Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини Франциянинг Veolia компанияси бошқарувига топшириш режалаштирилмоқда. Ҳукумат лойиҳа натижасида 30 йил давомида газ, электр энергияси ва сувдан триллионлаб сўм иқтисод қилиниши, иссиқлик йўқолишининг 44 фоиздан 20 фоизга қадар пасайиши ва кредитор қарздорликнинг камайишини кутмоқда. Шу билан бирга, тарифлар икки баробар кўпроққа ошади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалида ўз рақибини енгиб, олтин медали соҳиби бўлди. Бу Ўзбекистон делегацияси учун мусобақадаги учинчи олтин медали бўлди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 475 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг сўнгги кунида боксчи Баҳодир Жалолов «олтин» учун жангда АҚШ вакили Ричард Торресга қарши рингга кўтарилади. У билан 2019 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида ҳам учрашган.
Марказий сайлов комиссияси томонидан ОАВ ва блогерлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда амалдаги президентнинг вазифаси ва сайловолди тарғиботи аралашиб кетмаслиги назорат қилиниши айтилди. «Албатта, номзодни сайловолди тарғиботи ва ўзининг фаолиятини адаштирмаслигимиз керак. Лекин назорат қилинади», — деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Комиссия аъзоси Шерзодхон Қудратхўжа эса Шавкат Мирзиёевнинг ташриф ва учрашувлари тагида пиар эмас, балки ислоҳотлар ётганини таъкидлади.
Президент йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ҳар бир олимпия захиралари коллежида тегишли бўлимлар, Миллий гвардия ҳузурида Чавандозлар мактаби ва Қорабайир отлари маҳорат мактаби ташкил этилади.
Президент сайловларида ХДП номзоди сифатида қатнашиши кутилаётган Мақсуда Варисова сайловда ғалаба қозонса, аввало ишсизлик ва бандлик соҳасида ислоҳотлар қилишини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, президентликка номзодлар орасида аёл кишининг бўлишига гендер тенглик тамойили сабаб эмас. «Халқ орасидан чиққан оддий бир она, оддий бир аёл бўлганим сабабли ҳам, халқимизни қийнаб турган муаммоларни қуйидан билганим учун ҳам мени танлашди, деб ўйлайман», — деди у.
ЎзЛиДеП партияси октябрь ойидаги президентлик сайловига амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди.
Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисова октябрь ойидаги президентлик сайловларида «Халқ» демократик партиясининг номзоди сифатида қатнашиши кутилмоқда.
Тефтеллар, юнонча мусака, вегитарианча паста, туркча рататуй — Zira.uz кечки овқат учун мазали ва ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 15-кунида тўртта спорт тури бўйича 9 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd устав капиталидаги 57,118% улушини Туркиянинг Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş. компаниялар гуруҳига сотиш бўйича келишувга эришди.
Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви билан параллель равишда минтақанинг етакчи аёллари мулоқоти Форуми ҳам ўтказилди. Ўзбекистон мулоқотда раислиги доирасида уни янги маслаҳатлар платформасига айлантиришни мўлжалламоқда.
AҚШнинг Бразилияга НAТОнинг глобал ҳамкори бўлишни таклиф қилгани, Венесуэланинг миллий валютасини яна деноминация қилаётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, «Миллий тикланиш» Алишер Қодиров номзодини президентлик сайловларида илгари суриши, ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абураҳмонов Олимпиадада бронза медали олиши — «Газета.uz»нинг 6 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари шартли жангарилар гуруҳини йўқ қилиш бўйича махсус операцияни амалга оширдилар. Душманга авиация, артиллерия, зирҳланган жанговар техникалар ва барча турдаги ўт очиш воситалари ёрдамида зарбалар берилди. Машғулотларда Россиянинг тўртта Ту-22М3 бомбардимончи самолёти қатнашди.
Марказий Осиё давлатлари президентлари хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича доимий мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, касалликлар ва биохавфсизлик устидан назорат бўйича минтақавий марказлар тармоғини ҳамда БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этишга келишиб олдилар. Давлатлар иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш, музликларни сақлаб қолиш, ўрмонлар майдонларини кенгайтириш ва табиий офатлар хавфини камайтиришда биргаликда ишлашни давом эттиради.
Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда суратлари тарқалган тест материалларига тааллуқли бўлган абитуриентларни тест синовидан четлаштирмоқда. 6 август куни бундай ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятларида аниқланди. Шунингдек, ДТМ сурати тарқалган айрим тест топшириқлари китоби жорий имтиҳонларга тегишли эмаслигини қайд этди.
Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн тўртинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар каноэда эшкак эшиш, бадиий гимнастика, эркин кураш ҳамда замонавий бешкураш беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон эркин кураш бўйича бронза медалига эга чиқиб, делегация медаллари сонини 4 тага етказиб олди.
6 август куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 13 млн 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг