Кеча Ўзбекистонда 476 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 535 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Тошкент яқинида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади.
Қозоғистон маданият ва туризм вазирининг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб Silk road visa амалда қўлланила бошлаши мумкин. Аввалига ушбу ягона виза фақат Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда амал қилиши режа қилинган эди. Қозоғистон вакиласининг сўзларига кўра, виза Буюк Ипак йўли мамлакатлари учун «Осиё Шенгени» вазифасини ўташи кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти видеоселекторда қўшниларни ҳисобга олганда, мамлакат мебель маҳсулотлари бозори 2,5 млрд долларга тенглигини таъкидлади. Шу боис, 15 та ҳудудда кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Қолаверса, яна 10 та ҳудудда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича КСЗлар яратилиши айтилди. «Ҳар бир доллар давлатимизга фойда келтириши керак», — деди у.
Чироқчи туманида электр таъминотидан норози бўлиб, «Афросиёб» поезди йўлини тўсганларнинг 13 нафари судга чақирилди. Мазкур иш доирасида 50 нафар фуқарога чора кўрилаётгани айтилди.
ЖССТнинг болалар ва ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат бергани, Қозоғистонда мажбурий эмланишдан бош тортганларнинг жаримага тортилиши, Эфиопияда ҳаво ҳужуми натижасида 80га яқин кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилиши, 2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланиши, Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланиши, Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтиши — «Газета.uz»нинг 24 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда режага асосан қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда.
Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган Aндижон шаҳар халқ кенгашининг депутати Шуҳрат Каримов қамоққа олинди. У таъсис этган компания мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очилди. Унинг ҳамкасби Жаҳонгир Жиянов буни «депутатларга очиқдан-очиқ босим» деб атади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан бери мамлакатда ўзлаштирилган инвестициялар 83 млрд долларни ташкил этганлигини таъкидлади. Бу олдинги даврга нисбатан 2 баравар кўпроқ.
Ўзбекистонлик самбочи Дилшод Чориев 4 йилга барча миллий ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
23 июнь куни Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтганлиги юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди. Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона муносабатларни асраш тарафдори, бироқ мамлакат ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, дейилади баёнотда.
Депутат Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилиши бўйича ишларни молиялаштириш манбалари президент фармойишида белгиланганларига мос келмаётганига эътибор қаратди. У лойиҳага маиший хизмат бинолари, савдо дўконлари, WiFi ҳудудлари ёки амфитеатр қуриш кўзда тутилмаганини қайд этди.
Долларнинг расмий курси 6,92 сўмга пасайди ва жами 10 564,96 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси бироз пасайди, рубль курси эса бироз кўтарилди.
Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги қурилиш объектида ишлаётган 22 ёшли ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб тушиб, шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Мисрда жойлашган «Ал-Азҳар» университетининг барча муассасаларига фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси асосида қабул қилинади. Таълим олиш юзасидан мурожаатлар 25 июндан — 15 июлгача Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистонда 2020 йилда 101,6 тонна олтин қазиб олинди. Бу билан Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёда 8-ўринни эгаллади.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг туризм вазирлари йиғилишида Қўқон шаҳри кенгаш мамлакатларининг «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди.
ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида жами 3,3 кг, Тошкент вилоятида жами 5,4 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди. Барча ҳолатларда наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши доирасида делегациялар аъзолари Қўқондаги туристик объектлар билан танишди. Марғилондаги Ҳунармандлар маркази, Риштон халқаро кулолчилик маркази ҳамда Меҳригиё саломатлик боғининг лаванда даласи «Газета.uz» фоторепортажида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг