Президнет шу ҳафта чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказади. Давлат раҳбари 10−11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради.
Покистоннинг Готки шаҳрида поездлардан бири рельсдан чиқиб кетиб, иккинчи йўловчи поездига урилди. 36 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бир неча одамлар вайроналар остида қолиб кетган.
Кеча Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудида 242 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 147 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш тўғрисидаги эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг учинчи босқичи якунланди. Бугунги кунда, талабгорлардан Компанияни сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига қўшимча таклиф ҳамда изоҳлари олинди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқумат вакиллари Тошкент, Самарқанд, Термиз, Душанбе, Хўжанд, Пенжикент ва бошқа шаҳарлар ўртасида автобус қатновини тиклаш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли Самарқанд ва вилоятнинг бир қатор туманлари сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Табиат ҳодисалари ва ҳайвонот дунёси суратлари иштирок этадиган «Nature Photographer of the Year 2021» фото-танловининг натижалари эълон қилинди. Бу йилги танловда оптик иллюзиядаги орангутан сурати ғолиб бўлди.
Тошкентнинг айрим ҳудудларида бир неча кундан буён электр энергияси ва сув йўқлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. Улардан энг қизиқарлиларини «Газета.uz» йиғиб чиқди.
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳри аэропортидада видео лавҳалар тарқалди. Маълум бўлишича, парвоз Россиянинг «Royal Flight» авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан сўнг, самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга ҳаво ҳароратининг 44°дан юқори бўлиши сабаб бўлган.
Aмерика кубоги мусобақасининг мезбони аниқ бўлиши, ўзбекистонлик боксчиларнинг Осиё чемпионатидаги ғалабаси, Ўзбекистон футзал терма жамоаснинг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари, ЎФAнинг навбатдан ташқари конгресси — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 минг 722 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 197 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Электр таъминотидаги узилишларга 1−3 июнь кунлари қатор ҳудудларда кузатилган кучли шамол ҳамда ҳавонинг сезиларли исиши натижасида электр энергиясига талаб ошгани сабаб бўлди, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.
«Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолиши, цемент импортининг ҳажми ошиши, Мактабгача таълим вазирлигидаги тайинловлар, Aндижондаги ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар — «Газета.uz»нинг 5 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Андижонда 100 гектар ер майдонини 135 минг долларга сотмоқчи бўлган Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги дирекция бош мутахассиси, вилоят ҳокимлиги бош бошқармаси ғазначиси ҳамда компания раҳбарига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Ferkensco ва «Газпромбанк» ўртасида янги кимё мажмуасини молиялаштириш тўғрисида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
S&P Global Ratings агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, лекин рейтинг прогнозини «салбий»дан «барқарор»га оширди. Ушбу қарор ташқи қарз ўсишининг секинлашгани, такомиллашган фискал сиёсат ва ислоҳотлар билан боғлиқ. Агентлик, шунингдек, мамлакатнинг кредит рейтингини янада камайтиришга хизмат қилувчи омилларга ҳам тўхталиб ўтган.
Ҳукумат қарори билан республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати, майда дисперсли заррачалар бўйича эса ойлик кузатишлар амалга оширилиши белгиланмоқда. Ҳужжатда шунингдек, 1 декабргача атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот базаси шакллантирилиши белгиланган.
Бухоро вилоятида янги газ-кимё мажмуаси қурилишини молиялаштиришга қаратилган тўрт томонлама ўзаро англашув меморандуми Jizzakh Petroleum ва «Газпромбанк» томонидан имзоланди.
Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб Баходиржон Онорбоев тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаган Каҳрамон Олимов эса бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Вазирнинг яна бир ўринбосари ҳам ўзгарган.
ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг