Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди. У «Афғонистоннинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарблигини» айтиб ўтди.
Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев Истанбулда учрашди. Қирғиз президенти матбуот хизмати ёзишича, Ўзбекистон етакчиси «икки мамлакат ўртасидаги товар айланмасини 1 млрд долларга ошириш учун реал имконият мавжуд», дея таъкидлаган. Садир Жапаров ҳамкасбини яна бир бор Қирғизистонга таклиф қилди.
Ҳиндистонда ўз уйлари устида Покистон байроғини кўтарган 4 фуқаронинг давлатга ҳиёнатда айбланиб ҳибсга олингани, АҚШ, Буюк Британия ва Европа иттифоқи давлатларининг миграция инқирозида Беларусни айблагани, Александр Лукашенконинг мигрантлар Донбассдан қурол ўтказишга уринганини айтгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Чегара ҳудудида қочқинлардан ташкил топган бир неча ўнлаб одамлар Беларусдан Польшага чегарани бузиб кирди. Польша хавфсизлик кучлари уларни тўхтатиб қолган.
2000−2020 йилларда Ўзбекистондан 1,1 миллиондан ортиқ киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Худди шу даврда мамлакатга хорижликлар 11 баравар камроқ кўчиб келган.
Тошкентда 15 ёшли мактаб ўқувчиси билан жинсий яқинлик қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг икки нафар шериги ушбу жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд ўқитувчини 4 йилга, унинг шерикларини эса 2 йилга озодликдан маҳрум этди.
Йил бошидан буён биржаларда Аи-80 русумли бензиннинг улгуржи нархи 72,1 фоизга — бир тоннаси учун 5,81 миллион сўмдан 10 миллион сўмга қимматлашди. Шу билан бирга, асосан импорт қилинадиган ва жаҳон котировкалари билан боғлиқ бўлган бошқа турдаги (Аи-91, Аи-92 ва Аи-95) ёқилғининг ўсиш суръатлари маҳаллий аналогга нисбатан пастроқ бўлди. Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» ва Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат Аи-80 русумли бензин нархини ушлаб турганини маълум қилганди.
Мунтазам пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари қон босими ва холестерин миқдорини меъёрлаштиради. Одам кунига қанча масофа юриши керак, юриш вақти ва масофасини қай тартибда ошириб бориш зарур? Бу ҳақда Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова маълумот берди.
10 ойда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 191 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. «Ўзсувтаъминот», «Ҳудудгазтаъминот», Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонун бузар такшилотлар топ-5талигидан ўрин олган. Натижада 2556 нафар мансабдор жаримага тортилди, 64 нафари эса ишдан бўшатилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,02 сўмга кўтарилиб, 10 737,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй бергани сабабли Юнусобод, Олмазор ва Шахонтоҳур туманларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Ўзбекистонда жами электр энергиясининг қарийб 60 фоизи жамоат бинолари истеъмолига тўғри келмоқда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назировнинг фикрича, «уй-жой ва биноларни эксплуатация қилишда энергия тежаш бўйича катта муаммолар мавжуд». Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакили Марко Мантованелли эса юқори энергия сарфи газни атроф муҳитга ташлаш ва иқлим ўзгаришларига сабаб бўлишини таъкидлади. Ўзбекистон муаммони бартараф этиш учун Миллий дастур ишлаб чиқмоқчи.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди. Бу маблағ дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун сарфланади.
Ярим йил ичида дунё бўйлаб қочқин, кўчирилганлар, бошпана изловчилар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони 84 миллионга етди. Қочқинларнинг аксариятини Сурия, Венесуэла ва Афғонистон фуқаролари ташкил этмоқда. «Қуролли тўқнашувлар, COVID-19 пандемияси, қашшоқлик, озиқ-овқат муаммолари ва иқлимдаги фавқулодда вазиятлар кўчирилган одамларнинг оғир аҳволини янада кучайтирмоқда», — дейилади БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси ҳисоботида.
Дам олиш кунлари мамлакатга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни +8…+13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров телефон суҳбати давомида фуқарони ҳақорат қилганлиги маълум бўлди. Вилоят ҳокимлигининг таъкидлашича, фуқаро уйи «снос»га тушганлиги сабабли ҳокимга қурилиш фирмасидан 400 кв метрли уй-жой ва Gentra автомобилини ундириб беришни сўраб бир неча маротаба мурожаат қилган. Андижон ҳокимининг ҳаракатларига вилоят ҳокимлиги томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.
Дунё бўйлаб аввал кузатилмаган айрим табиат ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини илм-фан ҳам тушунтириб беролмайди. Уларнинг аксарияти ёки тахминий ҳулосаларга, ёки фаразларга асосланади. Айримлариники эса ҳалигача номаълум. Музлаб қолган метан пуфакчалари, «қонли» ёмғир, «ўлим бармоғи» ва минглаб одамларни ўлдирган қора туман каби ҳодисалар ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 56 туп дарахт ноқонуний равишда кесилганлиги аниқланди. Ушбу ҳатта-ҳаракат натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
2022 йилда давлат томонидан 410 млрд сўмлик 40 та мактаб қуриш режалаштирилган. Бу ўтган йилгидан деярли икки баравар кўп, аммо мактабларда жой етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш учун ҳали ҳам ҳалокатли даражада етарли эмас.
Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳудудида зилзила содир бўлди. Эпицентр ҳудудида силкинишлар кучи 4 баллни ташкил қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг