Архив

Сурхондарёда 109 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланди
6 июль 2021, 18:25 1

Сурхондарёда 109 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 109 туп қимматбаҳо дарахтларни рухсатномасиз кесиб ташланганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2 млн 245 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Ўсимлик дунёсига 329 млн 157 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.

«У билан келишиш жуда қийин бўлган». Нурсултон Назарбоев — Ислом Каримов ҳақида
6 июль 2021, 17:32

«У билан келишиш жуда қийин бўлган». Нурсултон Назарбоев — Ислом Каримов ҳақида

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбаев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов билан ўзбек-қозоқ чегарасини шакллантириш бўйича қандай музокаралар олиб борганини сўзлаб берди. «Ҳар доим ўзининг қараши бор эди. У билан келишиш жуда қийин бўлган», — деди у.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
6 июль 2021, 16:07

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 8,96 сўмга кўтарилди ва жами 10 602,56 сўм этиб белгиланди. Евро курси бироз пасайди, рубль курси эса бироз кўтарилди.

Июнда темир йўлни тўсиб қўйган чироқчиликлар 15 суткага қамалди
6 июль 2021, 15:21

Июнда темир йўлни тўсиб қўйган чироқчиликлар 15 суткага қамалди

Қашқадарёнинг Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғида июнь ойида энергия таъминоти муаммоларига эътиборни жалб қилиш учун Тошкент-Қарши темир йўлини тўсиб қўйган тўққиз фуқаро 15 кунга ҳибсга олинди.

ЙҲХББ Тошкентдаги радар ва камералар рўйхатини эълон қилди (рўйхат)
6 июль 2021, 14:59

ЙҲХББ Тошкентдаги радар ва камералар рўйхатини эълон қилди (рўйхат)

Тошкент кўчаларида 28 та фоторадар, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузишни қайд этувчи 89 та интеллектуал камера ишламоқда, дея хабар берди ЙҲХББ.

«Сазаган» полигонида Россия ҳарбийлари билан ҳамкорликда жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда
6 июль 2021, 13:02

«Сазаган» полигонида Россия ҳарбийлари билан ҳамкорликда жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда

Россия ҳарбий мутахассислари ва Ўзбекистон ҳарбийлари билан ҳамкорликда «Сазаган» дала-ўқув майдонида «БТР-82» жанговар техникаси ва «АГС-17» гранатомётларидан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари бошланди.

Жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор қилинди
6 июль 2021, 11:59

Жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор қилинди

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, фуқароларнинг жамоат жойида ибодат либосида юрганлиги учун жавобгарлик бекор қилинмоқда. Бунга қадар, ибодат либосида юрганлик учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима ёки 15 сутка қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин эди.

Боғларни аҳолига қайтаринг
6 июль 2021, 11:37 1

Боғларни аҳолига қайтаринг

Бизнинг шаҳарларимиз дарахтларни, яшил истироҳат боғларини ва сув омборларини йўқотиб бормоқда. Бу аллақачон ҳаёт сифатига таъсир қилишни бошлаган. Боғларга кўп харажат кетади деб янглиш хулосалар пайдо бўлмокда, зеро, истироҳат боғлари одамлар ва шаҳарнинг ўзи учун жуда катта аҳамиятга эга. «Газета.uz» колумнисти Ботир Қобилов боғларни сақлашни дарҳол бошлашга ва уларни ҳақиқий эгаларига — одамларга қайтаришга чақиради.

5 июль куни Ўзбекистонда 496 нафар кишида коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди
6 июль 2021, 11:12

5 июль куни Ўзбекистонда 496 нафар кишида коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

Кеча Ўзбекистонда 496 нафар фуқарода коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 360 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Англияда коронавирус чекловлари 19 июлдан бутунлай бекор қилинади
6 июль 2021, 11:07

Англияда коронавирус чекловлари 19 июлдан бутунлай бекор қилинади

COVID-19 пандемияси туфайли Англияда жорий этилган барча чекловлар 19 июлдан бутунлай бекор қилиниши режалаштирилмоқда. «Биз қонуний чекловлардан воз кечамиз ва одамларга вирус билан қандай курашиш тўғрисида ўзлари асосли қарорлар қабул қилишларига имкон берамиз» — деди Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон. Сентябрга қадар мамлакатнинг барча вояга етган фуқаролари икки дозали вакциналар билан тўлиқ эмланиши кўзда тутилган.

Коронавирус бўйича Call-марказларга мурожаатлар сони 3 баробарга ошган
6 июль 2021, 10:56

Коронавирус бўйича Call-марказларга мурожаатлар сони 3 баробарга ошган

Ўзбекистонда коронавирус бўйича ташкил қилинган Call-марказларга мурожаатлар сони 20 кун ичида 3 баробар кўпайган. Call-марказга кунига 1100−1200 та мурожаат келиб тушмоқда.

Ўзбекистонда 6 ой ичида қарийб 119 минг никоҳ қайд этилган
6 июль 2021, 10:54

Ўзбекистонда 6 ой ичида қарийб 119 минг никоҳ қайд этилган

Январь-июнь ойларида республика бўйлаб 118 минг 988 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди. Ҳудудлар бўйича энг кўп никоҳ Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида расмийлаштирилган.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
6 июль 2021, 10:52

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун янги таҳририда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тизими соддалаштирилмоқда, жамоат жойларида ибодат либосида юришга қўйилган тақиқ бекор чиқарилиб, диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланди. Бундан ташқари, диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасини олгач тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби жорий қилинмоқда.

Бухорода 4 та болалар боғчаси ва Педагогика коллежи карантинга ёпилди
6 июль 2021, 10:25

Бухорода 4 та болалар боғчаси ва Педагогика коллежи карантинга ёпилди

Бухоро вилоятидаги 4 та болалар боғчасининг 22 нафар ходимларида ва Педагогика коллежининг 3 нафар ходимида COVID-19 аниқлангани учун мазкур муассасалар 14 кунлик карантинга олинди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири коронавирусга қарши эмланди
6 июль 2021, 10:13

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири коронавирусга қарши эмланди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов 3 июль куни Қашқадарёга хизмат сафари чоғида коронавирусга қарши эмланди.

«Ҳимоя ордерини ҳеч ким олмаса керак, деб ўйлагандим». Танзила Нарбаева — тазйиққа учраган аёллар ҳақида
6 июль 2021, 08:00

«Ҳимоя ордерини ҳеч ким олмаса керак, деб ўйлагандим». Танзила Нарбаева — тазйиққа учраган аёллар ҳақида

Сенат раиси тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган аёллар ҳақида гапирар экан, ҳимоя ордерини ҳеч ким олмасада керак, деган фикрда бўлганини айтди. «Айниқса Ўзбекистонда, узоқ қишлоқларда яшаётган аёллар уйимдаги гап-сўзлар кўчага чиқмасин дейди. Бу тизим қандай ишлар экан деб ўйласам, 1 йил ичида 15 минг аёл ҳимоя ордерини олибди», — деди у. Шунингдек, ҳимоя ордерини эркаклар ҳам олиши мумкинлиги, қолаверса унинг муддатини бир ойдан узоқроққа чўзиш ҳамда бу борадаги қонунчиликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистондаги вазият ривожини муҳокама қилдилар
5 июль 2021, 23:58

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистондаги вазият ривожини муҳокама қилдилар

Россия ва Ўзбекистон президентлари Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожини муҳокама қилдилар.

1 августдан тўй ва маросимларда фақат 50 киши қатнашиши мумкин
5 июль 2021, 23:40

1 августдан тўй ва маросимларда фақат 50 киши қатнашиши мумкин

Республика махсус комиссияси қарори билан 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди
5 июль 2021, 23:34

Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда оммавий тадбирлар, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди. Спорт мусобақалари мухлисларсиз ўтказилиши мумкин.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 июль 2021, 21:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунё бўйлаб содир бўлаётган табиий офатлар, БААнинг эмлаш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллагани, Индонезияда чет элликлар учун кириш қоидалари кучайтирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг