18 июль куни Ўзбекистонда 585 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 462 нафар кишида пневмония аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди.
Яккабоғ тумани ҳокимлиги ўз биносига эга эмаслиги, ҳокимлик ҳозирга қадар Халқ демократик партиясининг балансида бўлган бинода фаолият юритаёгани маълум бўлди. Туман ҳокими бундан бош вазир ўринбосарларининг, молия вазирининг ҳам хабари борлиги ва тез орада бино қурилишини айтди.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди. Икки автомашина ҳайдовчилари эса шифохонага ётқизилган.
Тошкентда Қибрай туманида жойлашган 7 гектар ер майдонини 23,5 минг доллар эвазига тендер савдоларига қўйиш орқали сотиб олиб беришни ваъда қилган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Сурхондарёда 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
17 июль куни Ўзбекистонда 507 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 436 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.
Қаймоқли, йогуртли, шоколадли ва мевали — Zira.uz уйда тайёрласа бўладиган музқаймоқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшда вафот этди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланди. «Ҳамшаҳарлар ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичини қабул қилиб олдим. Ўйлайманки, бу коронавируснинг олдини олишга жуда катта ёрдам беради», — деди ҳоким.
Республика махсус комиссияси қарорига асосан аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, кафе, ресторан ва чойхоналар, спорт мактаблари, маданий ва кўнгилочар масканлар, давлат ва нодавлат таълим муассасалари, тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар, қолаверса, давлат ҳокимияти, бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 1 ноябргача тўлиқ эмланиши шарт этиб белгиланмоқда. Тўлиқ рўйхат.
Республика махсус комиссияси ОТМларга кириш учун тест синовларини очиқ майдонларда, хусусан, стадионлар ва хиёбонларда ўтказиш бўйича қарор қабул қилди.
Virgin Galactic компанияси 2022 йилда коинотга амалга оширилиши режалаштирилган парвозга 2 та чиптани лотереяга қўйди. Ғолибга парвоздан ташқари трансфер, меҳмонхонада жой ва Ричард Брэнсон билан космодромга шахсий экскурсия ваъда қилинган.
Қуйи палата Спикери Нурдинжон Исмоилов қонун ҳужжатларига мувофиқ, мажбурий эмлаш мумкин эмаслигини маълум қилди. Бунинг учун ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш талаб этилади. Бироқ, депутатлар Республика махсус комиссиясига ихтиёрий эмланганларни рағбатлантириш ва имтиёзлар бериш ёки ҳаракатларини чеклаш борасида тавсиялар бергани айтилмоқда. Қолаверса, ходимлари эмланган кафе ва ресторанларга чекланган вақтда ҳам ишлашга рухсат бериш таклифи билдирилган.
Кубанинг коронавирусга қарши Abdala вакцинаси клиник синовларнинг учинчи босқичида касалликнинг оғир шакли ва ўлимга қарши 100% самарадорлигини кўрсатди. Вакцинанинг самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотларда иштирок этадиганларни 300 минг кишига етказиш режалаштирилмоқда.
Долларнинг расмий курси 14,59 сўмга пасайди ва жами 10 611,38 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга бориб, бемор ва шифокорлар билан суҳбатлашди. Марказда даволанаётганларнинг 65 фоизи аёллар экани, қолаверса, беморлар орасида вакцина олганлар ҳам борлиги айтилди. Таъкидланишича, вакцина олганларда касаллик енгил ўтмоқда, улар 3 кунда даволаниб чиқаяпти. «Тезда фуқароларга вакцина қилиш керак. Бўлмаса эртага одамларни жойлаштира олмаймиз», — дейди ҳоким.
Ёзги Олимпия ўйинларида гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади. Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлган ўзбекистонлик дастлабки аёл атлет сифатида тарихда қолади.
Президент қарорига асосан Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази «Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» ғоясини тарғиб қилувчи, мамлакатнинг янги юксалиш давридаги ютуқларни илмий асосда ўрганувчи ва кенг жамоатчиликка етказувчи марказга айлантирилади.
Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган жами 40 нафар тошкентлик спортчининг ҳар бири 100 млн сўм мукофот пули билан рағбатлантирилди.
Ўзбекистондаги академик лицейларда дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонлар сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Германиянинг ғарбий қисмларида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Рейнланд-Пфальц федерал ерида камида 63 киши, Шимолий Рейн-Вестфалияда камида 43 киши вафот этгани ҳозирча маълум. 1000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган. Ҳудудда мобил алоқа мавжуд эмас, шунинг учун расмийларнинг сўзларига кўра, одамлар қаерда эканликлари ҳақида хабар бера олмаяпти.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг