Архив

Тошкентдаги ички кийимлар дўконини танқид қилган блогер диний контенти учун жаримага тортилди
19 февраль 2023, 12:24

Тошкентдаги ички кийимлар дўконини танқид қилган блогер диний контенти учун жаримага тортилди

Ички кийимлар дўконини танқид қилган чирчиқлик блогер жаримага тортилди. Бу ишни «ўзининг диний қарашларидан келиб чиқиб» қилганини айтган фуқарога тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тушунтирилди. Пойтахт ИИББ жамиятда ўзини тутиш қоидалари ва қонунчиликка итоаткор бўлишга чақирди.

Тошкентда 35 туп дарахтни кесиб ташлаганларга жиноят иши қўзғатилди
19 февраль 2023, 11:59

Тошкентда 35 туп дарахтни кесиб ташлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида фирмага берилган ҳудудда 35 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 196 млн сўм зарар етгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб қочиб кетди
19 февраль 2023, 11:55

Қашқадарёда Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб қочиб кетди

Яккабоғ туманида Gentra автомобили ҳайдовчиси пиёдани уриб қочиб кетди. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этди. Тезкор суриштирув давомида ЙТҲни 27 ёшли йигит содир этгани аниқланди.

Тошкент вилоятида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди
18 февраль 2023, 23:52

Тошкент вилоятида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида бир оиладан тўрт киши ҳалок бўлди, яна уч нафари касалхонага ётқизилди. Ўлим сабаби озиқ-овқат ёки ис газидан заҳарланиш бўлиши мумкин. Текширув учун овқат қолдиқларидан намуналар олинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 февраль 2023, 23:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда қидирув-қутқарув ишларининг тўхтатилаётгани, АҚШдаги компаниянинг 100 нафардан зиёд болани хавфли ишларга жалб қилгани, Париждаги савдо марказида эркак ўзини юқори қаватдан ташлаб юборгани оммавий саросимага сабаб бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Муштум» медаллари: Иккиюзламачига, сафсатабозга, сансалорчига ва бошқаларга
18 февраль 2023, 23:20

«Муштум» медаллари: Иккиюзламачига, сафсатабозга, сансалорчига ва бошқаларга

100 ёшга тўлган «Муштум»нинг кўплаб адабий қаҳрамонлари, доимий рукнлари бор. ««Муштум» медаллари» — шундай рукнлардан бири. «Газета.uz» 1972 йилда журналнинг 15 та сони давомида эълон қилинган «медаллар»ни бир саҳифага жамлади. Бу «медаллар»га лойиқлар ҳали ҳам орамизда бўлиши мумкин.

100 ёшга тўлган «Муштум»нинг карикатуралари
18 февраль 2023, 22:10 1

100 ёшга тўлган «Муштум»нинг карикатуралари

100 йил аввал — 1923 йил 18 февралида Қодирий асос солган «Муштум»нинг илк сони чиққан. Танқидий ҳажвиялар исталган нашрда чиқиши мумкин, аммо бу журнални ажратиб турувчи жиҳат — унинг ўткир карикатуралари эди. «Газета.uz» «Муштум»да чиққан ҳажв-суратлар тўпламини эътиборингизга ҳавола қилади.

Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди, 2 ҳайдовчи жабрланди
18 февраль 2023, 21:48

Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди, 2 ҳайдовчи жабрланди

Тошкентнинг Амир Темур кўчасида яна бир йирик ЙТҲ содир бўлди — бирданига тўртта автомобиль тўқнашди, улардан бири ёниб кетди. Икки ҳайдовчи жароҳатланган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари зилзиладан жабр кўрган Хатай вилоятига ташриф буюрди
18 февраль 2023, 21:10

Ўзбекистон ТИВ раҳбари зилзиладан жабр кўрган Хатай вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди. У Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан ҳам учрашди.

Эски-Жува бозорида сотувчи аёл ҳамкасбининг қулоғини тишлаб, узиб олди
18 февраль 2023, 16:35

Эски-Жува бозорида сотувчи аёл ҳамкасбининг қулоғини тишлаб, узиб олди

Тошкентдаги Эски-Жува бозорида сотувчи аёллар ўртасида юзага келган ўзаро жанжал вақтида 29 ёшли аёл ҳамкасбини дўппослаб, қулоғининг бир қисмини тишлаб, узиб олди. ЖИБ Шайхонтоҳур тумани суди томонидан ҳамкасбининг қулоғини тишлаган аёлга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида мослашувчан тарифлар жорий этилади
18 февраль 2023, 15:26

1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида мослашувчан тарифлар жорий этилади

Тошкент шаҳрида 1 апрелдан жамоат транспортида йўл ҳақи тўлашнинг мослашувчан тизими (1 соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тарифлар) жорий этилиши режалаштирилмоқда. Электрон тўловлар учун чегирмалар қўлланади.

Navruz Group уй-жойларни сотиб олиш бўйича кенг кўламли молиявий хизматларни таклиф қилади
18 февраль 2023, 15:00

Navruz Group уй-жойларни сотиб олиш бўйича кенг кўламли молиявий хизматларни таклиф қилади

Ҳозирда Navruz турар-жой мажмуасида жойлашган хонадонларни қулай шартларда харид қилиш мумкин.

Пўлат Бобожонов Волейбол федерацияси раиси этиб сайланди
18 февраль 2023, 11:57

Пўлат Бобожонов Волейбол федерацияси раиси этиб сайланди

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Жиззахда бегона аёл билан қўлга тушган профилактика инспектори ишдан олинди
18 февраль 2023, 11:48

Жиззахда бегона аёл билан қўлга тушган профилактика инспектори ишдан олинди

Ғаллаорол тумани ИИБ профилактика катта инспектори бегона аёл билан қўлга тушиши ортидан ишдан олинди. Шунингдек, туман ИИБнинг 4 нафар раҳбари инспектор фаолияти устидан етарлича назорат ўрнатмагани учун жазоланди.

Нима ўқиймиз? Таълим бўйича эксперт Комил Жалилов тавсия қилади
18 февраль 2023, 11:29

Нима ўқиймиз? Таълим бўйича эксперт Комил Жалилов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли бир нечта марказий кўчалар ёпилади
18 февраль 2023, 11:06

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли бир нечта марказий кўчалар ёпилади

Пойтахтнинг қатор марказий кўчалари 19 февраль куни «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан ёпилади.

2023 йилда Бухорода электр тақчиллиги ҳажми 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда
18 февраль 2023, 10:41

2023 йилда Бухорода электр тақчиллиги ҳажми 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда

Бухорода 2023 йилда йиллик электр истеъмоли 4,3 млрд кВт соатни ташкил этиб, тақчиллик 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда. Президент ўтказган йиғилишда буларни қоплаш учун 740 та корхонада 22 МВтли, ижтимоий объект ва кўп қаватли уйлар устида 11 МВтли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги айтилди.

Нима тайёрлаймиз: Бананли пишириқлар
18 февраль 2023, 10:01

Нима тайёрлаймиз: Бананли пишириқлар

Бананли крамбл, шоколад ва бананли маффинлар, банан солиб пиширилган қатлама ва кекслар, печенье ва қуймоқлар, французча гренка ва бошқалар — Zira.uz ширин ва ноодатий бананли пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Тошкентга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус» олиб келинади
18 февраль 2023, 09:53

Тошкентга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус» олиб келинади

Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус олиб келинади. 18 метрли транспортнинг қайрилиш даражаси йўл параметрларига тўғри келиши учун унинг ўртаси «гармошкали» тарзда бўлади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 февраль 2023, 22:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Истанбулда бўлиши кутилаётган зилзилада Қаҳраманмарашдагидан кўпроқ қурбон берилиши мумкинлиги, Европа Россия компания ва фуқароларининг 21,5 млрд евролик активларини музлатгани, АҚШда ёшлар ўртасидаги муштлашувнинг отишмага айланиб кетгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг