Архив

Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди
18 ноябрь 2021, 10:41

Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди

Президент фармонига асосан, Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди. У 2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шерзод Шерматов АКТ вазири лавозимига тайинланди
18 ноябрь 2021, 10:24

Шерзод Шерматов АКТ вазири лавозимига тайинланди

Президент фармонига асосан, Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди. У 2017−2018 йилларда ушбу вазирликни бошқарган. Шерматов охирги уч йил халқ таълими вазири лавозимида ишлаган.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт» ни алмаштириш муддати узайтирилди
18 ноябрь 2021, 09:56 3

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт» ни алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукумат эски ҳайдовчилик гувоҳномалари ва рўйхатга олиш гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини 2022 йил охиригача узайтирди. Унинг муддати ҳайдовчилик гувоҳномаси ва рўйхатга олиш гувоҳномаси берилган йилга боғлиқ. Агар улар 2010 йилгача берилган бўлса, 31 мартгача алмаштирилиши керак.

Депутат Феруза Бабашева атрофида нималар содир бўлмоқда?
18 ноябрь 2021, 02:30

Депутат Феруза Бабашева атрофида нималар содир бўлмоқда?

9 ноябрь куни прокуратура маҳаллий депутат Феруза Бабашевани «Агробанк» бошқарма бошлиғининг аризаси туфайли дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида тақдимнома киритди. Бир неча кундан сўнг ижтимоий тармоқларда октябрь ойи бошида тасвирга олинган ва депутатнинг эркак киши билан тўшакдаги ҳолати акс этган тасвирлар пайдо бўлди. Феруза Бабашева вилоят ИИББ ходимларини таҳдид қилиш ва босим уюштиришда айблади. Жамоатчилик депутатни ҳимоя қилиб чиқди. ХДП шахсий ҳаётга аралашишга йўл қўйиб бўлмаслигини эслатди.

17 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 ноябрь 2021, 22:05

17 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда ёғган биринчи қор, янги амалга оширилган тайинловлар, газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти бўйича чеклов жорий этилиши — «Газета.uz»нинг 17 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 ноябрь 2021, 21:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинада COVID-19 дельта штаммининг 11 варианти аниқлангани, Польша 15 декабрдан Беларус билан чегарада тўсиқ қуришни бошлаши, Қозоғистонда уй портлаши оқибатида 10 кишининг яралангани ва 3 кишининг ҳалок бўлгани, Автрия ва Венгрияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти бўйича чеклов жорий этилади
17 ноябрь 2021, 21:37 1

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти бўйича чеклов жорий этилади

17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилади. Бунинг натижасида биринчи навбатда аҳолига газ етаказиб берилади. Масалан, Жиззах вилоятидаги 68 та газ қуйиш шохобчасида соат 17:00 дан 23:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.

Бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини баҳолаш бошланди
17 ноябрь 2021, 21:06

Бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини баҳолаш бошланди

Ўзбекистонда 15 ноябрдан 7 декабргача бошланғич синфларда ўқиш (EGRA) ва математика кўникмаларини баҳолаш (EGMA) бўйича илк тадқиқот ўтказилмоқда. USAID ва Халқ таълим вазирлиги ўртасидаги қўшма лойиҳа ушбу фанлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришга ёрдам беради.

Олий суд раисининг хизмат машинаси ЙТҲга учраган. Ҳайдовчи даволанмоқда
17 ноябрь 2021, 20:50

Олий суд раисининг хизмат машинаси ЙТҲга учраган. Ҳайдовчи даволанмоқда

Тошкентда Олий суд раиси Козим Комиловга тегишли Malibu русумли хизмат машинаси ЙТҲга учради. Ҳодиса юз берганда раис машинада бўлмаган. Автомобиль ҳайдовчиси ҳозирда даволанмоқда.

Қордаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори сезиларли даражада эмас — Ўзгидромет
17 ноябрь 2021, 20:42

Қордаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори сезиларли даражада эмас — Ўзгидромет

Ўзгидромет томонидан Тошкент шаҳрида кундузи ўтказилган қор намуналари таҳлиллари қордаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори сезиларли даражада эмаслиги ва инсон саломатлигига зиён етказмаслигини тасдиқлади. Шунингдек, ёғинлар ёққанда биринчи ярим соатда ташқарида бўлиш тавсия этилмаслиги, чунки бу вақтда асосий ифлосланиш миқдори атмосферадан ювилиши айтилди.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда
17 ноябрь 2021, 20:01

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтаҳур туманларида электр энергияси таъминоти узилишлар кузатилмоқда. Бунга Зангиота туманидаги «Хасково» подстанциясида қисқа туташув натижасида ўчиш сабаб бўлган.

Навоийда олтин қазиб олиш вақтида 4 киши қум остида қолиб ҳалок бўлди
17 ноябрь 2021, 19:05

Навоийда олтин қазиб олиш вақтида 4 киши қум остида қолиб ҳалок бўлди

Навоий вилояти Конимех тумани Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш вақтида 4 нафар фуқаро қум босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 19 ноябрда Россияга ташриф буюради
17 ноябрь 2021, 18:21

Шавкат Мирзиёев 19 ноябрда Россияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк икки томонлама ташрифи 19 ноябрь куни Россияга бўлади.

«Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи пора билан қўлга тушгани айтилмоқда
17 ноябрь 2021, 17:54

«Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

«Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи ва етакчи мутахассиси тадбиркордан савдо мажмуасини қуришда сарфланаётган сув баённомасини базага киритмаслик учун 2000 доллар талаб қилгани айтилмоқда. Етакчи мутахассис пулларнинг бир қисмини олганида қўлга тушган.

Энди пахта кластерлари билан тузилган битим суд орқали бекор қилинади
17 ноябрь 2021, 17:24

Энди пахта кластерлари билан тузилган битим суд орқали бекор қилинади

Президент фармони билан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти тартибга солинмоқда. Эндиликда кластерлар махсус комиссия хулосаси асосида Ҳукумат қарори билан ташкил қилинади ва 30 йилга битим тузилади. Томонлардан бири қарши бўлса, мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаса ёки кластерга аъзо фермерларнинг 66 фоизи мурожаат қилсагина битим бекор қилинади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
17 ноябрь 2021, 16:45

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,46 сўмга кўтарилиб, 10 755,26 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш 8 фоизга ошган — БМТ
17 ноябрь 2021, 16:45

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш 8 фоизга ошган — БМТ

Афғонистонда 2021 йилда афюн етиштириш ҳажми 8 фоизга ўсиб, 6,8 минг тоннага етди. Бу эса 320 тонна соф героин дунё бўйлаб бозорларга киришини англатади, дейилади БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботида.

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер қимирлаши кузатилди
17 ноябрь 2021, 16:41

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер қимирлаши кузатилди

Қирғизистонда кузатилган зилзила Ўзбекистон ҳудуларида ҳам сезилди. Жумладан, Хонободда 3−4 балл, Қўрғонтепада 3 балл, Жалақудуқда 3 балл, Пахтаободда 3 балл, Асакада, Норин, Марҳамат ва бошқа туманларда 2 баллик силкинишлар қайд этилди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси қарийб 800 млн долларга ошди
17 ноябрь 2021, 16:28

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси қарийб 800 млн долларга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин валюта захираси 35,21 млрд долларни ташкил этган. Ўтган ой билан таққослаганда, захиралар 797,1 млн долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунга жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилиши сабаб бўлган.

Об-ҳаво шароити туфайли қатор авиарейслар кечиктирилди
17 ноябрь 2021, 16:03

Об-ҳаво шароити туфайли қатор авиарейслар кечиктирилди

Қаттиқ қор ва ҳаво ҳароратининг кескин тушиши сабабли Тошкент аэропортида қатор рейслар кечиктирилди. Дубайга учган HY-333 рейсининг самолёти йўловчининг қариндоши вафот этгани сабабли учишдан бош тортгани сабабли кечиктирилганлиги маълум бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг