Умумий овқатланиш пунктларидан овқат етказиб бериш хизматларига 8:00 дан 23:00гача ишлашга рухсат берилди.
20 июлдан ёпиқ биноларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда 50 нафаргача меҳмон қатнашиши мумкин. Очиқ ҳавода эса 1 августгача иштирокчилар сони 100 нафаргачани ташкил этиши мумкин.
Aфғонистон қуролли кучларининг бир неча ҳудудларни толиблардан қайтариб олгани, Хитой ва Ҳиндистондаги кучли ёмғирлар, Шанхайда дунёдаги энг катта планетарийнинг очилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида маст ҳолда тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклаб, пандемия шароитида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш халқ ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарор эканини таъкидлади.
Департамент ва ДХХ ходимлари 4200 ва 7000 доллар эвазига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига киритиб қўйишни ваъда қилган аграр аграр университети спорт мураббийи ва жисмоний тарбия университети стажёр-ўқитувчисини қўлга олди.
Навоий аэропорти божхоначилари 1841 йилда Александр II никоҳ тўйи шарафига зарб этилган 14 та Рус империяси тангасининг олиб чиқилишига чек қўйишди.
Долларнинг расмий курси 12,72 сўмга пасайди ва жами 10 598,66 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида 20 ёшли қиз 9-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди. Бош прокуратура аёл эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганини маълум қилди. Бироқ қизнинг ота-онаси унинг ўлимида қайнонаси ва куёвини айбламоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.
The Guardian ва бошқа 16 та нашр журналистларининг биргаликдаги суриштирувда Исроилнинг NSO Group компаниясига тегишли Pegasus жосуслик дастури ҳукуматлар ва махсус хизматлар томонидан бутун дунё бўйлаб, шу жумладан Қозоғистон, Озарбайжон ва Беларус журналистлари, фаоллари ва компания раҳбарлари телефонларига хакерлик ҳужуми учун ишлатилганини аниқлашди.
1 июнь ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 минг 654 тани ташкил этмоқда. Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида энг кўп хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхона мавжуд.
46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда 2009 йилда туғилган қизчани зўрлаганликда гумонланиб, қўлга олинди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатишга оид масала муҳокама қилинмоқда.
Халқаро сузиш федерацияси Олимпиада йўлланмасини олиш учун натижаларни сохталаштирган бир қанча ўзбекистонлик сузувчиларнинг кўрсаткичларини бекор қилди. Бу ҳинд спортчиси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида юзага чиқди. Сохталаштиришга уриниш сабабли Ўзбекистонга қўшимча санкциялар жорий этилиши мумкин. МОҚ баёнот билан чиқди.
Август ойида ўзбекистонлик аскарлар ва офицерлар тожикистонлик ва россиялик ҳамкасблари билан биргаликда тожик-афғон чегарасини жангарилар ҳужумидан қўриқлаш бўйича амалиёт ўтказадилар. Машғулотларда уч давлатнинг ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, зирҳли техника ва махсус қўшинлари иштирок этади.
Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» Қатардаги музокараларда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олишмади, лекин иложи борича тезроқ компромиссга эришишга келишишди.
Президент Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлери Ангела Меркелга ушбу мамлакатда рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Ўзбекистонлик ММА жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шу ҳафта оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтади. Шунингдек, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонлик 30 ёшли талаба Токиодаги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик чоғида япониялик қизни зўрлаганликда айбланмоқда. Миллий Олимпия қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ушбу фуқаро Ўзбекистон Олимпия делегацияси таркибига кирмайди.
Ҳафта бошида республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, чўлли ҳудудларда ҳарорат +44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг