неча бюллетень берган сайлов комиссияси аъзоси жаримага тортилди

Ўзбекистонда 27 октябрь куни ўтган депутатлик сайловларида бир кишига бир қанча бюллетень берган Данғара туманидаги 541-сайлов участкаси сайлов комиссияси аъзоси судланди. Суд унга 375 минг сўм жарима жазосини тайинлади.

Дарсликлар ижараси учун тўловни қайта жорий этиш режалаштирилмоқда
30 октябр 2024, 12:08

Дарсликлар ижараси учун тўловни қайта жорий этиш режалаштирилмоқда

Бюджетнома лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун тўловни қайтариш режалаштирилмоқда (2022 йилда бекор қилинганди). 2−11-синф ўқувчилари учун тўлов ҳар бир тўплам учун 80 минг сўмни ташкил қилиши мумкин. Бу бюджетга юкламани тахминан 376 млрд сўмга камайтириши кутилмоқда.

Фарғона вилоятидаги автобусларда йўл ҳақи 3000 сўм этиб белгиланди
30 октябр 2024, 11:15

Фарғона вилоятидаги автобусларда йўл ҳақи 3000 сўм этиб белгиланди

Фарғона вилояти ҳокими қарори билан вилоятдаги жамоат транспортидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов 3000 сўм этиб белгиланди. Агар йўл ҳақи картадан тўланса, 2400 сўм бўлади.

Changan бренди Avtomechanika Tashkent 2024 кўргазмасида янги моделларини расман тақдим этди
30 октябр 2024, 11:00

Changan бренди Avtomechanika Tashkent 2024 кўргазмасида янги моделларини расман тақдим этди

2024 йил 23−25 октябрь кунлари CAEx Uzbekistan кўргазмалар марказида Avtomechanika Tashkent 2024 бўлиб ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг