Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги Навоий, Нукус ва Шота Руставели кўчаларида 300 га яқин бино фасадларини таъмирламоқда. «Газета.uz» лойиҳа тафсилотларини ва кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли фикрини ўрганди.
Сирдарё вилоятида юк машинаси йўлнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган мактабнинг 2 синф ўқувчисини уриб юборди. Бола олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган.
Самарқанд вилоятида 42 ёшли Туркия фуқароси ўз бошқарувидаги юк автомашинасида пиёдани уриб юборди. 39 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.
Қозоғистонда бўлиб ўтган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон спортчилари 14 та медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Пойтахт метросининг Чилонзор ва Ўзбекистон линиялари 21 майдан бошлаб янги жадвал асосида ишлайди.
«Ижтимоий фикр» сўровномасида иштирок этганларнинг кўпчилиги оилада куч ишлатиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Лекин 10,3 фоиз респондентлар «аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда» куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Ўзбекистонга хитой-ўзбек вакцинасининг навбатдаги партияси 1 миллион дозада олиб келинди. Эртага ушбу вакцинадан яна 500 минг доза вакцина олиб келиниши айтилмоқда.
Ўзбекистон ва Жаҳон банки «Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш» ва «Миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳалари бўйича битимларни имзолади.
Шавкат Мирзиёев 14 май куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифида Андижон вилоятидан ноябрь ойида даволаниш учун келган 11-синф ўқувчиси Розия Бозорбоева билан учрашди. Президент Розиянинг Андижон тиббиёт институтига кириш орзусига жавобан «Андижон тиббиёт институтига бугун кирди!» дея таъкидлади.
Пастдарғом туманидаги каналда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди. Қизнинг яқинлари унинг номусига тегиб, кейин ўлдирганини гумон қилишаётганини билдирган. Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанини ва жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги айтилмоқда.
Самарқанд вилоятида туман ИИБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойланиши юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Унга кўра, Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори М.Тоғаевга ҳайфсан, ЙПХ инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга танбеҳ интизомий жазоси берилди. Туман ИИБ бошлиғининг ҳаракатлари эса «Интизомий кенгаш»да кўриб чиқилади.
«Сизларга тепадан ваҳий тушдими? Ҳозир индашмаётганининг сабаби — сайлов ўтишини кутишаяпти, сайлов ўтиб олсин, кўрасизлар. Қанақадир ташкилотлар келиб суриштириши керакми ота-оналарингни?» — Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги 45-мактаб директори экани айтилаётган аёлнинг рўмол ўраган ўқувчи қизлар билан суҳбати акс этган аудиоёзув тарқалди.
Ҳиндистонга довулли шамол ва ёмғирли циклон яқинлашаётгани, Британия ҳукуматининг ҳайвонларни ақлли мавжудодлар деб тан олаётгани, Фаластин-Исроил можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига Миралишер Исломов директор этиб тайинланди.
Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Андижон туманида ёш келинчакнинг олти эркак томонидан зўрлангани ҳолатини назоратга олди.
Россиялик овчига берилган иккинчи Тянь-Шань қўнғир айиғини отиш учун берилган рухсат бекор қилинди, деди Экология давлат қўмитаси вакили. Қарор жамоатчиликнинг норозилигини инобатга олган ҳолда қабул қилинди.
Скулушутинг — бу бирор шахс томонидан мактабдаги ўқувчи ва ходимларга қуролли ҳужум уюштириш. Тадқиқотларга кўра, бундай жиноятчилар ўқув муассасасида ўқ отишдан маълум бир мақсадни кўзламайди, ҳужумчи тартибсиз отишма ёки ҳужум пайтида иложи борича кўпроқ одамни ўлдиришни кўзлайди. Дунёнинг бир қанча мактабларида бундай мудҳиш ҳодисалар рўй берган. Улардан энг йирик 7 та воқеа тафсилотлари.
2021 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг соф фойдаси пасайиб, 95,69 млрд сўмни (9 млн доллар атрофида) ташкил этди. 2020 йилда компания 352,7 миллиард сўм зарар кўрди, гарчи бир йил олдин фойда 850 миллиард сўмдан ошган бўлса.
Долларнинг расмий курси 15,27 сўмга қимматлади ва жами 10 566,11 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.
Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади. Унга фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланган шахсларга ва унда сақланган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда кириш рухсат этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг