Ўзбекистон раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференцалоқа шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис якунлари бўйича транспорт, энергетика, қурилиш, таълим, маданият, туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини, шунингдек, ёшлар сиёсатини ривожлантиришга оид жами 23 ҳужжат имзоланди.
БАА ҳукумати спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ўз жонига қасд қилишга уриниш ва турмуш қурмаган жуфтликларнинг биргаликда яшаганлиги учун белгиланган жазоларни бекор қилди.
Долларнинг расмий курси 12 сўмга кўтарилди ва жами 10 378 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам қимматлади.
Мактаб таълимига янгиликлар киритиш таклиф этилмоқда: мактаб директорларини маҳаллий депутатлар кенгаши розилиги билан ишга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, университетга киришда ўқувчининг мактаб давридаги ўртача баҳоларини ҳисобга олиш фикри илгари сурилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов таклиф этилаётган ўзгаришлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таҳлил қилади.
«Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси раиси лавозимида фаолият олиб борган Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Клиник синовлари ўтказилиши режалаштирилаётган Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинди. Вакцина махсус шароитларда сақланмоқда. Режага асосан улар 5000 нафар кўнгиллида синовдан ўтказилади.
Мурад Қурбанов Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Олдинги вазир май ойида тайинланган эди.
Янги ташкил этилган Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси давлат харидлари доирасида 1,5 млрд сўмга Chevrolet Tahoe, иккита Malibu ва Lacetti сотиб олди.
Дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони 50 миллиондан ошди, 1,2 млн беморлар вафот этди.
Азамат Маткаримов Мўйноққа ва қисқариб бораётган Орол соҳилларига кўп ташриф буюради. У ҳар доим ўзи билан камерани олиб, инсон ва табиат ўртасидаги абадий муносабатларни суратга олади.
Энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Норматов Ўзбекистон «Лукойл»дан экспорт баҳосидан паст нархда 5 млрд куб метр газ харид қилганини маълум қилди. «Агар яна қўшимча талаб бўлса, келишилган нархларда ички бозорга йўналтиришимиз мумкин», — дея таъкидлади.
Умеджон Барноев Бухоро тумани ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. У коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг укаси.
Қашқадарё вилоятида пандемия даврида вафот этган 27 нафар тиббиёт ходими шахси маълум қилинди. Ҳокимият оламдан ўтган тиббиёт ходимлари оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатмоқда. 2020 йилда вафот этган шифокорлар хотирасига бағишланган «Фидокорлар» телеграм каналидаги рўйхатда 485 нафардан ортиқ шахс номлари кўрсатилган.
Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларини байрам билан қутлаб, 2020 йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун мислсиз синов, изчил ривожланиш ва янги тажриба орттириш йили бўлганини таъкидлади.
CNN, AP, The New York Times ва NBC Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалабани қўлга киритганини ёзмоқда. У АҚШнинг энг кекса ва 46 президенти бўлади. Байден ҳисобида 284 та, Трампда эса — 214 та сайловчилар овози мавжуд.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига ҳоким вазифасини бажарувчи лавозимига Утемурат Панаев, Қораўзак тумани ҳокими этиб Узақберген Утамбетов ва Чимбой тумани ҳокими лавозимига Айбек Тажетдинов тайинланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Марказий банк раҳбариятида коррупцияни олдини олишга хоҳиш борлигига шубҳа билдирди. Унинг айтишича, «комплаенс назорат» тизими бўйича ўқитишга тижорат банклари Марказий банк раҳбарияти орқали «вақт йўқ» дея жавоб берган.
Келгуси йилдан бошлаб болаларга витаминлар, паразитларга қарши дорилар, йод препаратлари, 35 ёшгача бўлган аёлларга фолий кислотаси ва феррум бепул берилади. Президент ушбу амалиёт бекор қилингани боис даволаниш учун 10 марта кўпроқ маблағ сарфлашга тўғри келаётганини қайд этди.
Ҳукумат қарори билан расмий статистикани ишлаб чиқувчиларнинг статистика методологияларини аудитдан ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди. Унга кўра, беш йилда камида бир марта аудит ўтказилиши ҳамда аниқланган камчиликлар мажбурий бартараф этилиши белгиланмоқда.
Бош прокурор Данғара тумани давлат солиқ инспектори 22 та сохта фирма очиб, 268 млрд сўмни нақдлаштирганини қайд этди. Маълум бўлишича, 31 нафар солиқ ходими мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ва жиноий жавобгарликка тортилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг