Наманган вилоятида содир бўлган учта ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва 1 нафар велосипедчи вафот этди. Яна 4 киши шифохонага ётқизилди. Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда ЯИМ 2022 йилда 6 фоизга ўсиши ва қарийб 840 трлн сўмни (МБнинг 16 ноябрдаги курси бўйича 78,2 млрд доллар), 2023 йилда 972 трлн сўмдан ортиқ ($90,5 млрд) бўлиши ва 2024 йилда эса 1 триллиард сўмдан (қарийб $105 млрд) ошиши мўлжал қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев навбатдаги очиқ мулоқотни тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан, олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан ўтказади. Шундан келиб чиқиб, ССВ аҳоли ва тиббиёт ходимларининг таклиф, муаммо ва камчиликларини ўрганиш мақсадида махсус «Call-марказ»ни ишга туширди.
Энди тадбиркорлик, шаҳарсозлик, якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш учун берилган ерлар, қолаверса, хусусийлаштирилган давлат объектлари ҳудудларини хусусийлаштириш мумкин. Ариза бериш тартиби, уни рад этиш асослари, хусусийлаштирилган ерларни мулкдордан олиб қўйишни тартибга солувчи қонун президент томонидан имзоланди.
2021 йилнинг уч чораги якуни бўйича Ўзбекистонда ишсизлик даражаси йиллик кўрсаткичда 1,7 фоизга камайган ҳолда 9,4 фоизни ташкил этди. Меҳнат вазирлиги томонидан ўтказилган сўров мамлакатда расман 6,1 миллион фуқаро ишлаётганини, улардан 5,9 миллиони норасмий секторда банд эканлигини кўрсатди. Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,4 млн кишини ташкил этган.
Президент қарори билан Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Германия тараққиёт банкидан 29,8 млн евро кредит жалб этилади. Лойиҳа 4 йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Душанба куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари 8000 доллар олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг фикрича, Афғонистоннинг янги ҳукумати ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажара олади. Чунки мамлакатни тинчлик ва фаровонликка олиб боришнинг бошқа йўли йўқ.
Президент ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашувини тақиқлашни назарда тутувчи қарорни имзолади. Эндиликда, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар агротехник тадбирлар ўтказиш, кредитлардан фойдаланиш, буғдойни сотиш жараёнларига аралаша олмайди.
Президент топшириғига асосан илк маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди. Унда мамлакатнинг табиий-географик ўрни, ресурслари, атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолиси, иқтисодиёти ва тарихи акс эттирилган.
Сенатнинг 21 ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади ва унда асосий эътибор «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ва «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунларга қаратилади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш кутилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказини ахбороти ва ҳукуматга юборилган сўров ҳам муҳокама қилинади.
ЖССТ ва Бутунжаҳон қандли диабет жамғармаси Ўзбекистон ва Қирғизистонда юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан қандли диабетнинг олдини олиш ва назорат қилиш хизматларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Ўзбекистонда 245 мингдан ортиқ қандли диабет билан касалланган бемор бор.
NASA олган қуюқ чангли туман остидаги Тошкент сурати earth.com сайтида кун фотоси сифатида эълон қилинди. Иқлимшунос олим Томас Гилл Тошкентда қайд этилган чанг концентрациясини «мисли кўрилмаган» деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, бу шаҳар ҳудуди атмосферасида қайд этилган энг йирик PM10 қийматларидан бири бўлиши мумкин.
2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади.
Тошкентда Чилонзор метро линиясини «Буюк Ипак йўли» бекатидан ТТЗ массивигача узайтириш режалаштирилган. Ер ости линиясини ётқизишнинг иккита варианти — Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш устида ишланмоқда.
Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 2018 йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимни Рустам Иноятов эгаллаб келаётган эди.
Ливия ҳукумати Каддафийнинг ўғли топширган президентлик сайловларида қатнашиш тўғрисидаги аризани рад этгани, Ливерпуль шаҳрида теракт содир этилгани, АҚШ Украинага 80 тонна ўқ-дорилар юборгани, Норвегияда дельта штаммининг янги варианти аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Адлия вазири Русланбек Давлетов коррупцияни кескин камайтиришда бирёқлама ёндашув, жумладан, фақат ўлим жазосини жорий қилиш ёки фақат диний таълимни кучайтириш билан иш битмаслигини таъкидлади. Вазирнинг фикрича, муаммони ҳал этиш учун комплекс ёндашиш, «агрессив кадр сиёсатини юритиш керак».
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Грузия терма жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлди.
Ўзбекистон Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилишни бошлаши, Андижонда 6 киши зўрлаганини айтган аёл туҳмат учун жавобгарликка тортилиши, Беҳзод Мусаев тунда Тошкент шифохоналаридаги вазиятни ўрганиши — «Газета.uz»нинг 15 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг