Шавкат Мирзиёев пахтада «приписка» йўқ қилинган булса-да, саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилиш осон булмаётганлигини таъкидлади. «Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими? Прогнозни бажара олмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?» — деди давлат раҳбари. Биринчи чоракда «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» — 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари — 10 фоизга пасайгани қайд этиб ўтилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 1 августга қадар, мавжуд кечикишни тўлиқ бартараф этган ҳолда, АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга туширилиши шарт эканлигини таъкидлади. Саноат тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш учун, иккинчи чоракда жами 15,5 млрд киловатт электр ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди.
«Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз», — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путинга йўллаган ҳамдарлик мактубида.
Буюк Британиянинг Шотландия мустақиллигининг олдини олишга қаратилган режалари, Ҳиндистоннинг Ганг дарёсидан ўнлаб жасадлар топилгани, Малайзияда бир ойлик ўзини яккалаш режимининг жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Блогер Миразиз Бозоровга нисбатан ЖКнинг «ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш»га оид моддаси бўйича айблов эълон қилинди. Дастлаб жиноят иши 110-сон умумтаълим ўрта мактаби ўқитувчиларининг жамоавий аризаси асосида очилганди. Энди жабрланувчилар қаторида Бозоров унга қарши обуначиларини «жазолаш»га чақирганини таъкидлаган уч нафар блогер ҳам бор.
Сурхондарё вилоятида тезликни ўлчаш мосламаларини буриб қўйиш ёки симини узиб қўйиш ҳолатлари учрамоқда. Қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар 10 суткага қамалди, автомашиналари эса жарима майдончасига қўйилди.
Президент Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 2,5 млн сўм пенсия тайинлашга оид фармонни имзолади. Ушбу тартиб 10 майдан бошлаб амал қилади. Ҳозирга қадар уруш фахрийларининг пенсияси 800 минг сўмни ташкил этган эди.
Чирчиқ шаҳар ҳокимияти яқинида ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни пайтда барча ишчиларга иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилган. Қолган қисмини эса 18 майга қадар тўлиқ ҳисоб китоб қилишга ўзаро келишилган.
Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан, Тошкент шаҳрида 13 май куни жамоат транспортлари йўналишлар бўйича соат 4:00 дан иш бошлайди.
Ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда тўловлар учун чегирмалар берилади. Президент душанба кунги тақдимот вақтида айни шу бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган. Қолаверса, хизматлар сонини йил якунига қадар 157 тадан 200 тага етказиш вазифаси ҳам қўйилган. Бундан ташқари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти танқид остига олинган.
Долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам яна кўтарилди
Самарқанддаги Алишер Навоий ҳайкали олдида «ноўрин ҳатти-ҳаракатлар» содир этиб, видео олган йигитга нисбатан вилоят ИИБ томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Видео олган ва унда иштирок этган икки нафар шахсга 15 сутка қамоқ жазоси белгиланди.
Апрелда кўчмас мулкка бўлган талаб узоқ муддати тенденцияга қайтди. Шартномалар сони сони ошиб, рекордлар ўрнатилиши мумкин, лекин нархларнинг кескин ўсиши кузатилмайди.
Тошкентда Мақом маркази қурилишига бюджет маблағларидан 93 млрд сўм ($8,8 млн) ажратиш режа қилинган. Марказни ташкил этиш режаси 2017 йилнинг охирида эълон қилинган эди.
Самарқанд шаҳар ҳудудида коронавирус инфекциясини юқтириш кўрсаткичи ошиб бораётганлиги сабабли барча таълим муассасаларидаги карантин муддати яна 14 кунга узайтирилди.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Мингўрик археология ёдгорлиги ёнида Тошкент шаҳар ИИББ Маънавият ва маърифат марказининг қурилиши тегишли рухсат олинмасдан бошланган, дея маълум қилди Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси.
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ЙТҲ натижасида икки оиладан олти киши вафот этган. Яна 4 киши жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Қозон шаҳридаги мактабда юз берган отишма пайтида 32 кишига зарар етган. Мактабга икки нафар ўсмир қуролли ҳужум уюштирди. Маълум қилинишича, ўқ узилиши ва деразадан сакраш оқибатида ҳалок бўлганлар бор.
Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмасликка қарор қилинди. «Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди», — дея қайд этди қўмита.
Лондон шаҳрининг амалдаги мэри Содиқ Хон шаҳар раҳбарлиги учун сайловларда 55,2% овоз йиғиб, иккинчи бор Лондон мэрига айланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг