Айрим ҳудудларда президент мактабларига кириш имтиҳонлари бошланди. 5 ва 6-синфларга қабул синовлари очиқ осмон остида бўлиб ўтди. ФВВ ушбу кунларда аномал жазирама ҳақида огоҳлантирган эди. Вазиятга болалар омбудсмани изоҳ бериб, нима учун имтиҳонларни бошқа кунларга кўчириш имкони бўлмагани маълум қилди.
Президент қарори билан 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари босқичма-босқич ташкил этилади. Уларда ўткир қон-томир касалликлари бўйича шошилинч ёрдам ҳамда буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизмати кўрсатилади.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов энди бир вақтнинг ўзида Бразилиядаги элчи вазифасини ҳам бажаради. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси вазифасида ҳам фаолият олиб боради.
АҚШдан Ўзбекистонга 29 июль куни коронавирусга қарши 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади. Препарат АҚШ томонидан COVAX дастури доирасида ажратилмоқда.
Кеча Ўзбекистонда 789 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 521 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.
АҚШ 31 декабрга қадар Ироқдаги ҳарбий операциялардаги иштирокини тўхтатади. Хавфсизлик бўйича муносабатлар ўқув машғулотлари, маслаҳатлашувлар, равзведка маълумотларини олишга ўтказилади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.
Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда заводлар, меҳмонхоналар ва турли тижорий бинолар қурилишини «карго-культ» ғояси билан тушунтирди. «Чет элда шунақа бинолар борлигини биламиз. Биз ҳам шундай қилсак бойиб кетамиз, деб ўйлаймиз. Пул — пулчалик туриши керак», — дея таъкидлади у.
Пойтахтда синов тариқасида ҳар бир маҳалладан бир кишига «Жамоатчи экология нозири» гувоҳномаси берилади. Улар Давлат экология қўмитасида ўқитилади ва август ойи ўртасидан ҳудудларда дарахтларни ноқонуний кесилишини олдини олиш, атроф-муҳитга зарар етмазмаслик бўйича иш олиб боради.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 7SABER (график белги Отабек Умаров томонидан яратилган) бренди остидаги экипировка ва спорт кийимида қатнашмоқда, Ўйинлар очилиш маросими учун парад формасини эса Ideal бренди тайёрлади. «Газета.uz» форма қай тарзда танлангани ва ишлаб чиқарувчилар ҳақида маълумот тўплади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг тўртинчи кунида тўртта спорт тури бўйича 5 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга қўшилиш ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилади. Шунингдек, 2021 Давлат дастурининг ярим йиллик ижроси, ИИВнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда Давлат экология қўмитасининг мораторийга амал қилинмаслик ҳолатлари бўйича ахборотлари тингланади.
Тунисдаги сиёсий инқироз, Олимпия ўйинлари ўтказилаётган Токиога яқинлашаётган тайфун, Aфғонистондаги олти ойлик жангларда деярли 1,6 минг тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графики, Олимпиада рекордини ўрнатган ўзбекистонлик оғир атлетикачи, Молия вазирининг фуқароларни «Ташаббусли бюджет»дан фаол фойдаланишга чақириши — «Газета.uz»нинг 26 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Токиодаги Олимпиаданинг учинчи кунида Муаттар Набиеванинг оғир атлетикадан ўрнатган рекорди, таэквондочи Никита Рафалович ва қиличбоз Зайнаб Дайибекованинг чиқишлари Ўзбекистон термаси учун асосий ҳодисалардан бўлди. Медаллар учун курашни яна боксчилар давом эттиради.
Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Умурзаков 69 ёшида вафот этди.
«Ташаббусли бюджет» бўлимини ўз ичига олган «Очиқ бюджет» портали ишга туширилганидан буён фуқаролар 8000 дан зиёд мурожаат йўллади, уларни ҳал қилишга қарийб 160 млрд сўм ажратилди, дея маълум қилди молия вазири Тимур Ишметов. У ўзбекистонликларни мазкур платформадан фаолроқ фойдаланишга чақирди.
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрига элтувчи йўл трассасида ялпи ҳашар ўтказилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармасининг маълум қилишича, тасвирлардаги фуқароларнинг аксарияти ободонлаштириш ходимлари ҳамда жамоат ишчилари ҳисобланади. Уларнинг иш ҳақлари белгиланган тартибда тўлаб берилиши айтилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ваъда қилинган маошини ололмаётган мигрантлар мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказди. Натижада, фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ойлик маошларини ўз вақтида бериш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш бўйича келишув далолатномаси расмийлаштирилди. Шунингдек, видеомурожаатда айтилган бир кунлик маош, аслида, бир соатлик экани маълум бўлди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Муаттар Набиева даст кўтариш машқида 98 кг натижа билан Олимпиада рекордини ўрнатди.
Президент фармони билан 1 январдан фуқароларга ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш ДХМ орқали ҳам амалга оширилади, қолаверса, паспорт учун тўлов нархи БҲМнинг 1,2 бараваридан 1 бараваригача арзонлаштирилади. Бундан ташқари, босқичма-босқич 87 турдаги янги давлат хизматлари жорий этилади, 59 та хизматнинг кўрсатиш муддати эса қисқартирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг