Қорақалпоғистонда ИИВ ходими тадбиркорнинг маҳсулотини ЙПХ масканлари орқали Хоразм вилояти ҳудудига ўтказиш эвазига пора олган вақтда ушлангани айтилмоқда. У шериклари билан ҳар бир юк ортилган транспорт воситасига 3,5 млн сўмдан сўраган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик, жиноят содир этишга суиқасд қилиш ва пора бериш моддалари билан иш қўзғатилди.
16 — 17 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шу кунлари республика бўйича шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ҳарорат кечалари 5−8° совуқгача, кундуз кунлари 0−3° илиқгача бўлади.
Москва вилоятининг Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида юз берган ёнғинда 2 киши жароҳатланган ва 4 киши вафот этган. Ташқи меҳнат миграциясининг Москвадаги ваколатхонаси вафот этганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси эканини тасдиқлади.
Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича COP26 саммитида «Энг яхши атроф-муҳит фотосуратчиси 2021» танлови ғолиблари эълон қилинди. Унда нафақат иқлим ўзгариши муаммолари, балки инсониятнинг оғир шароитларда омон қолиш масаласи ҳам кўтарилади. Танловнинг энг қизиқарли фотосуратларини тақдим этамиз.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳозирга қадар тизим тўлиқ рақамлаштирилмагани учун хорижлик ҳамкасблари олдида уялиб қолаётганини таъкидлади. «Ўзбекистон олий таълим тизимида журнал, рейтинг дафтарча қоғоз кўринишда бўлмайди», — деди Абдуқодир Тошқулов. У шунингдек, энди талабалар гувоҳномаси ҳам ID карта шаклида бўлишини қўшимча қилди.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбарига ўринбосар этиб сайланди.
Ўзининг биринчи буйруғи билан янги соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев аввалги вазир Абдухаким Хаджибаевнинг буйруғи билан қўлланилган барча интизомий жазо чораларини бекор қилди.
Адлия вазири газ ва электр таъминотидаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани борасида фикр билдирар экан, шартнома шартини бажармагани учун таъминотчи корхоналар устидан судга мурожаат қилиш кераклигини айтди. «Шу йўл билан ҳаммасини тартибга солса бўлади. Масъулияти албатта ошади, тўлаб кўрсин зарарни кейин билади қанақа ҳал қилишини», — деди Русланбек Давлетов.
Жума куни кечки пайт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 минг доллар миқдоридаги порани олаётганида ушланди.
Январь-октябрь ойлари давомида содир бўлган 7684 та йўл-транспорт ҳодисасида 1964 киши ҳалок бўлган, 6886 киши эса жароҳатланган. Бу рақамлар узоқ карантин чекловлари амал қилган 2020 йилдаги жами кўрсаткичлардан ҳам ошишга улгурган.
Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик мактубини йўллади. Давлат раҳбари беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини 1000 долларга етказиш, соҳага икки баравар кўпроқ маблағ йўналтириш кўзда тутилганини қайд этди. У шунингдек, сана муносабати билан 82 нафар тиббиёт ходимини давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекканини маълум қилди.
Ўзбекистон Вирусология институти асосчиси, профессор Шабат Хўжаев 98 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Нью-Йорк академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлган. Фан арбоби Ўзбекистон аҳолисини гепатит вирусига қарши оммавий эмлаш ғоясини илгари сурган, 1990 йилга келиб, вирусли гепатит Б га қарши эмлаш дастурини ишлаб чиққан эди.
«Zarafshan Golden Group» МЧЖ компанияси раҳбари, сенатор Улуғбек Файзиев Навоий вилояти Қизилтепа туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманга 25 йил раҳбарлик қилган Шабон Набиев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Чангли туман тарқалди, лекин ҳаёт сифати ва давомийлиги бевосита боғлиқ бўлган ҳаво сифати яхшиландими? Дарахтларни мунтазам кесиш аллақачон иқтисодий йўқотишларга эга. Табиатга ғамхўрлик қилишни бошлаш учун ҳалокатлар ва офатларни кутиш шарт эмас. Ахир гап энг муҳим нарса — ҳар биримизнинг бугунги кундаги ҳаётимиз ҳақида бормоқда, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.
Товуқ сонлари ва гречка, чахохбили, рамён, қозон-кабоб, котлеталар — Zira.uz товуқ гўштидан тайёрланадиган серсув таомлар рецептларини тақдим этади.
Британиядаги афғон диаспораси вакиласи Анжела Ғаюр Instagram`да афғон аёллари учун Ҳирот онлайн мактабига асос солди. Мактаб ҳозирда 400 дан ортиқ кўнгилли муаллимларни жалб қилиш ва 1000 га яқин ўқувчини қамраб олишга эришган.
Ўзбекистонда янги ва эски автомобилларни харид қилиш ҳамда вақтинча олиб кириш учун тўловни харид нархининг 1 фоизигача камайтириш таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, автомобиллар ва уй-жойлар олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун бож ва йиғимларни унификация қилиш таклиф этилмоқда.
Бўстонлиқ туманида 56 туп дарахт кесиб ташланиши, USAID Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиш учун қўшимча 2,5 млн доллар ажратиши, Шавкат Мирзиёевнинг Туркий кенгаш саммитидаги иштироки — «Газета.uz»нинг 12 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Миллий тикланиш партияси раҳбари электрон сигареталарни чеклаш таклифи билан чиқди. «32 мамлакатда электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак», — деди Алишер Қодиров. Партия фракцияси аъзолари уни қўллаб-қувватлади.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг