Токиодаги Олимпиаданинг иккинчи куни таэквондочи Улуғбек Рашитовнинг олтин медали ва гимнастикачи Оксана Чусовитинанинг карьерасини якунлагани билан тарихда қолди. Шу куни Ўзбекистон терма жамоасининг яна 9 нафар спортчиси мусобақаларда қатнашди, медаллар учун курашларни эса фақат боксчилар давом эттирадиган бўлди.
Сузиш федерацияси раҳбарининг вақтинча ишдан четлатилиши, ўзбекистонлик 2 нафар теннисчи келишилган ўйинлар сабабли дисквалификация қилиниши, Токио олимпиадасидаги илк олтин медал ва Олимпия ўйинлари атрофидаги жараёнлар — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Токиодаги Олимпия ўйинларида таэквондо йўналиши бўйича иштирок этаётган ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов финал баҳсида британиялик рақиби Бредли Синден устидан ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистонлик спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина олимпиада ўйинларида саралаш баҳсларида 11-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга кирита олмади. Мазкур олимпиада Чусовитина учун саккизинчи олимпиада бўлди. Аввалроқ, у олимпиададан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
24 июль куни Ўзбекистонга Испаниянинг Билбао шаҳридан жўнатилган «Афросиёб» поезди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида вагонлари йиғилиб, яхлит ҳолатга келтирилганидан сўнг, темир йўл орқали олиб келинди. Аввалроқ, поезд 2 та локомотив ва 11 та вагондан иборат эканлиги эълон қилинган.
Хориж мамлакатларида доимий истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади. Улар давлат божи ва бошқа тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари орқали тўлайди.
Макаронли, картошка ва қўзиқоринли, фрикаделкали, резавор мева ҳамда творогли — Zira.uz мазали ва тўйимли тоблатмалар рецептларининг рўйхатини тақдим этади.
Кеча Ўзбекистонда 731 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 494 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.
Президент фармони билан 1 январдан хорижга чиқиш паспорти, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома, адвокатлик бюро, фирма ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдорлари арзонлаштирилади. Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш хизмати эса бепул бўлади.
Шанба куни Афғонистоннинг 31 та вилоятида комендантлик соати эълон қилинди. ИИВ расмий вакили ушбу қарор «Толибон» ҳаракатини чеклаш мақсадида қабул қилинганини айтмоқда. Ҳозирда 10 дан ортиқ туманларда ҳукумат ҳарбийлари ва толиблар ўртасида фаол тўқнашувлар давом этмоқда.
1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан молиявий ҳисоботлар нусхалари, жисмоний шахсларнинг сўнгги 12 ойдаги иш ҳақи тўғрисидаги, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги, давлат божи, йиғимлар ва алимент тўланганлиги, кам таъминланганлик ва фуқаронинг «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»га киритилганлиги ҳақидаги жами 15 турдаги маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинади. Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» платформаси орқали онлайн олинади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг иккинчи кунида еттита спорт тури бўйича 11 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
1999 йилнинг 16 февраль куни пойтахтдаги портлашлар сабаб жиноий жавобгарликка тортилган 5 фуқаро оқланди. Оқланганлар «16 февраль воқеалари»нинг асосий ижрочилари деб топилганлар эмас. Улар собиқ божхона ходимлари ҳисобланади.
Ҳарбий хизматчи 2 ёшли фарзанди билан бирга Тошкентдаги Анҳор каналида чўкаётган аёлни қутқариб қолди.
Хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаши, янги чиқарилган қарорлар, Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараси ўзгариши, Токио олимпиадасининг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчиларлар бирорта ҳам ғалабага эришмагани — «Газета.uz»нинг 24 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик курашcилар 5 та медални қўлга киритишди.
Aфғонистоннинг 31 та провинциясида комендантлик соати эълон қилингани, Австралия ва Франциядаги норозилик намойишлари, коронавируснинг янги штамми аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкент ИИББ собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг видеомурожаатда айтган гапларида ҳақорат аломатлари бор деб топди. Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар судга оширилди.
Токиодаги ёзги Олимпиаданинг биринчи кунида баҳсларга киришган қарийб барча ўзбекистонлик спортчилар мағлубиятга учраб, мусобақаларни тарк этди. Фақатгина эшкак эшувчилар ярим финалда қўшимча ўрин учун курашиш имкониятини сақлаб қолдилар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг